1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий-методологик асослари, манбалари ва уни ўрганишнинг аҳамияти. Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири.
(2 соат)
1.1.И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” деб номланган китобида Ватанимиз тарихини ёритиш ва ўрганиш асосларининг ишлаб чиқилишидан келиб чиққан ҳолда, фаннинг мақсади ва вазифаси.
1.2.Ўзбeкистoн тaриxи прeдмeти вa уни ўргaнишнинг aҳaмияти. Ўзбeкистoн тaриxини ўргaнишнинг нaзaрий-мeтoдoлoгик aсoслaри вa уни ўргaниш тaмoйиллaри.
1.3. Ўзбекистон қадимги цивилизация ва маданият бешиги. Ўртa Oсиё ҳудудидa ибтидoий жaмoa тузуми, унинг дaврлaри вa ўзигa xoслиги.
1.4.Зaрдуштийликнинг вужудгa кeлиши. «Aвeстo» - Вaтaнимиз тaриxини ўргaнишдa муҳим мaнбa.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, гуруҳларда ишлаш, блиц-сўров.
Таянч сўз ва иборалар: Тарих. Фаннинг предмети. Методологик тамойиллар. Тарихимизни даврлаштириш. Тарихий манбалар: моддий ва ёзма манбалар. Баркамол авлод тарбияси. Ватан тирихининг ўрни ва аҳамияти. И.А.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарлари. Ҳаққоний тарихни ёритиш ва ўрганиш.
И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” деб номланган китобида Ватанимиз тарихини ёритиш ва ўрганиш асосларининг ишлаб чиқилишидан келиб чиққан ҳолда, фаннинг мақсади ва вазифаси
Тарих - аслида арабча сўз бўлиб, “ўтмиш”, “ўтган воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя қилиш”ни англатади. Тарих одамзотнинг энг қадимги давридан бугунги кунгача кечган ҳаётини, бу ўтмиш ҳаётдаги тарихий жараёнларни, турмуш тарзини, авлоддан–авлодга мерос бўлиб, доимо ривожланиб, бойиб бораётган ижтимоий–сиёсий, иқтисодий, маънавий–маданий, давлат қурилиши соҳаларидаги тажрибаларини, ўз халқига бош бўлиб, уларга етакчилик қилган тарихий шахслар фаолиятини тартибга солиб ўрганувчи ва тасвирловчи фандир.
Мустақиллик йилларидаги “Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази” ҳақидаги, “Ўзбекистон ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлар, “Ўзбекистон тарихини яратиш концепцияси”нинг ишлаб чиқилиши, Президент И.Каримовнинг 1998 йил июнь ойидаги бир гуруҳ тарихчилар билан учрашуви, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” каби кўплаб асарлари Ўзбекистон тарихини замонавий ўрганишнинг назарий-методологик асосларини шакллантиришга туртки бўлиб хизмат қилди.
Эътибор бериш лозимки, тарихнинг яратувчиси ва ижодкори халқдир. Бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнлар, воқелик ва ҳодисалар, ислоҳотларни халқсиз ва тарихий шахсларсиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Тарих халқнинг фикр ҳамда тафаккури ва дунёқарашининг ҳосиласидир. Айнан шунинг учун ҳам – тарих ибрат мактаби бўлиб, ўтмишда йўл қўйилган нуқсонларни англаш ва улардан тегишли сабоқ чиқариш, хушёрлик ва огоҳликни тарғиб этувчи, бузғунчи ғояларга қарши туришга ундовчи, миллий бирлик, ҳамкорлик ва бағрикенгликка чақирувчи беқиёс аҳамиятли мактабдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |