1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. Марказий Осие-жахон цивилизациясининг ажралмас қисми. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиет босқичлари


Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. ( V-IX асрлар)



Download 413 Kb.
bet6/20
Sana21.02.2022
Hajmi413 Kb.
#54913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
1-маъруза

Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. ( V-IX асрлар)

Бронза даврига келиб деҳқончиликдан чорвачиликнинг ажралиб чиқиши, ихтисослашаган ҳунармандчилик хўжаликларининг ривожланиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, меҳнат қуроллари янада такомиллашиб борди. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё хўжалигининг асоси ҳисобланиб бу жараён жанубий Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубида бронза даврида, Тошкент воҳаси, Фарғона водийси ҳудудларида эса илк темир даврида шаклланиб ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча қулай бўлган Амударё (юқори, ўрта, қуйи) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб ривожланади.


Жамият ҳаётида металлнинг кенг ёйилиши, ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви, алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши жамиятдаги иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатчилик пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча маҳсулот кўпайишига туртки бўлди. Илк давлатларнинг пайдо бўлишида ўзаро айирбошлаш, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг ҳам аҳамияти ниҳоятда катта бўлган.
Ўлкамиз ҳудудларида дастлабки шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳам жамият тараққиётида бўлгани каби узлуксиз тараққиёт йўли билан ривожланган. Бу қонуниятга кўра шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши узоқ ва босқичма-босқич даврларни босиб ўтган. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тадқиқотчилар қадимги шаҳар харобаларини топиб текширдилар. Кўп сонли археологик топилмаларнинг далолат беришича бу кўҳна шаҳарлар баъзиларининг ёши 2 700-3000 йилдан кам эмас. Уларга Афросиёб, Кўктепа (Самарқанд), Қизилтепа (Сурхон воҳаси), Узунқир, Ерқўрғон (Қашқадарё воҳаси) ва бошқалар киради. Бу кўҳна шаҳарлар тарихи ҳозирги Самарқанд (Афросиёб-Марақанда), Китоб-Шаҳрисабз (Узунқир) ёки Қарши (Ерқўрғон) ҳудудларида давом этди.
Ўлкамиз ҳудудларида қадимги шаҳарсозлик маданиятининг асослари қуйидагилардан иборат:

  • аҳолининг ўтроқ деҳқончиликка ўтиши ва кенг воҳалар бўйлаб ёйилиши;

  • ҳунардманчилик ишлаб чиқаришининг ривожланиши натижасида иқтисодий ҳамда маданий алоқалар ва савдо-сотиқнинг тараққий этиши;

  • табиий-географик ҳамда ҳарбий-стратегик шарт-шароитлар.

Ўлкамиз ҳудудларидаги илк шаҳарлар қишлоқлардан иқтисодий, сиёсий ва маданий мавқеси билан ажралиб турган. Бу шаҳарлар асосан аҳолиси суғорма деҳқончилик билан шуғулланган воҳаларда, қадимги савдо йўллари бўйларида, ҳукмдорлар қароргоҳлари атрофларида пайдо бўлган. Бундай шаҳарлар ўзлари жойлашган воҳаларининг сиёсий, иқтисодий, маданий, диний ва ҳарбий марказлари вазифасини бажарган бўлиши шубҳасиздир.



Download 413 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish