1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. Марказий Осие-жахон цивилизациясининг ажралмас қисми. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиет босқичлари



Download 413 Kb.
bet14/20
Sana21.02.2022
Hajmi413 Kb.
#54913
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
1-маъруза

Турк ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиё.

VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Жанубий Сибир ва Шимолий Монголия яъни, Олтой ҳудудларида туркий қабилалар иттифоқи шакллана бошлайди. Тарихда муҳим аҳамиятга эга бўлган Турк ҳоқонлиги хусусида талайгина манбалар бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган бўлса-да, уларнинг айримлари бир-бирини инкор этади. Ушбу манбалар VI асрнинг охирларида яшаган византиялик тарихчилар Менандр Протектор, Феофан Византийский, суриялик тарихчи Ионна Эфессийларнинг тарихий асарлари, эпиграфик ёдгорликлар - Урхўн-Енисей, руний ёзувлари, Хитойнинг “Тан хонадони тарихи” қабилардир. Ундан ташқари ўрта асрлар муаллифлари ат-Табарий, Деноварий, Беруний, Наршахийлар асарларида ҳам Турк ҳоқонлиги тўғрисида маълумотлар учрайди.


“Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Манас”, “Дада Қўрқут” каби умумтуркий халқ достонлари, ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиёт, тарих тўғрисида турли қимматли маълумотлар келтирилади. 1999 йили Алпомишнинг 1000 йиллиги Республикамизда кенг нишонланиб, Термизда қаҳрамон Алпомишга маҳобатли ҳайкал ҳам ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки турк атамасининг илк маротаба тилга олиниши 542 йилга тўғри келади. Турли манбаларда турклар "турк эл", "турк", "туркаш", "тукдус", "ту-кю", "тук-ют" каби номлар билан тилга олинади. Кучли, бақувват, ботир каби маъноларни англатувчи "турк" атамаси даставвал этник хусусиятга эга бўлмай ижтимоий маънога эга бўлган. Туркларнинг келиб чиқиши хусусида кўплаб афсоналар мавжуддир. Айрим афсоналарда туркларнинг келиб чиқиши Нуҳ пайгамбарга бориб тақалса, айримларида улар ўн яшар бола ва она бўридан тарқалганлиги таъкидланади. Яна бошқа бир афсонага кўра, турк қабиласининг аждодлари Олтойнинг шимолий ён бағирларида жойлашган Со вилоятидан келиб чиққан бўлиб, бу ердаги қабила бошлиғи Абанбу уларнинг илк йўлбошчиси бўлган.
Тарихий манбалар маълумотларига кўра, Турк ҳоқонлигининг пайдо бўлиши 551-552 йилларга тўғри келади. Даставвал, туркларнинг Ашин уруғидан бўлган Асан (Асян, Асян-шод) ва Туу туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (Хитойча Тумин) қўшни теле қабиласини ўзига бўйсўндириб анча кучайишга муваффақ бўлади. Бу пайтга келиб анчагина мустаҳкамланган Бумин бошчилигидаги қабилалар иттифоқи Олтойдаги ўзлари қарам бўлиб турган жужан (жуан-жуан)лар қабилаларига қарши кураш бошлаб 551 йилда (айрим адабиётларда 552 йилда) уларни тор-мор этадилар. Мана шу даврдан бошлаб туркий ҳукмдорлар ўзларини жужанлар эгаллаб турган ерларнинг ҳақиқий эгалари ҳамда жужанларнинг мавқеи ва куч-қудратининг ворислари сифатида Анагуйҳоқон (каған) унвонини кабул қиладилар. Жужанлар ҳукмдори Анагуй жонига қасд қилиб ўзини ўлдиради.
551 йилда Бумин Турк элининг ҳоқони сифатида оқ кигизга ўтказилиб кўтарилади. Аммо, 552 йилда Бумин тўсатдан вафот этиб унинг ўрнига укаси Истами тахтга ўтиради. Истами ҳоқон Ўрта Осиё, Волга ва Шимолий Кавказ ерлари учун кураш олиб борган бўлса, унинг ўғиллари Муған ҳоқон ва Таспар ҳоқонлар Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда ўз ҳукмронликларини ўрнатадилар. Бу пайтга келиб туркларнинг ашаддий душмани бўлган жужанларнинг кичик бир қисми Корея ва Шимолий Хитойга жойлашади, яна бир кисми эса ғарбга жойлашиб аварлар номини олади.
Шундай қилиб, манбаларнинг маълумот беришича, Бумин ҳоқоннинг вориси бўлган Муған ҳоқон жануби-ғарбий Манчжуриядаги мўғул қабилаларидан бўлган киданларни ва Енисей кирғизларини бўйсундириб Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда Турк эли ҳукмронлигини ўрнатади. Туркларнинг ғарбий юришлари айникса муваффақиятли эди. VI асрнинг 60-йиллари охирларига келиб Турк ҳоқонлиги ўша даврдаги йирик давлатлар бўлган Византия, Сосонийлар Эрони, Хитой кабиларнинг сиёсий ва иқтисодий муносабатлар тартибига қўшилиб, Узоқ Шарқни Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан боғловчи савдо йўли назорати учун кураш олиб борди.
VIII аср турк муаллифлари ўзларининг аждодлари бўлган илк ҳоқонларнинг ҳарбий юришлари ҳақида шундай ёзган эдилар: “Улар шарқда Қодиркон адирларигача, ғарбда Темир дарвозагача ўз халқларини жойлаштирдилар”. Қодиркон адирлари бу - Катта Хинган тоглари, Темир дарвоза эса Бойсунтоғдаги Бўзгалахона довонида жойлашган.
576 йилга келиб Турк ҳоқонлиги Манчжуриядан Киммерий Боспоригача, Енисей юқори оқимларидан Амударё юқори оқимларигача чўзилган эди. Шу тариқа турк ҳоқонлари сиёсий ва маданий мероси Ўрта Осиё ва Жануби-Шарқий Европа тарихига сезиларли таъсир курсатган дастлабки Евросиё империясига асос солган эдилар.
VI аср 50-йилларининг охирларида Истами ҳоқонга эфталийларга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун қулай имконият пайдо бўлади. Эрон шоҳи Хусрав I Анушервон (531-579 йй.) эфталийларга ўлпон тўлашни тўхтатиб қўяди ва уларга қарши урушга тайёргарлик кўра бошлайди ҳамда Византия билан алоқаларни йўлга қўяди. Хусрав I сиёсий жихатдан бироз ўнгланиб олгач Турк ҳоқонлигига эфталийларга қарши иттифоқ таклиф этади. Айни вақтда Византиядан фойдаланган Эрон эфталийлардан Тоҳаристон, Чағониён, Қобул атрофидаги ерларни тортиб олади.
563 йилда эфталийларга қарши шимолдан турклар Чоч водийсига бостириб кирадилар. Тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб эгалланади. "Шоҳнома"да маълумот берилишича, ҳал қилувчи жанг Бухоро атрофларида бўлиб ўтади ва эфталийларнинг Гатифар бошчилигидаги қўшинлари тор-мор этилади. Шундан сўнг турклар тезлик билан харакат қилиб иложи борича эфталийларнинг кўпроқ ерларини ўз қўлларига олишга ҳаракат қиладилар. Амударёнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар, Эрон, унинг шимолидан Каспий соҳилларигача бўлган ерлар турклар қўлига ўтади. Эфталийларнинг мағлубиятидан сўнг бевосита иттифоқчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайдики, бу ҳолат савдо йўли назорати билан боғлиқ эди.
Турклар Ўрта Осиё ерларини босиб олгач, Буюк ипак йўли катта қисмининг назоратини ўз қўлларига оладилар. Бу йўлнинг Ўрта Осиё ҳудудларидан ўтувчи қисмида асосан Суғдийлар ипак билан савдо қилишни назорат қилар эдилар. Ипак матоларнинг асосий харидори Византия бўлиб, ипак савдоси Суғд савдогарлари ва турк ҳоқонларига катта даромад келтирар эди. IV асрнинг охирларидан бошлаб Суғдда, VI асрда Эрон ва Византияда ўз ипакчилик ишлаб чиқаришининг пайдо бўлиши бу маҳсулот сотилишини янада кийинлаштиради.
Ҳоқонликнинг бевосита ғарбий кисмини бошқариб турган Истами ва бош ҳоқон Муқан ҳоқон ипак савдоси можаросини тинчлик билан халқилишга ҳаракат кила бошлайдилар. Истами ҳоқон ўз қўл остидаги Суғд ихшидига бу масалани ҳал этиш вазифасини топширади. Эронга Турк ҳоқони номидан машҳур Суғд савдогари ва дипломати Маниах бошчилигида элчилар гуруҳи жўнатилади. Хусравшоҳ ўз атрофидаги амалдорларнинг маслаҳатига кириб, суғдийлар олиб келган ипак матоларни сотиб олиб уни элчилар кўз ўнгида ёқиб ташлайди. Шундан сўнг Маниах бошқа харидор - Византия билан келишишга харакат килади. 567 йилда у Турк ҳоқонлигининг Константинополга юборган элчилигига бошчилик килади. Византия ҳам Эрон каби Суғд ипак матоларига унчалик эҳтиёж сезмас эди. Аммо, эронийларга қарши турклар билан иттифоқчилик тарафдори эди. Шу туфайли Турк ҳоқонлиги элчилари император саройида иззат-ҳурмат билан кутиб олинади.
Ушбу элчилик давомида Турк ҳоқонлиги билан Византия ўртасида Эронга қарши иттифоқ тузилади. Маниах орқага қайтишда у билан бирга Византия императорининг элчиси, киликиялик Земарх Турк ҳоқони қароргоҳига келади. Ҳоқон Земархни Тянь-Шандаги "Олтин тоғ" якинидаги қароргоҳида қабул қилади ва турк қўшинларининг Эронга юришида йўлбошловчилик қилишни таклиф этади. Эрон шоҳининг турклар ҳужумини дипломатик йўл билан тўхтатишга уриниши ҳеч кандай натижа бермади. Шиддатли ҳужумлар билан турклар Гургонни ва бир неча бой шаҳарларни эгаллаб, 569 йилда Суғдга қайтадилар.
Туркларнинг Эронга иккинчи маротаба юришлари 588-589 йилларга тўғри келади. Туркларнинг Чур Баға ҳоқон (айрим адабиётларда Савғ ёки Шаба дейилади) бошчилигидаги қўшини Хуросонга бостириб киради. Ҳирот ёнида турк қўшинлари эронийларнинг машҳур Бахром Чубин бошчилигидаги қўшинлари билан тўқнашади. Бу жангда Бахром Чубин турк қўшинларини тор-мор этиб, турклар йўлбошчисини камон ўқи билан халок этади. Қайта қаршилик курсатиш фойдасиз эканлигини англаган турклар эронийлар билан сулҳ тузишга мажбур бўладилар.
Араблар Ўрта Осиёни босиб олгунларига қадар туркларнинг Ўрта Осиёдаги мулклари билан Эрон ўртасидаги чегаралар ўзгармади. Араб босқинига қадар ипак ва бошқа маҳсулотлар ортган карвонлар у ёки бу даражадаги барқарорлик билан Эрон, Хоразм ва Волгабуйи орқали ғарбга қатнаб турди.
576 йилда Муқан ҳоқон вафотидан сўнг ҳоқонлик тахтига унинг укаси Арслон Тўба утиради. У мамлакатнинг куч-қудратини мустаҳкамлаш мақсадида Хитойнинг Ци салтанати билан шартнома тузади. Бундан ташқари у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини ҳам кўради. Аммо, 581 йилда Арслон Тўба вафотидан сўнг Турк ҳоқонлари ўртасида ўзаро ички курашлар авж олиб, натижада мамлакат ичида аҳвол кескинлашиб, иқтисодий таназзул бошланиб кетди.
Айнан мана шундай кескин вазият шароитида туркий шаҳзода Абруй бошчилигида 585-586 йилларда халқ ҳаракати бўлиб ўтди. МуҳаммадНаршахийнинг маълумот беришича, Абруйнинг қароргоҳи Пойканд атрофида бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорат ўрнатганлиги боис бу тоифа аҳолиси Бухоро вилоятидан кўчиб, Туркистон ва Тароз атрофига бориб ўрнашадилар. Қочиб борганлар Турк ҳоқонидан ёрдам сўраганлар. Натижада турк саркардаси Шери Кишвар бошчилигидаги қўшинлар қўзғолонни бостирадилар ва Абруйни ўлдирадилар.

Download 413 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish