1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. Марказий Осие-жахон цивилизациясининг ажралмас қисми. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиет босқичлари


Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё



Download 413 Kb.
bet9/20
Sana21.02.2022
Hajmi413 Kb.
#54913
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
1-маъруза

Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё

Мил. авв. 555-540-330 йиллар Ўрта Осиёнинг тарихий-маданий вилоятлари улкан Аҳмонийлар давлати таркибига кирар эди. Ўрта Осиё вилоятлари ва унга қўшни бўлган ҳудудларнинг босиб олиниши, ижтимоий-иқтисодий ва маданий тарихи ҳақида кўпчилик олимлар турли йилларда тадқиқот ишлари олиб бордилар. Бу тадқиқотларнинг аксарияти аҳмонийлар Эрони ҳудудлари тарихи билан боғлиқдир. Мавжуд илмий тадқиқотлар аҳмонийлар даври миххат ёзувлари ва айрим юнон-рим тарихчиларининг асарлари ҳамда археологик тадқиқотлар натижаларига асосланади.


Бу давр Бақтрия аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик эди. Қалайимир, Кучуктепа, Қизилча, Бандихон каби кўплаб ёдгорликлардан деҳқончилик билан боғлиқ бўлган меҳнат қуроллари-ўроқлар, кетмонлар, ёрғучоқ ва деҳқончилик маҳсулотлари қолдиқларининг топилиши деҳқончиликдан далолат бериб, деҳқончилик асосан сунъий суғоришга асосланганлигини кўрсатади.
Бақтриянинг пойтахти қадимги Бақтра (Ҳозирги Балх) шаҳрида қазиш ишлари олиб борилиб, у ердан топилган кулолчилик буюмлари кўҳна шаҳарнинг энг қадимги қатламлари мил. авв. V асрнинг ўрталарига оид эканлигидан далолат беради.
Мил. авв. VI-IV асрларда Сўғдиёна ҳудудларида кўплаб шаҳар ва 1қишлоқлар бўлиб, улар форс подшоларига катта-катта солиқлар тўлаб турар эдилар. Археологик тадқиқотлар натижасида Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларидан бу даврга оид Узунқир, Ерқўрғон, Даратепа, Сангиртепа, Лолазор, Афросиёб, Хўжа Бўстон каби 50 дан зиёд кўҳна шаҳар ва манзилгоҳлар очиб ўрганилган.
Сўғдиёнанинг пойтахти бўлган Афросиёб (Самарқанд)да шаҳар ҳаётининг ривожланиши Сўғдиёна ва бутун Ўрта Осиёдаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг юксалиши ҳамда инқирози билан мувофиқ тарзда кечган. Сўғдиёнанинг “иккинчи пойтахти” бўлган Ерқўрғонни (Қашқадарё) тадқиқотчилар юнон-рим тарихчилари томонидан эслатилган Ксениппа вилоятининг марказий шаҳри деб ҳисоблайдилар.
Мил. авв I минг йилликнинг ўрталарида Хоразм ҳам ривожланиши жараёнини бошдан кечиради. Хоразм тадқиқотлари натижаларига қараганда VI-IV асрларда бу ҳудудда йирик-йирик манзилгоҳлар мавжуд эди. Бу даврда Хоразмда иншоотлар қурилишида хом ғишт, пахса ишлатилган. Манзилгоҳлар ва турар жойлардан топилган топилмаларнинг бой ва қашшоқлиги бу ерда мавжуд бўлган ижтимоий ва мулкий тенгсизликдан далолат беради. Шаҳарлар аҳолисининг асосий машғулоти ҳунармандчилик бўлган. Кўплаб топилган сопол, бронза, темир буюмлар фикримиз далилидир. Хоразмда бу даврда маҳаллий ўтроқ аҳолидан ташқари кўчманчи чорвадорлар ҳам яшаган бўлиб, улар ўртасида доимий ҳарбий тўқнашувлар, иқтисодий ва маданий муносабатлар бўлиб турган.
Мил. авв. IV асрнинг ўрталаридан бошлаб эса, Болқон ярим оролидаги шаҳар-давлатлар кучая бошлайди ва Македония подшоси Филлип II бошчилигида мил. авв. 336 йилда аҳмонийлар давлатига қарши кураш бошланди. Аммо, Филлип II нинг ўлдирилиши туфайли бу кураш тўхтаб қолди. Ўша йили тахтга Филлип II нинг ўғли 20 ёшли Искандар (Александр) ўтирди. Бу пайтга келиб, юнон шаҳар-давлатларида Искандарга қарши ҳаракатлар бошланган бўлиб, ёш подшо бу ҳаракатларнинг барчасини шафқатсизлик билан бостирди.
Искандар аҳмонийларга қарши урушга жиддий киришиб Кичик Осиёдан Парменион бошлиқ қўшинларни чақиртирди. Ҳарбий кенгаш тузиб қуруқликда ва сувда ҳаракат қилаётган қўшинлар олдига аниқ вазифалар қўйди. Бир неча ғалабадан сўнг мил. авв. 330-329 йиллар қишида Македониялик Искандар қўшинлари Ҳиндуқуш довонидан ўтиб Шимолий Бақтрия ерларига чиқиб келадилар. Бу пайтдаги Бақтрия сатрапи Бесс ўз қўшинлари билан Искандарга қарши чиқди. Аммо, тажрибали юнон-македон қўшинларидан мағлубиятга учради. Искандар Бақтриянинг пойтахти Бақтра шаҳри, Аорн, Драпсак каби мустаҳкам қалъаларни эгаллади. Мароқандадан сўнг юнон-македон қўшинларининг юриши ниҳоятда оғир кечди. Маҳаллий сўғдий аҳоли душманни ўта норози кайфиятда кутиб олди ҳамда бир тан- бир жон бўлиб унга қарши чиқди. Натижада Бақтрия ва Сўғдиёна ҳудудларида ҳам Искандарга қарши қўзғолонлар бошланиб кетади. Асосан Спитамен бошчилик қилган бу қўзғалонлар мил.авв. 329-327 йилларда шафқатсизларча бостирилди.
Македониялик Искандар Салавкийлар, Парфия ва Юнон-Бақтрия давлатлари турли халқлар, элатлар ва қабилаларнинг зўрлаб бирлаштирилган йиғиндисидан иборат бўлиб, фақат қўрқитиш ва қурол кучи орқали идора қилинар эди. Мил.авв. 323 йилда Македониялик Искандарнинг Бобилда тўсатдан вафот этиши сиёсий вазиятнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлди. Юнон диадохлари (ҳукмдорлар, амалдорлар) ўртасида ҳокимият учун шафқатсиз кураш бошланди.
Мил.авв. 312 йилда Искандарнинг энг ишончли саркардаларидан бири Салавка диадохлар билан бўлган курашда устун келиб Бобил, Сузиана, Мидия ва бошқа қўшни вилоятларни босиб олди ва кўп ўтмай Олд Осиё, Эрон ва Ўрта Осиё ҳудудларига ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Салавкийлар ҳокимиятни эгаллаган пайтдаёқ уларнинг Ўрта Осиёдаги аҳволи таҳликали эди. Айнан шу сабабли Ўрта Осиё вилоятлари ерларидан маҳрум бўлишдан қўрқиб кетган Салавка I ўз вориси Антиох I бошчилигидаги Шарқий ноиблик (страплик)ларни таъсис этди.
Ўзининг узоқ йиллик ҳукмронлиги даврида (мил. авв. 293-261 йй.) Антиох Ғарбга қилган кўпгина юришлари билан шуҳрат қозонди. У ўз давлатининг шарқига, шумладан Ўрта Осиё ерларига кам эътибор қаратди. Бу пайтда унинг вилоятларида иқтисодий ўзгариш юз беради. Анча тинч ҳаёт бошланиб қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ анчагина ривожланади. Салавкийлар давлати марказидан четда бўлишига қарамасдан, Ўрта Осиё улар давлатининг энг муҳим қисми эди. Ўрта Осиё ҳарбий-стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, салавкийлар бу ҳудуд бўйлаб ўтган савдо йўллари бўйида шаҳарлар ва қишлоқлар қурдириб уларда ҳунармандчилик, ўзаро алмашинув ва савдо-сотиқни ривожлантирганлари бежиз эмас.
Тарихий манбаларда салавкийлар сатрап-стратеглари юнонча номда тилга олинади. (Стратоник, Александр, Гиеракс ва б.). Демак, салавкийлар ҳукмдорлари асосан юнонлардан ва айрим ҳолларда эллинлашган маҳаллий аҳолидан тайинланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ўрта Осиёда юнон ҳокимлари ва улар атрофида тўпланган юнон-зодагонлар билан бирга маҳаллий зодагонлар ҳам ҳокимлик қилар эдилар. Салавкийлар ҳокимияти, Ўрта Осиёдаги ҳарбий манзилгоҳларда (катойкияларда) жойлашган ҳарбий кучларга таянган эди. Аҳолига жабр-зулм қилишда маҳаллий ҳукмрон гуруҳ вакиллари ҳам иштирок этардилар.
Мил. авв. III асрнинг 60-50-йилларига келиб Кичик Осиё ва Болқон ярим оролида салавкий ҳукмдорлари ўртасида ҳокимият учун курашлар авж олди. Натижада салавкийлар давлатининг шарқий сатраплари сиёсий ҳаётида ўзгаришлар содир бўлди. Мил. авв. 250 йилга келиб дастлаб Парфия, кейин эса Юнон-Бақтрия давлатлари салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиб ўзларини мустақил деб эълон қилдилар.
Юнон-Бақтрия давлатининг гуллаб-яшнаган даври мил. авв. III асрнинг иккинчи ярми ва мил. авв. II асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Жанубий ҳудудлардан бу даврга оид Жондавлаттепа, Далварзин (пастки қатламлар), Ойхоним, Қорабоғтепа, Кампиртепа каби ёдгорликлардан ҳокимлар саройлари, ибодатхоналар, турар-жойлар, меҳнат ва жанговар қуроллар, турли ҳунармандчилик буюмлари ҳамда кўплаб танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги ривожланиш жараёнларидан далолат беради.
Юнон-Бақрия давлати марказлашган давлат бўлиб, ҳокимиятни подшо бошқарар эди. Давлат бир неча вилоятларга бўлинган бўлиб бу вилоят ҳокимлари подшога бўйсунар эдилар. Баъзи тадқиқотчилар Сўғд ва Фарғона ҳам Юнон-Бақтрия таркибига кирган десалар, айримлари бу давлатнинг чегаралари Амударёдан нарига ўтмаган дейдилар. Сўнгги йилларда олиб борилган қазишмалар натижасида топилган жуда кўплаб археологик топилмалар Амударёнинг ўнг ва сўл қирғоғи аҳолисининг мил.авв. III-II асрлардаги ўзаро алоқалардан дарак берибгина қолмай, бу ерларни Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирганлигидан далолат беради.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда мил. авв. 250-140-130 йиллар давомида Юнон-Бақтрия давлати мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, бу даврда Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар ҳокимиятни бошқарганлар. Мил. авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб кўчманчилар зарбалари остида Юнон-Бақтрия давлати инқирозга учради.

Download 413 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish