Фуқаролик жамиятининг замонавий концепцияларининг асосий ёндошувлари
Формацион ёндошув
|
Цивилизацион ёндошув
|
Модернизация ёндошуви
|
Фуқаролик жамияти тушунчаси капиталистик тизимга боғланади ва кенг (яъни жамиятнинг шакли сифатида) ва тор (яъни иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ўртасидаги шаклланадиган муайян ижтимоий ташкилотлар мажмуаси сифатида) маъноларда тушунилади.
|
Фуқаролик жамиятини цивилизация тарраққиёти контекстида кўриб чиқилади. Унинг назарий асосларини О.Шпенглер, А.Тойнби ва П.Сорокин асарларида яратилган. Уларга қараганда, фуқаролик жамияти бошқа ижтимоий шакллардан аввало юксак цивилизация даражаси билан ажралиб туради. Унинг асосий меъзони сифатида эса инсон, унинг эркинлиги, ривожланиш ва ижодийлик имкониятлари, шунингдек бошқа инсонлар билан тинчлик в тотувликда яшаш қобилиятлари тан олинади.
|
Модернизация концепцияларида (А. Турен, Ю. Хабермас, Э. Гидденс, З. Бауман ва б.) фуқаролик жамияти аъанавий жамият ўрнини эгаллаган ёки замонавий жамиятга хос бўлган белгиларни шакллантирадиган жамияти тушунилади.
|
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамиятининг қуйидаги ғоявий-фалсафий доктриналари кўрсатилади:
- «бюрократик давлат социализми доктринаси»;
- «авторитар давлат капитализми доктринаси»;
- «демократик социализм доктринаси»;
- либерал-демократик (“бозор демократияси”).
Бюрократик давлат социализми учун фуқаролик жамияти – бу буржуа, капиталистик жамият, у хусусий мулкка ва ёлланма меҳнатга асосланади. Бюрократик-давлат социализми тарафдорлари фуқаролик жамиятини ижтимоий нотенглик ва жамиятда кучайиб бораётган кескинлик сабаби деб билади.
Авторитар-давлат капитализми фуқаролик жамиятини хусусий бизнес, оилавий-қариндошлик ва бошқа нодавлат муносабатлар соҳаси бўлиб, ўзида капиталистик давлатнинг ижтимоий-иқтисодий базасини мужассам қилади, деб ҳисоблайди.
Демократик социализм концепцияси тарафдорларига кўра фуқаролик жамияти - ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва институтлар мажмуи, у демократик давлат билан бирга ижтимоий (иқтисодий, сиёсий ва ҳ.) демократия асосини ташкил қилади.
“Бозор демократияси” назариётчилари фуқаролик жамиятини бозор демократияси жамияти аналоги деб билади. Улар фикрича, фуқаролик жамияти иқтисодий жамият бўлиб, иқтисодий ҳаётни бошқариш имкониятларида чекланган ва ижтимоий бирлашмалар ва ҳаракатлар томонидан назорат қилинади.
Шундай қилиб, фуқаролик жамияти ғоясининг қайта жонланишида жамиятни давлатлаштиришга, жамият ҳаётида давлат роли ва таъсирининг фавқулодда ўсишига қарши ҳаракатни кўриш мумкин. Ч.Тэйлор, Э.Арато, Р.Дворкин ва бошқа тадқиқотчилардан иборат бўлган ўзига хос норматив дискурс ҳам шаклланганлигини айтиш мумкин11 . Шунингдек, нодавлат соҳанинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ўз-ўзини ташкиллаштириш аҳамияти юзасидан, энг муҳим қуйидаги концепциялар ажратилади:
- либерал анъана концепцияси;
- американча коммунитариз концепцияси;
- европача неоконсерватизми концепцияси;
- пост-марксистча концепция.
Умуман, ҳозирги замон илғор демократик мамлакатлар жамиятшунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти – бу:
биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида иҳтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тизимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;
Do'stlaringiz bilan baham: |