Мавзу бўйича мустақил иш топшириқлари:
1. Иқтисодий ахборотлар таснифланиши ва уларни кодлаштириш тўғрисида маълумот тайёрланг.
Фойдаланиладиган адабиётлар:
1. М.Арипов, А.Ҳайдаров, Информатика асослари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ўқитувчи,2002.432 б.
2. М.Арипов ва бошқалар, Ахборот технологиялари, Ўқув қўлланма, Тошкент: 2009. 368 б.
3. Арипов М.М., Кабилжанова Ф.А, Юлдашев З.Х. Информационные технологии. Т., 2004.
4. С. С. Ғуломов, А. Т. Шермухаммедов, Б. А. Бегалов «Иқтисодий информатика» Т.,
«Ўзбекистон», 1999 й.
5. С. С. Ғуломов ва бошқалар «Ахборот тизимлари ва технологиялари» Т. –«Шарқ», 2000 й.
6. Халджигитов А.А, Мадрахимов Ш.Ф. Адамбаев У.Э. Информатика ва программалаш. Ўқув
қўлланма. Тошкент. 2005 й.
7. А. А. Абдуқодиров, А. Ғ. Ҳайитов, Р. Р. Шодиев «Ахборот технологиялари» Т.,
“Ўқитувчи”, 2002 й.
8. Д.Э.Тоштемиров, «Информатика ва ахборот технологиялари», Ўқув қўлланма, Гулистон,
ГулДУ, 2008 й
3-мавзу: Компьютерда иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш
технологиялари
Машғулот тури: маъруза
Ажратилган вақт - 2 соат.
Асосий саволлар:
1. Иқтисодий ахборотларни қайта ишлашнинг технологик жараёни.
2. Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш технологиялари.
1-асосий саволнинг баёни:
1. Иқтисодий ахборотларни қайта ишлашнинг технологик жараёни.
Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш натижасида тегишли бошқариш қарорлари ишлаб чиқилади. Ахборотларни қайта ишлаш жараёнлари бир қанча амалларни ўз ичига олади ва улар қуйидаги босқичларга бириктирилади:
асосий босқич;
ёрдамчи босқич;
назорат босқич.
Асосий босқич бевосита ахборотларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи амалларни ўз ичига олади. Бу босқич юқори даражада автоматлаштирилган бўлиб, қуйидаги амаллардан ташкил топади:
Ахборотларни узатиш.
Ахборотларни қабул қилиш.
Компьютерга киритиш.
Компьютерда бевосита ишлаш.
Натижа олиш.
Фойдаланувчига етказиш.
Ёрдамчи босқич амаллари ахборотларни қайта ишлаш жараёнининг сифатига таъсир кўрсатади. Бу босқич қуйидаги амалларни ўз ичига олади:
Ахборотларни ўлчаш.
Қайд қилиш.
Машина ташувчиларига ўтказиш.
Бирламчи ҳужжатларни қабул қилиш.
Ахборотларни сақлаш.
Назорат босқичи қуйидаги амалларни ўз ичига олади:
Қабул қилинган ахборотларни текшириш.
Амалларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Хатоларини тўғрилаш.
Маълум тартибда, аниқ кетма-кетликда бажариладиган амаллар мажмуаси технологик жараённи ташкил этади.
Ахборотни қайта ишлашнинг намунавий технологик жараёни дейилганда, қўйилган масаланинг рационал ечилишини таъминлайдиган, функционал тугалланган, қайтариладиган амаллар тўплами тушунилади.
Иқтисодий ахборотни қайта ишлаш натижавий ахборотга эришиш мақсадида дастлабки маълумотлар устида мантиқий ва арифметик амалларни бажаришни кўзда тутади. Арифметик амалга – алгебраик қўшиш, бўлиш, кўпайтириш ва бошқалар кирса, мантиқий амалларга – маълумотларни солиштириш, бирлаштириш, маълумотлар фарқи ва шунга ўхшаш амаллар киради.
Ахборотни қайта ишлаш – ишлаб чиқилган алгоритм асосида белгиловчи қабул қилинган қоидалар тўплами.
Ахборотни қайта ишлаш жараёни бажариладиган амалларни назорат қилиш ва маълумотларни тузатиш билан кузатилади.
Ахборотларни сақлаш ахборот массивлари кўринишида машина ташувчилари орқали амалга оширилади.
Берилган маълумотларни излаш - бу сақланаётган ахборотлардан керакли маълумотни танлашдир. Ахборотни излаш жараёни керакли ахборотга тузилган сўров (савол) асосида амалга оширилади.
Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш, чоп этиш ва ахборотдан фойдаланиш жараёнлари компьютерларда марказлашган ҳолатда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |