- файл - сервер - мижозга ахборот сақлаш қурилмаларида сақланувчи файллардан фойдаланиш имконини беради. Бунда сервер барча ишчи станцияларидан файлларга кириш имконини бериши зарур. Бунда бир вақтнинг ўзида турли станциялардан бир хил сўров келганда, ахборотларни ҳимоя қила олиш вазифаси ижобий ҳал этилади;
- принт – сервер - умумий ҳолда кўпгина мижозларга бир нечта принтер орқали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бунда сервер чоп этилувчи ахборотларни қабул қила олиши ва уларни навбати билан чоп этишга чиқариши керак;
- факс – сервер - мижозларга факс-модем телефон тармоқлари билан мужассам тармоқли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу гўё ахборот чиқаришга ўхшайди (принтер каби). Факс-сервер олган факсимил хабарлар алоҳида тармоқда қайта ишланади.
Бундан ташқари, тармоқда қуйидаги хизматлар бўлиши мумкин:
- электрон почта (E-mail) - мижозлар ўртасида, улар бир-бирларидан қанча узоқликда жойлашганлигидан қатъий назар, ахборот алмашишни таъминлайди. Бу ерда жараён худди оддий почта каби кечади. Электрон хат ўз манзили(адреси)га эга. Уни жўнатувчи десак, қабул қилувчи ҳам ўз манзилига эга. «Хат» почта қутисига ташланади (яъни почта сервери) ва почта серверлар системаси ёрдамида қабул қилувчи почта қутисига етказилади, яъни бу ерда узатувчи ва қабул қилувчининг махсус каталоглари мижозга хизмат қилувчи компьютерда жойлаштирилган бўлади. Шу тариқа хатлар файллар сифатида узатилади. Оҳанг, товуш карталари ёки овозли модемлар ҳатто товушларни ҳам узатиш имконини беради;
- бевосита мулоқот (Chat), бунда аниқ вақтда махсус дастур таъминоти ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мижозлар ўзаро ахборот алмашиниши тушунилади, яъни бир компьютер клавиатурасида терилган ахборотлар айни вақтнинг ўзида бошқа компьютер экранида пайдо бўлаверади. Рақамли видеокамералар, товушли карталар, микрофонлар, мультимедиа воситаларини қўллаганда, видеоконференциялар ўтказиш имконияти туғилади. Бундай ҳолатларда компьютерлар юксак унумдор ва тармоқнинг ўтказиш қобилияти кучли бўлиши лозим.
Тармоққа уланган ҳамон компьютерларни кўриш учун «Все сеть» белгисига мурожаат қилиш керак. Агар компьютер тармоқда ишлаш учун созланмаган бўлса уни тармоқда ишлаш учун созлаш керак бўлади. Бундай созлашни дастурий таъминот таркибидаги қурилмани ўрнатиш программаси амалга оширади. Тармоқда ишлаш жараёнида компьютер сиздан албатта рўйҳатда бор-йўқлигингизни сўрайди (шунда сиз рўйҳатдаги номингиз ва компьютерингизнинг тармоққа уланиш арафасидаги маълумотларини беришингиз керак), ҳамда пароль киритилади. Бу пароль сизнинг маълумотларингизни ва программаларингизни ҳимоялайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |