3.2. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимининг счётлари режаси. Англо-америка тизими бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.
Англия-Саксония бухгалтерия тизими умуммиллий счётлар режаларини йўқлиги (АҚШ, Канада, Англия ва бошқалар), мамлакат халқ хўжалигида профессионал счётлар режаларидан фойдаланиш, бунинг натижаси сифатида бухгалтерия ҳисобини нормаллаштиришнинг паст даражаси билан белгиланади. Англия - Саксония ҳисоб тизимида ўнлаб счётлар режасидан фойдаланилади.
Англия-Саксония ҳисоб тизими учун ташкил этишнинг қуйидаги тамойиллари характерли: икки мустақил молиявий ва бошқарув ҳисобининг мавжудлиги. Бунда молиявий ҳисоб фирманинг мулкий ҳолати, унинг фойдалилиги ва молиявий барқарорлигини характерлайди ва давлат солиқ хизмати тизими, банк тизими, акционерлар, ташқи мазмунга эга таъминот-чиларга мўлжалланган. Унинг ташкил этилиши профессионал бухгалтерлик ташкилотлари ва маълум маънода бозор иқтисодиёти давлат ташкилотлари томонидан регламентланади.
Бошқарув ҳисоби мажбурий ҳисобланмай, қоидага кўра йирик ва ўрта корхоналарда фирма ичидаги бошқарув мақсадларида фойдаланилади.
Счётлар режаси “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули асосида бухгалтерия ҳисобининг якуний натижага доимий йўўналтирилиши асосида тузилади. Молиявий ҳисоб сарфларни функционал счётлар оралиғидага чиқиш (ишлаб чиқариш, транспорт, таъминот, реализация, маъмурият ва ҳоказо.) Билан таққослайди ва молиявий натижани аниқлайди, чиқарилаётган тайёр маҳсулот бир хил бўлган ҳолатда сарфлар, чиқи шва натижаларни ўзаро ўлчаш жавобгарлик марказлари ўртасида амалга оширилади.
Бошқарув ҳисобида сарфларнинг чиқиш билан ўзаро ўлчови ва молиявий натижаларни аниқаш буюмлар, ички ва ташқи фаолият сегментлари оралиғида амалга ошириладии.
Молиявий натижани аниқлаш БМТ миллий счётлар тизимидан фойдаланиш асосида элементлар бўйича гуруҳлаш асосида ва янгидан яратилган нархини аниқлаш билан амалга оширилади.
Режалаштириш ва ҳисобнинг молиявий ва бошқарув ҳисоби даражасида интеграцияси Канада энергетикаси тармоқлар счётлари режасининг умумий схемасини Шимолий Америка “Гидро-Квибек” йирик энергетика компанияси мисолида кўриб чиқамиз.
Бошланғич ҳужжатлар тизимини текшириш ва ҳисоб ахборотини қайта ишлаш:
- счётларининг тўққиз тойифаси ва мувофиқ синтетик счётларни ўз ичига олувчи бош китобда ҳисобга олинади;
- бошланғич ҳужжатлар тизими иш ҳақи, транспорт, асбоб-ускуналар, ташқаридаги хизматлар бўйича бошланғич ҳужжатлар гуруҳлашни ўз ичига олади;
- кўрсатилган бошланғич ҳужжатлар бешта ҳисоб тизими бўйича ишлаб чиқилади: тўлов счётлари, тўловлар, асосий маблағлар ҳисоби, омбор ҳисоби, журналга ёзиш.
Тўлов счётлари тизими тўловлар, ушланмаларнинг турли талаблари ва зарур тўлов талаблари, назорат ва статистика тизими, ҳисоботлар ва чиқим ҳужжатлари таснифланишини ўз ичига олади.
Мувофиқлик бўйича тўловлар, асосий маблағлар, омбор ҳисоби тизими тузилади ва счётлар режасининг счётлар бўйича маълумотларини жамлаш ва счётлар оралиғида ойли назоратни таъминлаш учун фойдаланилади.
Журналдаги ёзувлар тизими савдо қонунчлиги талабларига мувофиқ хронологик тартибда қуйидаги оралиқда юритилади:
пул муомлалари;
молиявий ҳисоб;
асосий маблағлар ва капитал қўйилмалар;
абонемент операциялар.
АҚШ профессионал счётлар режаларида элементлар бўйича ҳисоб счёт-ларининг махсус тойифаларида ташкил этилади. Масалан, энергетика саноати профессионал счётлар режасида элементлар оралиғидаги сарфлар ҳисоби учун олтита функционал счёт кўзда тутилган:
50-55- “Энергия ишлаб чиқариш”;
56-57- “Энергия узатиш”;
58-59- “Энергияни тақсимлаш”
90- “Мижозлар билан информатика ҳисоб-китоблари бўйича ҳисоб”;
91- “Реализация”;
92- “Маъмурий ва умумий харажатлар”.
Элементлар бўйича ишлаб чиқариш сарфлари ҳисоби учун биринчи навбатдаги субсчётлар сони бир юз унтани ташкил этади.
Таъкидлаш лозимки, хориж ҳисобининг мамлакатимиз ҳисоб тизимидан асосий фарқи шундан иборатки, АҚШ, Канада ва Францияда ҳисоб молиявий ва бошқарув ҳисобида корхона фаолиятининг якуний натижасини кўзда тутади.
Бухгалтерия ҳисоби континентал тизимининг счётлар режаси.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги (ЕИХ) бухгалтерия ҳисоби миллий счётлари режалари бухгалтерия ҳисобини корхона ва унинг ҳамкорлари фаолиятида қарорлар қабул қилиш қуроли сифатида аниқлайди, бунда қарорларнинг қабул қилиш соддалаштириш элементлари, бухгалтерия ҳисоби тезкорлиги ва самарадорлиги асосида кўрилади деб таъкидланади.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги аъзолари-мамлакатларнинг миллий счётлар режалари халқаро ва миллий бухгалтерия стандартлари ва юридик қонунларга асосланади.
Халқаро иқтисодий адабиётда русча “Резервлар” терминига мувофиқ иккита термин мавжуд: асосий восита, заҳира, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, акция, облигация ва бошқаларнинг қиймати пасайишини конпенсациялашга мўлжалланган мажбурий ва ихтиёрий ҳамда баҳоли резервлари.
Улар Европа иқтисодий ҳамкорлиги жамиятининг 1978 йил 25 июндаги тўртинчи директивасига мувофиқ ишлаб чиқилган. У ҳамжамият мамлакатлари учун миллий ҳисоблар тизимини мувофиқлаштирувчи ва ўн иккита давлатнинг бухгалтерия ҳисоби Европа минтақавий тизимини яратишнинг асоси ҳисобланувчи фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва баланснинг ҳар бир моддаси бўйича ягона меъёр ва талабларини ўрнатди.
Француз профессори Пъер Гарнъенинг таъкидлшича “Европа иқтисодий ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси жамияти аъзоларига счётларнинг намунавий режасини қўллаш мажбуриятини қўяди”.
Европа иқтисодий ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси халқ хўжали-гининг ҳамма тармоқларидаги корхоналар қуйидагича гуруҳланади: Акционер-лик жамиятлари, компаниялар ва маъсулияти чекланган жамиятлар. Бўлажак келишувгача Европа иқтисодий ҳамкорлиги аъзоси бўлган давлатлар бу дирек-тивадан банклар, бошқа молиявий ташкилот ва суғурта компанияларига нис-батан фойдаланмаслиги ҳам мумкин.
Европа иқтисодий ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси ҳисоб ва ҳисобот ташкил этишнинг асосий масалалари бўйича, қоидага кўра ҳисоб масалаларини ҳал этишнинг уч вариантини кўзда тутади.
Соддалаштирилган вариантдан баланс тузиш санасида қуйида ўрнатилган уч лимитдан иккитасидан ошган корхоналар томонидан фойдаланилади:
- баланс якуни бир млн. эркин айрибош қилиш валютаси суммасида;
- реализациянинг умумий ҳажми икки млн. эркин айрибош қилиш валютаси суммасида;
- ходимлар сони 50 киши миқдорида.
Бу ҳажмларни иштирокчи мамлакатларнинг миллий валютасида 10 % гача оширилиши мумкин.
“Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланиш асосида янгидан яратилган нарх асосидаги фойда ва зарарлар ҳисобининг тўрт варианти кўзда тутилади.
Европа иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлган давлатлар бир ёки бир неча фойда ҳисоби вариантларини кўзда тутишлари мумкин ва улардан бирини корхона танлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Молиявий натижани аниқлаш асоси “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланиш ҳисобланади. Бунда харажатлар Европа иқти-содий ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси талабларига мувофиқ элементлар бўйичагина ҳисобга олинади (молиявий бухгалтерияда).
Харажатлар моддаларидан фойдаланиш эса бошқарув бухгалтериясида кўзда тутилган ва миллий ва миллатлараро бухгалтерия қонунчилиги томонидан тартибга солинмайди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш (маҳсулотга оид) ҳажми бўйича молиявий натижасини аниқлаш молиявий бухгалтерияда икки усул билан амалга оширилади.
Тўғри чизиқли усул билан – маҳсулот чиқишининг ўтган харажатлар билан ўлчаниши ва янгидан яратилган нархнинг умумий сумма билан уни кейинги деталлаштиришда акс этиши.
Бухгалтерия счёти кўринишида корхона томонидан аввалги меҳнат харажатнинг дебет бўйича истеъмоли ва ташқаридан харажати ҳамда янгидан яратилган нархини унинг истеъмоли бўйича БМТ тавсияларига мувофиқлиги.
Француз вариантида корхона фаолиятининг умумий натижаси эксплуа-тация, молиявий ва фавқулотда натижаларни суммалаш йўли билан аниқланади.
Англия-Саксония вариантида умумий натижа корхонанинг вазифалари бўйича аниқланади: ишлаб чиқариш, реализация ва маъмурий бошқарув.
Икки вариантда ҳам молиявий натижани аниқлаш асоси молиявий бухгал-терия ҳисобида харажатларни ўтган ва янгидан яратилган нарх элементлари бўйича аниқ тақсимлаш ҳисобланади.
Бошқарув ҳисобида молиявий натижа “Таҳлилий молиявий натижа” махсус счётида фойда ёки рентабеллик марказлари бўйича аниқланади.
Европа иқтисодий ҳамкорлигининг тўртинчи директиваси янгидан яратилган қийматни Шимолий Европа давлатларида (Швеция ва Буюк британия) фойдаланилаётган “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули бўйича аниқлашнинг харажат ҳажмидан фойдаланишни тавсия этмайди.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги мамлакатларининг миллий счётлари режаси бухгалтерия стандартлари халқаро комитети бухгалтерия ҳисоби стандартларига асосланган: асосий воситалар, асбоб-ускуна ижараси, амортизация, маҳсулот, илмий тадқиқот ишлари, валюта курслари узгариши натижалари, давлат субсидиялар, солиқлар ҳисоби, заҳира ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги мамлакатлари миллий счётлари режаларида бухгалтерлар халқаро федерация ва иқтисодий ва молияввий ҳисоб бўйича Европа экспертлари иттифоқининг бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва ревизия ўтказиш халқаро тамойилларидан фойдаланадилар.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги ҳар бир мамлакатининг бухгалтерия счётлари бўйича дипломли бухгалтерлар, аудиторлар ва комиссарлар иттифоқи халқаро меъёрлардан (тўлиқ ҳажмда бекор қилиш ёки алоҳида моддаларни алмаштириш) фойдаланиш мажбурияти даражаси тўғрисида қарор қабул қилинган.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги мамлакатларининг махсус қонунлари, савдо кодекслари корхоналар турли тоифаларнинг асосий бухгалтерия мажбурият-ларини акс эттиради. Масалан, оддий бухгалтерияни алоҳида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар, савдогарлар умумий номга эга жамиятлар, ўрнатилган лимитдан пастроқ йиллик реализация ҳажмига эга оддий командитлик жамиятлари юритишлари шарт.
Ҳамма бошқа корхона ва жамиятлар (лимитланган мажбуриятга эга акционерлик, давлат, кооператив ва бошқалар) иккиёқлама бухгалтерия бўйича ҳисобни ташкил этишлари шарт, яъни счётлар режаси раҳбарлиги остида бўлишлари лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, гарчи ўн иккита иштирокчи мамлакат счётлари режаси умуман ўхшаш бўлсада, қоидага биноан миллий ўзига хослик ва анъаналарга йўналтирилган алоҳида фарқларга эга.
Молиявий бухгалтерия қоидага биноан етти-саккизинчи гуруҳларни ўз ичига олади, бунда ҳамма мамлакатларда баланс счётлари беш гуруҳга бўлинган (капитал, асосий воситалар, номоддий ва молиявий активлар, заҳира ва тугалланмаган ишлаб чиқариш, ҳисоб-китоб счётлари ва молиявий счётлар); харажат - сотиш счётлари иккидан учгача гуруҳларга эга (элементлар бўйича сарфлар счётлари, кўринишлар бўйича даромадлар ва баъзи мамлакатлардагина “Натижалар счётлари” гуруҳига эга).
Шуни таъкидлаш лозимки, кўпгина миллий ва минтақавий счётлар режаларида “Фойда ва зарарлар” счётлари ҳамда фойдадан фойдаланиш счётлар гуруҳи йўқ. Халқаро меъёрларга мувофиқ баланс тақсимловидан сўнг яъни, йил давомидаги натижалар ва фойдаланилмаган фойда қолдиқлари счётлари бўйича қолдиқдан фойдаланишга доир қабул қилинган қарорларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Бундай тартибда ўтган йилда фойдаланилмаган фойданинг қолдиғини счётлар режасининг “Капиталлар” бўлимида акс эттириш мавҳум маблағлар ва фойдадан фойдаланиш ҳисоби билан боғлиқ операциялар эса, счётлар режасининг “Фойдага солиқ”, “Ишчиларнинг фойдадаги иштироки” счётларида юритилиши мумкин.Европа иқтисодий ҳамкорлиги давлатлар бухгалтерия ҳисоби счётлари режаларини тавсифлаш учун француз бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини танлаш мақсадга мувофиқ.
Иккинчи жаҳон уришидан сўнг Франция иқтисодиёти тартибга солинаётган бозор иқтисодиётни такомиллаштириш ва ривожлантиришда уч босқичга ўтди: марказлаштирилган; индикатив ва стратегик режалаштириш. Бу Мустақил давлатлар хамдўстлигига кирувчи давлатлардаги (МДХ) каби марказлашти-рилган, давлат томонидан тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига ўтишидаги ҳозирги шартларга мос келади.
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш даражаси бўйича Франция яхши ишлаб чиқилган ва амалиётда жамоат ҳуқуқий механизми (конститутцион, маъмурий, молиявий, бухгалтерия, ижтимоий ва ҳуқуқларини бошқа кўринишлари) ва алоҳида ҳуқуқ (фуқаролик, савдо, оила, қишлоқ ҳуқуқи ва ҳ.к.) орқали текширилган ҳукуматнинг сезиларли таъсири билан характерланади.
Бу ҳолат собиқ иттифоқ давлатларида ҳуқуқий давлат ташкил этишда француз ҳуқуқий институтлари иш юритишини ўрганиш мазмунини кучай-тиради. Француз счётлар режаси дунёда кенг тарқалди. У Африка бирлиги ташкилоти счётлар режасининг асоси ҳисобланади. Деярли саксон мамлакатнинг иқтисодий фаолияти амалиётида текширилган ва қатъий услубиётга эга ҳамда самарали қарор қабул қилиш билан фарқ қилади. Француз счётлар режаси бошқа бухгалтерия баланслари бўйича халқаро комитет меъёрларига мувофиқ тузилган счёт режалари каби оддийдан икки томонлама, кейин тўрт томонлама (бошқарув) бухгалтериясига мунтазам ўтишни таъминлаш орқали ташкил этилади. Натижада турли мулк шаклллар ва ягона миллий счётлар режалари тизимида юқори самарадорликка эга турли корхоналар ҳажми бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш имкониятига эришилади.
Бунинг натижаси сифатида фермер хўжаликлари, ҳунармандлар, алоҳида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар, бюджет ташкилотлари молиявий натижани аниқлашнинг оддий тизими яъни, оддий тизим асосида хўжалик учун даврларда соф активларни ўзгариши бўйича молиявий натижаларни аниқлаш имконини берувчи ягона миллий счётлар режаси доирасида ҳисобни ташкил этадилар.
Халқаро тажриба кўрсатишича, бухгалтерия ҳисобининг счётлари режасини тузишнинг интеграциялашган тамойилидан фойдаланиш мамлакат миқёсида камида икки марта бухгалтерия ҳисоби самарадорлигини оширишни таъмин-лайди.
Француз счётлар режасида счётларни кодлаштиришнинг ўнлик тизими қўлланилади. Бунда биринчи рақам - счётлар гуруҳи, иккинчиси - счёт, учинчиси - биринчиси навбатдаги субсчёт, тўртинчиси - иккинчи навбатдаги субсчёт, бешинчиси - биринчи навбатдаги таҳлилий счёт, олтинчиси - иккинчи навбатдаги таҳлилий счётни билдиради.
Счётларнинг биринчи беш гуруҳи баланс счётлари деб номланувчи бўли-мини ташкил этади. Бу счётлар балансни тузишга мўлжалланади. Шу счётлар бўйичагина баланс тузилади.
Баланс счётлари молиявий натижани икки усул билан аниқлаш имконини беради. Бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича ҳисобот даври якунига кўра молиявий натижа қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Молиявий натижа (фойда, зарар) = Актив – Капитал – Пассив.
Хўжаликнинг шахсий истеъмоли бўйича харажатлардан олинган натижалар корректировкаси давридаги соф активларнинг ўзгариши бўйича аниқланади. Бунда корхонанинг соф активлари корхонанинг маблағлари суммаси ва қарзлари ўртасидаги фарқ орқали аниқланади:
Молиявий натижа (фойда, зарар) = Давр охиридаги соф активлар – Давр бошидаги соф активлар + Давр давомидаги шахсий истеъмол.
Африка бирдамлик ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси.
Африка бирдамлик ташкилоти (АБТ) мамлакатлари раҳбарлари конферен-цияси 1961 йил январида Нигерия пойтахти Ниаменда аъзо мамлакатлар ягона бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини тузиш ғоясини маъқуллади.
Африка бирдамлиги ташкилоти бош котиби француз мутахассисларига счётлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Бу лойиҳа 1968 йил октябрида Камерун пойтахти Яунда мутахассислар томонидан муҳокама қилинди. У ерда ягона счётлар режасини тузишнинг асосий услубий тамойил-лари маъқулланди.
1969 йил декабрида Того пойтахти Ломада Африка бирдамлиги ташкило-тига аъзо мамлакатлари бухгалтерия ҳисоби мутахассислари счётлар режасининг муфассал лойиҳасини маъқуллади. Кейинчалик у Африка бирдамлиги ташки-лоти давлатлари раҳбарлари томонидан тасдиқланд ива биринчи давлатлараро счётлар режаси бўлиб қолди.
Африка бирдамлиги ташкилоти давлатларига таклиф этилган счётлар режаси бухгалтериянинг янги соҳасига корхонанинг асаб тизими ва бошқарув ҳамда мулк ўртасида мавжуд алоқаларини яхши ифодалашга йўналтирилган усули сифатида жавоб беради. Африка бирдамлиги ташкилоти бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш зарурати қуйидаги вазифаларни белгилаб беради:
- ҳамма фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондира оладиган счётлар тизи-мини ишлаб чиқиш;
- молиявий ҳисобни меъёрлаштириш;
- ахборотни қайта ишлаш замонавий воситаларини бухгалтерия усулларига мослаштириш.