биринчиси-юк кўтариш қобиляти, иккинчиси-нормал шароитда ишга яроқлилиги;
-кесим юзаларининг мустаҳкамлиги элементнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг III босқичи бўйича амалга оширилади
-конструкциянинг нормал шароитда фойдаланишга яроқлилиги уни кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг I ёки II босқичидан келиб чиққан ҳолда бажарилади;
-заҳиравий умумий коэффициенти ўрнига юк, материал ва ишлаш шароити бўйича ҳисобий ишончлилик коэффициентлари киритилди.
Чегаравий ҳолатнинг биринчи гурухибўйича ҳисоб ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: мустаҳкамликка ҳисоблаш, конструкцияни бузилишдан сақлашини таъминловчи турғунликка ҳисоблаш, конструкция шаклини ўзгармаслигини таъминловчи ҳолат устиворликка ҳисоблаш (узунасига эгилиш ҳисоби); чидамлиликка ҳисоблаш ва чарчаш бузулишдан асрашга ҳисоблаш.
Иккинчи гурухбўйича чегаравий ҳолат ҳисоби қуйидагиларни ўз ичига олади: конструкцияда ёриқ ҳосил бўлиши бўйича ёки уларни очилиши бўйича ҳисоблаш; конструкцияни рухсат этилмаган силжишлардан асраш учун деформациялар бўйича ҳисоблаш.
Бунда чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш муҳимроқ ҳисобланади, чунки у конструкция ҳаётини белгилайди. Шунинг учун чегаравий ҳолат биринчи гуруҳи бўйича ҳисоблаш барча конструкциялар учун шарт.
Конструкцияларни деформацияга ҳисоблашда уларда ташқи юкдан ҳосил бўладиган солқилик -f унинг чекланган миқдори fuдан ортиб кетмаслиги таъминланиши зарур, яъни
f fи (1.5)
Солқиланишнинг чекланган миқдори келтирилган f ҚМҚ нинг
Деформацияни чеклаш нима учун керак деган савол туриши табиий.
Деформацияни чеклаш зарурати қуйидаги сабаблар туфайли вужудга келди:
-кўзга ташланадиган эгилишлар одам психикасига салбий таъсир этадиган ҳолларда;
-конструкциялар тебранганда одамларда ҳосил бўладиган ёмон ҳиссиёт уйғотадиган ҳолатларида;
-технологик ускунани нормал ишлаши учун шароитни бузилиши ва элементнинг деформацияси натижасида мураккаб конструкцияни зарарланиши ҳолатларида ва ҳ. к.
Конструкцияларни ишлаш шароити ва йўналишини ҳисобга олиб, меъёрий ҳужжатларда деформациянинг чегаравий қиймати белгиланади ва уларни ҳисоблашда эътиборга олиш зарур деб белгилаб қўйилди.
Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиш учун бир қатор коэффициентлар тизими ишлаб чиқилди.
Юкларнинг меъёрий миқдорини ўзгариши ҳисоблашда:
-юк бўйича ишончлилик коэффициентлари -f;
-бетон ва арматуранинг механик тавсифини ўзгарувчанлиги бўйича ишончлилик коэффициентлари -в , s;
-ишлаш шароити бўйича коэффициентлари -bi;si, -конструкцияларни қандай мақсадларда (бино ва иншоотларни халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб) фойдаланилишига қараб, ишончлилик юқорида келтирилган коэффициентлар тизимини қўлланилишига сабаб, конструкцияларга энг ноқулай вазиятларда юклар таъсир этганда ҳам материаллар мустаҳкамлиги қиймати жуда кичик бўлганда ҳам конструкциялар мураккаб чегаравий ҳоллатга дуч келганда ҳам ишончлилигини таъминлай олади.
Нзорат саволлари. 1.Металл конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашни тушинтиринг?
2.Металл конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
3.Металл конструкцияларига қандай талаблар қўйилади?
4.Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича қандай ҳисобланади?
5.Иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича қандай ҳисобланади?
6.Чегаравий ҳолатлар усулининг моҳиятини тушинтиринг?