1-Мавзу: Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тартиби. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисоблаш



Download 26,54 Kb.
bet3/5
Sana09.02.2023
Hajmi26,54 Kb.
#909684
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу. Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш. Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлари 2023

Конструкцияларнинг тежамлилиги уларга қўйиладиган асосий талаблардан бири ҳисобланади. Тежамлилик-материаллар сарфи ва таннархи, конструкцияларни тайёрлаш, қурилиш майдонига ташиб келтириш, монтаж қилиш ва улардан фойдаланишдаги харажатларга боғлиқ бўлади.
Материал сарфи жиҳатидан энг афзал конструкция тенг мустаҳкамликдаги конструкция ҳисобланади. Бундай конструкциядаги барча кесимлар унга ишлатиладиган материалларнинг физик-механиқ хоссаларидан тўлиқ фойдаланиш шарти билан танланган бўлади (тенг мустаҳкамликка эга бўлмаган конструкцияларда баъзи йирик элементларнинг мустаҳкамлигидан тўлиқ фойдаланилмайди).
Конструкция унга таъсир этадиган кучларга ҳисобланган бўлиши керак. Ташқи юклар, таянчларнинг силжиши, ҳароратнинг ўзгариши, киришишлар ва бошқа шунга ўхшаш ходисалар конструкцияларга таъсир этадиган кучларга киради.
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда конструктив схемалар тузиш керак. Бундай схемалар бино ва иншоотнинг ҳамма қисмларида, уни қуриш ва фойдаланишнинг барча босқичларида конструкцияларнинг зарурий мустаҳкамлиги, устиворлигини таъминлаши лозим.
Лойиҳаларда конструкцияларнинг узоққа чидамлилигини таъминлашга қаратилган тадбирларни кўзда тутиш совуқбардош ва ўтга чидамли, коррозиябардош материалларни танлаш, уларни чиришдан химоя қилишга доир чоралар кўриш керак.
Қурилиш конструкцияларни ҳисоблашдан мақсад кам миқдорда материал сарфлаб ташқи таъсир этаётган жами юкларга етарли даражада кўтариш қобилиятига эга бўлган, конструкцияларни яратиш. Қурилиш конструкцияларни 1955 йилдан бери чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисобланади.
Чегара ҳолатлари деганда конструкцияларнинг ишлатилиш жараёнида олдиндан белгиланган талабларга жавоб бермай қолиши тушунилади.
Қурилиш конструкцияларни бу услуб билан ҳисоблаганда икки гурухга бўлиб ҳисобланади. Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни юк кўтариш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бўлиб ва уларга:
шакл умумий устиворлигининг йўқолиши олиб келадиган резонанс тебранишлар, металл материалнинг оқувчанлиги, бирикмалардаги силжишлар, дарзларнинг ҳаддан ташқари очилиши натижасида конструкциялардан фойдаланишнинг имконияти йўқлиги.
Иккинчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни нормал фойдаланиш қийинлашиб қолганлиги билан боғлиқ ва уларга йўл қўйиб бўлмайдиган силжишлар, тебранмалар, дарзлар пайдо бўлиши натижасида ишлаш муддатининг камайишига олиб келадиган ҳолатлар киради.
Конструкцияларни чегара ҳолатларга ҳисоблаш, иншоотни қуриш ёки ундан фойдаланиш даврининг барча босқичларида чегара ҳолатлардан бирортасининг ҳам вужудга келмаслигини таъминлайди.
Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлари учун умумий шарт қуйидагича ёзилиши мумкин:
N ≤ S
N-ҳисобланаётган элементдаги юкларни ноқулай биргаликда таъсир этишидан ҳосил бўладиган куч,
S-ҳисобланаётган элементнинг юк кўтариш қобилияти.
Элементдаги ҳосил бўладиган кучни қуйидаги формула билан аниқлашимиз мумкин.
N Fni*Ni*fi*n*
Бу ерда: Ni куч Fni1 га тенг бўлгандаги элементда ҳосил бўладиган куч
fi -юк бўйича ишончли коэффициент
n- бино вазифасига кўра ишончлилик коэффициенти
-юкларнинг биргаликда таъсир этишини эътиборга оладиган коэффициент
Элементнинг юк кўтариш қобилиятини унинг юзасига ва материалнинг қаршилигига қараб аниқлаш мумкин:

Download 26,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish