1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсининг асосий шакллари. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари ва мазмуни


Назорат-таълим топшириғининг биринчи қисми



Download 170,74 Kb.
bet5/9
Sana14.06.2022
Hajmi170,74 Kb.
#669729
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни ва тузилиши

Назорат-таълим топшириғининг биринчи қисми - таълим йўналишига эга. Масалан, чигал ёзиш учун тавсия қилинган мақсадсиз, пойма-пой, чала кетма-кет бажарилган машқлардан кўра, аниқ мақсадга йўналтириб, уни бажаришдаги кетма-кетлигига риоя қилиб, машқланиш талабларга жавоб бера диган даражадаги комплексни тузишни билиш, уни мустақил бажариш малакасини эгаллаганлиги билан билими, таълим олганлиги даражаси аниқланади;
Назорат-таълим топшириғининг иккинчи қисми - назорат йўналиши бўйича эгаллаган амалий малакасини кундалик турмушда амалиётга қўллашни билиши (масалан, тузилган комплекс бўйича синф билан чигал ёзиш машғулотини ўтказиш малакасини эгаллаганлиги даражаси ва бошқалар).
Алгоритм типидаги таълим программаси ўз ичига аста-секинлик билан қийинлиги ошириладиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ комплексларни ва ҳаракат малакаларини муваф фақиятли ўзлаштиришга йўналтирилган ўқув вазифаларини ўз ичига олади.
Бундай ўқув вазифалари 5-6 сериядан ташкил топган ўқув вазифалари тарзидаги машқлар комплекслардан иборат бўли ши мумкин:
Биринчи сериядаги ўқув вазифалари ўз ичига ўқувчиларни ўзлаштирилиши керак бўлган ҳаракат фаолиятини ўрганишда(ўқитилишида) керак бўладиган (жисмоний тайёргарлиги даражасига таъсир этиш учун йўналтирилган) машқларни ўз ичига олади.
Иккинчи серия вазифаларда – ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидаги дастлабки ҳолатни (ёки машқнинг “техникасини асоси”ни) ўзлаштириш учун мақсадли, йўналтирилган машқ лар тавсия қилиниб, улар машқ қилинади - такрорланади.
Учинчи серия вазифалар ўзлаштирилиши лозим бўлган ҳаракатни бажарилишини осонлаштирувчи машқлар тарзида берилади ва уларнинг ёрдами билан ҳаракат фаолияти ўзлаштирилади.
Тўртинчи ва бешинчи серия вазифаларга ҳаракат фаолияти техникасининг айрим қисмлари(бўлаклари)ни ўзлаш тирилиши, мустаҳкам-ланиши билан боғлиқ машқлар вазифа қилиб қўйилади.
Олтинчи серия ўзлаштирилган машқн учун индивидуал техникани мувофиқлаш ва уни такомиллаштиришга йўналти рилган машқларни ўз ичига олади.
Ўқувчиларни мустақил ишга тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган мустақил фаолиятнинг ҳажми, уни нима мақсад да бажарилаётганлигига аниқлик киритилади. Агарда, машқ техникаси ўқувчилар учун таниш бўлмаса ҳаракат вазифала рини ҳал қилиш учун лозим бўлган тўлиқ кўрсатмалар, тушунтиришлар қилиниши мақсадга мувофиқ .
Ўқувчиларни ҳаракат фаолияти ёки ҳаракат актини эркин, равон бажара олиши ва назарий саволларга жавобларини тўғрилиги, уларнинг хатоларини сони ва характери ҳақидаги ўқитувчининг аналитик (таҳлилий) фаолияти ўқувчиларини мустақил ўқиётганлигининг маҳсули ҳисобланиб, тарбиячи томонидан шуғулланувчиларини - жисмоний машқларни мустақил бажарилаётганининг назоратни йўлга қўйгнлигидан далолатдир. Дарсда ўқувчиларни мустақил фаолияти бўйича педагогик зўр беришнинг мантиқий якуни, уларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ҳақида ўтказиладиган муҳокамалардир.
Муҳокама орқали жисмоний тарбия дарси, унда ўқувчилар ва ўқитувчининг фаолияти мукаммал таҳлил қилинади, ўқув-тарбия жараёнининг характери ва тўғрилигига баҳо берилади.
Ўқувчиларнинг мустақил шуғулланишининг самарадорлигини ошириш учун ўқув-тарбия жараёнининг ташқи ва унинг ички томонларининг тескари алоқасини йўлга қўйилиши (ўқитувчи-ўқувчи,ўқувчи-ўқитувчи)нинг аҳамияти муҳим. Бошқачасига айтганда ўқувчининг ўзи мустақил шуғулла ниши орқали эришилган натижаларини сезиши – орган ва тузилмаларининг функциясига оид, эгаллаган, ўзлаштирган билимлари ҳақида маълумотларининг моҳиятини тушуниши биз кутган натижаларга олиб келиши амалиётда исботланган.
Мустақил иш пайтида ички алоқа ва уни тескарисини юзага келтиришнинг имконияти ўз-ўзини назорат ва ўзини-ўзи текшириш орқали йўлга қўйилса, натижа кутилгандек бўлади. Ўз-ўзини назорат қилиш малакасини ривожланганлиги даражасининг кўрсатгичи жисмоний машқларни бажаришда ва педагог режалаштирган вазифанинг натижасини ўқувчи томо нидан мустақил мувофиқлаштира олиш қобилияти орқали намоён бўлади.
Ўқувчининг ўзини ўз фаолияти бўйича камчиликлари ва ютуқлари ҳамда ўзининг ижобий томонлари ҳақидаги фикрининг мавжудлиги, шулар ҳақида суҳбат, баҳс, мунозараларга махталлигининг тарбия жараёнидаги моҳияти беқиёсдир.
Уни ўз фаолиятига тузатишлар кирита олиши, уни тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида ўзига баҳо бера олиши, жисмоний маданият дарсида ёки жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида ўқитувчининг ўз ўқувчиларига мустақил ишлаш малакасини берганлигидан далолатдир.

Download 170,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish