- Оддий акция (ёки акцияж-корхонанинг активлари ва даромадларига даъвогарлик муносабатини билдирувчи қимматли қоғоз - корхона мулкининг бир қисмини ўзида мужассамлаштиради. Акцияларни чиқариш ва сотиш - корхоналар фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш усулидир.
- Фонд бозори- корхона активлари ва даромадлари (акциялар пакети)га даъвогарликни сотишга мўлжалланган бозор бўлиб, АҚШда кенг тарқалган ва ривожланган.(Кўпинча “бозор” деб юритилади) АҚШда акциялар котировкаларининг (нархларининг) кескин тебраниши кечки янгиликларда албатта шарҳланиб борилади. Бу давлатда кўпчилик акциялар нархининг тебранишида спекуляция (чайқовчилик) қиладилар. Бу каби операцияларни муваффақиятли амалга оширилганлигидан баъзилар чексиз қувончга, айрим ҳолларда бундай операциялар бошқалар учун мумкин бўлган йўқатишлардан қайғуга ҳам айланиши мумкин. Фредерик С. Мишкин Фонд бозорига нисбатан улкан эътиборни оддийгина тушунтиришда ифодалайди, яъни, унинг фикрича, бу шундай жойки, бу ерда одамлар жуда тез бой (ёки қашшоқ) бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасида акция — ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. Мамлакатимизда фонд биржаси ҳам фаолият юритиб фонд биржаси — оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташк.ил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи юридик шахс бўлиб, унда фонд биржаси иштирокчилари ўз фаолиятини олиб боради ва савдоларда фаол иштирок этишади. Ўзбекистон Республикасида акция — ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. Мамлакатимизда фонд биржаси ҳам фаолият юритиб фонд биржаси — оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташк.ил этиш ҳамда ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи юридик шахс бўлиб, унда фонд биржаси иштирокчилари ўз фаолиятини олиб боради ва савдоларда фаол иштирок этишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |