4.Туризм логистикасида хизмат оқимларининг хусусиятлари.
Логистик ёндашиш моддий оқимларнинг тартибга солинишига олиб келади. Бу оқимлар у ёки бу маҳсулотлар ишлаб чиқаришда; бу ишлаб чиқаришни керакли материаллар, бутловчи қисмлар ва хомашё билан таъминлашда; тайёр маҳсулотларни омборга жойлаштириш, уни тақсимлаш ва истеъмолчига етказишда вужудга келади.
Аммо бундай тартибга солишларни фақат одам, энергетик, ахборот, молиявий ресурслар оқимларининг катталиги, йўналиши, вужудга келиши, тугалланиши, даврийлиги, изчиллиги ҳамда бошқа параметрларни бошқариш орқали амалга ошириш мумкин. Бу оқимлар ҳам уларнинг жисмоний табиати иқтисодий фаолият натижасида якуний истеъмолчиларнинг белгиланган эҳтиёжларини қаноатлантирувчи маҳсулотга айланувчи дастлабки материалларнинг табиатидан фарқ қилса-да, моддий бўлади.
Бир ҳолда логистика моддий, ахборот, молиявий бошқа оқимларнинг ҳаракатини бошқаришнинг механизм ва тузилишини ишлаб чиқишни кўзда тутади, яъни режалаштириш вазифаларининг бажарилиши билан чекланади.
Бошқа ҳолда, логистика режалаштириш билан чекланмайди ва ҳақиқий бошқарув тадбирларини кўзда тутади, яъни бошқарув бўйича кундалик жорий фаолиятни амалга оширади. Логистика хоҳ ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш босқичи ва хоҳ амалга ошириш босқичи бўлсин, маркетинг тадқиқотлари жараёнига, моддий ресурсларнинг ҳаракатланиши, маҳсулотларнинг истеъмолчилар ўртасига тақсимланиши, шахсан ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маъмурий-бошқарув фаолиятига таъсир қилади.
Логистика тамойилларига кўра атроф бозор муҳити ва иқтисодий фаолиятнинг бориши ҳақидаги жорий ахборотларнинг маркетинг тадқиқотлари асосида қабул қилинадиган барча бошқарув қарорлари моддий оқимларга таъсир қилишда акс эттирилади.
Пировардида логистик бошқарув шундай тадбирда таъсирни амалга ошириши ва ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиши керакки, камроқ ҳаражатларда салоҳиятли истеъмолчиларни яхшироқ қаноатлантирсин ва уларнинг доирасини кенгайтирсин.
5.Туризм логистикасининг асосий тушунчалари
Туризм бизнесини ривожлантириш учун асос ҳудуднинг рекреацион ва туристик ресурслари, унинг табиий ресурси ва рекреацион ресурс потенсиаллари ҳисобланади.
Туристик минтақанинг ривожланиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда туризм ва меҳмондўстлик саноатида қўлланиладиган ёки улардан фойдаланиш мумкин бўлган табиий ресурслар мажмуи.
Одамлар саломатлигини яхшилаш ва дам олиш учун маҳаллий ва ташриф аҳолининг кучини тиклаш қаратилган турли дам олиш фаолиятини ташкил етиш учун, ташкил этилган маданий, тарихий ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ҳисобга олган ҳолда, муайян минтақа табиий имкониятлар мажмуи.
Туризм ресурслари базасининг логистикасини маҳаллий (тур логистикаси) дан мега-даражага (жаҳон туризм логистикаси) қадар турли минтақавий даражаларда кўриб чиқиш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |