1.Туризм логистикасининг назарий асослари
Қадимги Римда эса логистика деб маҳсулотлар тақсимоти тушуниларди. Кейинчалик логистика атамаси ҳарбий қўшинларнинг жойлашиши ва ҳаракатланиш амалиётини таснифлашда ишлатила бошлади. Эрамизнинг ИХ-Х асрларида яшаган Византия императори Леон В, ўзининг ҳарбий иш бўйича китобида «логистика» атамасини «фронт орти, қўшинларнинг таъминоти» маъносида ишлатадиʼ.
Ўзбекистон тарихига келсак, логистика масалаларига буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур армиясида катта аҳамият қаратилган. Амир Темур армияси ташкилий ва ҳарбий тузилишда, шуниндек, жанг олиб бориш усуллари борасида энг катта ва қудратли армия эди.
Амир Темур ўз армиясини етти кўлга (корпусга)бўлган. Уларга амирлар, шаҳзодалар қўмондонлик қилишган ва марказ, ўнг, сўл, қанвулдан жой олганлар. Баъзи кўллар Амир Темур томонидан захирага эҳтиёт учун ажратилган. Бундай тартиб қанотларнигина эмас, балки марказни ҳам бирмунча кучайтирган. Марказ ихтиёрида илғор, қанвул ва эҳтиёт қисмлар бўлиб, у жанг тақдирини ҳал этган.
Логистика мураккаб ишлаб чиқариш-сотиш комплексларини ўрганади, бу комплекслар таъминот, асосий ишлаб чиқариш, транспорт ва сотув соҳаларида ташкилий-иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Бу комплексларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: асосий воситалар ва ишчи гуруҳларнинг катта майдонга тарқалганлиги; техник воситалар асосий қисмининг юқори фонд сиғими: логистик тизим элементлари баъзиларининг мобиллиги ва бошқаларининг маълум географик минтақага қаттиқ боғлиқлиги; катта миқдордаги аралаш тизимостилар (юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар, ресурсларни етказиб берувчилар ва ҳоказо) ишининг натижасига боғлиқ.
Кўриб чиқилган хусусиятлар логистик тизимда моддий ва ахборот оқимларининг ўтишига ва ҳажмига таъсир қилади ҳамда материал ўтказувчи занжирнинг алоҳида бўғинлари ўртасида юзага келадиган ташкилий ва иқтисодий муносабатлар табиатини аниқлайди. Фан сифатида логистиканинг предмети бўлиб товар ҳаракати соҳасида харид, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш босқичларидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлар хизмат қилади.
Логистика тушунчаси ўзининг қадимий тарихига эга. «Логистика» сўзи келиб чиқиши бўйича юнончадир. Қадимги Афинада махсус амал - «логист» ёки ижтимоий ўз-ўзини бошқариш амалдори бўлган (эрамизгача V асрда 30 га яқин). Логистлар ҳар йили қуръа ташлаш йўли билан белгиланганлар; уларнинг вазифасига ваколати тугаган бошқа амалдорларнинг ҳисоботларини текшириш ва бу ҳисоботларни фахрли фуқаролар кенгашига тасдиқлашга топшириш кирган. Кенгашнинг қарори якуний бўлган.
Қадимги Римда баъзи бир маъмурий ва диний вазифаларни бажарувчи амалдорлар логистлар деб аталганлар. Византия императори Лев V (866-912-йиллар) даврида логистика армияни таъминлаш ва унинг кўчишини бошқариш санъати сифатида таърифланган. Немис тадқиқотчиси Г.Павеллек таъкидлашича, Византия империясида логистиканинг белгиланиши «армияга маош тўлаш, уни керакли тартибда қуроллантириш ва тақсимлаш, унинг эҳтиёжлари ҳақида ўз вақтида ва тўлиқ даражада ғамхўрлик қилиш, яъни шахсий қуролли кучлар ҳаракатланиши ва тақсимланишига раҳбарлик қилишдан» иборат бўлган.
«Логистика» сўзи барча асосий Европа тилларида мавжуд, аммо улардан ҳар хил маъноларда фойдаланадилар.
1884-йилда Америка ҳарбий-денгиз флоти институти кемачилик заруратлари учун «логистика» тушунчасини киритган.
Логистика тамойиллари Иккинчи Жаҳон уруши даврида Америка армиясида моддий - техника таъминоти ҳамда қурол-яроғ, озиқ-овқат, транспортни етказиб берувчилар ва қўшинлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш соҳасида кенг ривожланган.
Тактика, стратегия ва разведка билан бир қаторда «Логистика» атамаси билан фуқаролик корхоналарининг таъминот-сотиш фаолияти белгиланиши мумкин.
Ҳарбий саноат, фронт орти ва фронт таъминот базалари ва транспортнинг аниқ ўзаро ҳамкорлиги Америка армиясига қурол-яроғ, ёнилғи-мойлаш материаллари ва озиқ-овқатларни керакли миқдорларда етказиб беришни ўз вақтида ва мунтазам таъминлашга имкон берган.
Шунинг учун кўпгина ғарбий мамлакатларда логистика аста-секин ҳарбий соҳадан хўжалик амалиёти соҳасига ўта бошлаган. Даставвал у муомала, кейин эса ишлаб чиқариш соҳасида товар-моддий ресурслар ҳаракатланишини бошқаришни амалга ошириш ҳақидаги назариянинг янги тури сифатида шаклланган. Шундай қилиб, бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда 1930-йилдаги иқтисодий кризис арафасида ва даврида вужудга келган материаллар ва хомашё билан таъминлаш, маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш вазифаларини боғлай оладиган таъминлаш-ишлаб чиқариш - тақсимлаш тизимларини интеграциялаш ғоялари илмий тадқиқотлар ҳамда хўжалик амалиёти шаклидаги мустақил йўналишга ўзгартирилган.
1950-йилларда моддий оқимларни тартибга солиш масаласи ҳарбий логистикада қўлланиладиган усуллар ёрдамида муваффақиятли ҳал қилиниши мумкинлиги тан олинган. У 1960-70-йилларда Японияда кўпроқ ривожланган, у ерда бошқариш ва хўжалик юритишнинг мураккаб тизимларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда асосий ўринларни эгаллаган.
1970-йилларнинг бошларида бу атамани корхона моддий ресурсларини бошқариш фани сифатида белгилашга ҳаракат қилинган.
1980-йилга келиб, хўжалик бошқарувини мувофиқлаштириш жисмоний тақсимлаш, яъни тижорат логистикаси усулларини ўзлаштириш ва қўллашни талаб қилган.
Аста-секин логистика ва логистик бошқарув тушунчаси турли-туман мазмунлар билан тўлдирилган ишлаб чиқариш ва товар муомаласининг ҳар хил соҳаларига кириб боради. Бунга ҳисоблашнинг энг янги усуллари, замонавий ҳисоблаш, ахборот техника ва технологиясининг кенг қўлланилиши ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаси элементлари ва хўжалик юритиш интенсив усулларининг ўзаро ҳамкорликда ривожланиши таъсир қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |