1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet24/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Синф доскаси — ўқув материалини визуал намойиш қилишнинг анъанавий ва қулай воситасидир. Ундан ўқув материалининг асосий таянч нуқталарини белгилашда, ёки бирор нарсани тез ёзиш лозим бўлганда фойдаланиш жуда қулайдир. Бундан ташқари синф доскаси таълим муассасасининг ҳар бир ўқув хонасида мавжуддир.
Камчилиги: янги материални тушунтириш учун доскада ёзилганларни ўчиришга тўғри келади ва аввал ёзилганларни қайта кўрсатиш имкони бўлмайди. Бундан ташқари ўқитувчи доскага ёзаётганда таҳсил олувчиларга нисбатан тескари ҳолатда бўлади ва уни эшитиш қийин бўлади.
Доска-стенд машғулотларда ўқув мунозаралари, ақлий ҳужум, гуруҳ ишлари ва бошқа муҳокамалар натижаларини ҳужжатлаштиришда фойдаланиладиган ўқитишнинг техника воситасидир. Бунда стендга ўша катталикдаги Қоғоз қўйилади ва унга турли рангдаги ҳамда шаклдаги карточкалар ёпиштирилади. Машғулот вақтида стендда мазкур карточкалар ёрдамида схемалар, тузилмалар, шарҳлар ва шу кабиларни тузиш мумкин.
Доска-стенднинг афзаллиги шундаки, унда карточкалар (схемалар, тузилмалар, шарҳлар ва ҳ.к.) жойлашувини хоҳлаган вақтда ўзгартириш имконияти мавжуд. Шунингдек доска-стенд билан ишлаганда қисқа вақт ичида барча таълим олувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва ғояларини қамраб олиш ва қайд этиш имконига эга бўлинади.
Доска-блокнот - бу варақланадиган Қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан ёзилади. У турли муҳокамалар якунлари ва натижаларни яққол намойиш этишда ҳамда энг муҳим ахборотларни қайд этишда қўлланилади. Унинг афзаллиги шундаки, хоҳлаган вақтда олдинги ёзилган материалларга қайтиш мумкин ва ҳатто ўқув хонасига осиб қўйиш ҳам мумкин.
Кадоскоп (графопроектор) — шаффоф плёнкадаги тасвир (слайдлар) ни екранга проексиялаш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. Ундан маъруза вақтида материалларни намойиш қилиш учун, шунингдек гуруҳ ишлари тақдимотида ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади. Кодоскоп фойдаланиш учун қулай, мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган пленкадан кўп марта фойдаланиш мумкин, бундан ташқари доска бўлмаган ҳолларда асосий тушунчалар, ғоялар ва натижаларни ўқитувчи плёнкага фломастер ёрдамида тўппадан-тўғри ёзиб кўрсатиши ҳам мумкин.
Юқорида санаб ўтилган таълим воситаларидан самарали фойдаланиш учун ўқитувчи қайси воситани қачон қўллашини машғулот мақсади ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олиши муҳимдир.
Тарқатма материаллар — таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (1 — 2 варақ) ёзма ўқув материали ҳисобланади. Мазкур материаллар машғулотни қизиқарли қилиш имконини бериб, кўп ҳолларда таълим олувчилар учун мустақил равишда ўқиб чиқиб муҳокама қилиш учун мўлжалланган бўлади. Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:
Ишчи варақалар - гуруҳларда, жуфт бўлиб ва индивидуал машқлар бажаришда қўлланилади. Улар турли жадваллар шаклида бўлиб, таълим олувчилар томонидан тўлдириш талаб қилинади.
Назорат варақалари - машғулот якунида таълим олувчиларнинг ўзлаштирган билимларини текширишда қўлланилиб, улар тест саволлари, масалалар ва шу каби шаклларда бўлиши мумкин.
Матнлар - дарс мавзуси бўйича машғулотга тайёргарлик кўришда, машғулот давомида, шунингдек билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади.
Фан-техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши туфайли таълим тизимида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари мазмунини ислоҳ қилиш, уларни мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан холда қайта ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу ўз навбатида, таълим тизими тамомила янги мазмун касб этаётган айни вақтда, ўқув адабиётлари мазмунини қайта тахлилдан ўтказиш, шулар асосида янги авлод дарсликларини яратиш лозимлиги кўрсатилди.
Илм-фан жадал тараққий этаётган замонавий ахборот-коммуникация тизимлари воситалари кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдиги уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда.
Шунинг учун “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш консепсияси” да ўқув адабиётларнинг янги авлодини яратиш учун илмий-ғоявий, услубий-дидактик, психологик-педагогик, санитария-гигиена талабларни ишлаб чиқиш, ўқув адабиётларидан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакатимиз миқёсида замонавий ўқув адабиётларини тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш учун стратегия масалаларини аниқлаш вазифалари кўрсатилган.
Шунингдек консепсия электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтириш, билимларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш, қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, улар кўпроқ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича яратилиши мақсадга мувофиқ деб кўрсатилган. Шунинг учун таълим тизимида фан ва технологияларнинг жадал ривожланганлигини эътиборга олган холда, мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштириб ўқитиладиган, умумкасбий фанлар бўйича электрон ўқув адабиётларини тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Ўқув адабиётлари- фанлар бўйича тегишли ўқув дастури асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ва дидактикаси ёритилган манба бўлиб, 2 хил шаклда тайёрланади.

  1. Анъанавий (босма) ўқув адабиётлари Қоғозга чоп этиладиган манба.

  2. Электрон ўқув адабиётлари – замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни мулоқот усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манба.

Ҳозирги кунда таълим ва ўқитиш жараёнларига бошқача ёндашув ҳамда эътибор билан қаралмоқда. Таълим жараёни ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро муносабатидаги яхлит жараён бўлиб, ушбу жараён электрон ўқув адабиётлари – электрон дарсликлар, видео аудио кассэталар, комптер дастурлари, телевизион ва радио ўқув курслари билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда ўқитиш ўқувчининг кўпроқ ички имкониятлари, интелектуал потенсиали, ахборотни қабул қилиши ва ўзлаштириш хусусиятларига бевосита боғлиқ.
Электрон ўқув адабиётларининг афзалликларидан бири мустақил таълим олишни, ижодий фикрлашни, малака ва кўникмаларни шакллантириш орқали ўқув материаллари ва илмий маълумотларни ҳар томонлама чуқур ўзлаштиришларига мўлжалланганлигидадир. Шунингдек ушбу турдаги адабиётлар илмий маълумотларнинг жамланганлиги, кўргазмаларга бойлиги, яъни турли хил анимациялардан фойдаланилганлиги, таълим олувчиларнинг ёши ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олганлиги жиҳатидан анъанавий ўқув адабиётларидан афзаллигини эътиборга олган холда таълим тизимида ўқув адабиётларнинг электрон версиясини яратишга катта аҳамият берилмоқда.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish