Маҳорат- ўзлаштирилган билимлар ва ҳаётий тажрибалар асосида барча амалий ҳаракатларни (шу жумладан дарс беришни) кам куч ва кам вақт сарфлаб бажариш.
Касб - муайян билим ва маҳорат талаб этадиган меҳнат фаолияти тури. Касб-ҳунар сирларини эгаллашга умумий ҳамда махсус маълумот, амалий иш-ҳаракат усулларини ўзлаштириш орқали эришилади.
Касбий маҳорат –битирувчининг юқори даражада касбий кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги тушунилади, у шахснинг меҳнат бозорида эгаллаётган касби бўйича рақобатбардошлик даражаси акс эттиришида намоён бўлади. Касбий маҳорат ишчи кучларининг юқори даражадаги мослашувчанлиги, янгиликларни тез ўзлаштириши, янги ишлаб чиқариш шароитларига оз вақт ичида ўта олиши ва фаолият соҳасини мустақил танлай олиши касби сифатлар билан белгиланади.
Касб ўзига меҳнат фаолиятининг тор доираси билан характерланувчи ихтисосликларни мужассамлаштиради. Баъзи касбларда бир қанча ихтисосликлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, ўқитувчилик касби ўқитиладиган ўқув предметларига биноан: умумтаълим, умумтехник, махсус фанлар ўқитувчиси бўлишини кўрсатиши кифоЙ. Касб ва ихтисос шахснинг мунтазам равишда, маълум турдаги иш билан шуғулланишини ифодалайди. Республикамиз фуқароларига касб ва ихтисос танлашларига кенг имкониятлар яратилган.
Меҳнат жараёни деганда, тайёр буюмлар олиш мақсадида мазкур технологик жараённи бажаришга йўналтирилган ақлий ва жисмоний ҳаракатларнинг йиғиндисини мужассамлаштирган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми тушунилади.
Касбга тайёргарлик ўрганувчиларни ишлаб чиқаришнинг мазкур тури учун характерли бўлган, улар томонидан илгари ўзлаштирилган меҳнат усуллари ва операциялари ёрдамида меҳнат жараёнларини ўргатишдан иборатдир.
Меҳнат операцияси – бу муайян технологик операцияни бажаришга қаратилган ҳамда ўзида ишчининг ақлий ва жисмоний ҳаракатини мужассамлаштирган меҳнат жараёнининг бир қисмидир.
Меҳнат жараёнинг бўлинишида айрим такрор ўтишларни бажаришга мўлжалланган, меҳнат операциялари ичидаги иш-ҳаракатларини ўзида ифодаловчи меҳнат усуллари навбатдаги босқич ҳисобланади.
Меҳнат ҳаракати ишчи томонидан амалга ошириладиган ҳамда ўтишнинг технологик элементларини бажаришга қаратилган ички меҳнат усулининг меҳнат ҳаракатини ўзида ифодалайди. Меҳнат ҳаракати ўзида ишчи томонидан ўтиш элементини бажаришга қаратилган нерв-мускул фаолияти (физиологик жиҳатдан тушунилганда) сарфланишини ифодалайди.
Меҳнат жараёни ва унинг элементлари (меҳнат операциялари, усуллари ва ҳаракатлари)ни пухта билиш ўқувчиларда меҳнат усулларини илмий-методик жиҳатдан юқори даражада рационал шакллантириш имконини беради.
Ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси тараққиёти билан бирга меҳнат жараёнларидаги ўхшашликларни кўрсатадиган, технологик мазмуни жиҳатидан ҳатто жуда хилма-хил бўлган ишчилар бажарадиган касбларида ҳам, айрим меҳнат турлари, илмий-техника асосларининг умумийлиги энг кўп аҳамият касб етмоқда.
Бу тамойиллар касб-ҳунар коллежларида касб-ҳунар таълимига татбиқ этила бориб, ёғоч, мэталл ва газламага ишлов беришда меҳнат усуллари маълумотларининг техник-технологик умумийлигида очилади.
Слэсарлик (мэталл қирқиш) ва тикувчилик (газламага ишлов бериш) операцияларини бажаришда меҳнатнинг хусусий усуллари ва характерларини таҳлил қила бориб уларда кўпгина умумийлик борлигини кўрамиз. Масалан, бу операцияларни бажаришда иш жойини ташкил этишга бўлган талаблар ҳеч қандай фарқ қилмайди. ўнг қўл билан олинадиган ўша асбоб дастгоҳда иш бажараётган ишчининг ўнг томонида туради. Чап қўлга мўлжалланган асбоб эса чап томонда туради.
Меҳнат таълими дарсларида газлама ва мэталлга ишлов бериб меҳнат операцияларини бажаришда меҳнат усулларидаги аниқланган умумийлик ёрдамида ўқувчиларда умумлашма характердаги касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Хусусий меҳнат усулларини бир ишлов операциясидан иккинчисига ёки меҳнат турининг бири (газламага ишлов бериш)дан иккинчиси (мэталлга ишлов бериш)га психологик-физиологик ўтказиш натижасида меҳант кўникма ва малакаларини умумлаштириш мумкин бўлиб қолади.
ўқувчиларда касбий кўникма, баъзи ҳолларда эса касбий малакани шакллантириш касб-ҳунар таълимининг асосий мақсадларидан бири саналади. Касбий кўникма ва малака ҳам у ёки бу меҳнат усулини амалий машқларда бажариш йўли билан шаклланади. Аммо бунда касбий кўникмасининг ақлий томонини ҳам эътиборда четда қолдирмаслик лозим, чунки уни таркиб топтиришда ўқувчилар техник ҳисоблаш ва технологик режалаштириш масалаларини ҳам ҳал қилишларига, меҳнат усулларини бажаришнинг ва иш сифатини назорат қилишнинг энг қулай йўлини танлашларига тўғри келади. Шунинг учун касбий кўникмасининг ҳаракатлантирувчи томонини ҳам, интеллектуал жиҳатини синчиклаб ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда шакллантириш зарур. Пухта касбий кўникмани эгаллашга айнан бир хил меҳнат усулларини бир неча бор такрорлаш натижасидагина эришилади. Бир хил ишни бажариш натижасида меҳнат усулларини механик тарзда такрорлашдан қутулиш учун меҳнат усулларини механик тарзда такрорлашдан қутулиш учун касб-ҳунар таълими ўқитувчиси ишлаб чиқариш обектини оқилона танлаши лозимки, бунда тайёрлаш технологияси режалаштирилган меҳнат усулидан келиб чиқсин.
Пухта шакллантирилган касбий кўникма қонуний равишда малакага айланади. Бироқ кўникманинг малакага айланиши силлиққина, тўғридан-тўғри бўлавермайди. Бу фақат мустаҳкамлашнинг мураккаб жараёни эмас, балки касбий кўникмани такомиллашуви ҳамдир. Касбий кўникманинг малакага айланиши энг аввал меҳнат ҳаракатини тезлатади.масалак, тикувчиликда деталларни бир-бирига бириктирма чок билан хом кўкланади, аммо машқлар натижасида хом кўксиз ҳам бажарилади. Касбий кўникманинг малакага айланишида ўқувчи меҳнат фаолиятининг тузилишида ўзгариш юз беради, яъни бажарилаётган меҳнат ҳаракати устидан кўриб ёки ешитиб назорат қилиш бўғин-мускуллари ёки сезги аъзоларининг назорати билан алмашади.