1-Мавзу: Технология фанини ўқитиш методикаси фани ва унинг
вазифаси.
Режа:
1.
Технология фанини ўқитиш методикаси фанининг мазмуни ва фаннинг
олдига қўйилган мақсад ва вазифалар.
2.
Технология фанини ўқитиш методикаси педагогика соҳасининг
тармоқларидан бири сифатида.
3.
Ўрта Осиёда меҳнат тарбиясининг таркиб топиши.
4.
Буюк мутафаккирларнинг меҳнат тарбиясига оид фикрлари.
5.
Умумий ўрта таълим мактабларида технология фанининг тарихий
тараққиёти ва истиқболлари.
Таянч иборалар:
Технологик таълим, педагогика, тарбия, мутафаккир, тараққиёт,
истиқбол
1.Технология фанини ўқитиш методикаси фанининг мазмуни ва
фаннинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар
.
Технология фанини ўқитиш методикаси фанининг мазмуни
–
умумий ўрта таьлим мактабларида ўқитиладиган технология фани
ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида технология фанини ўқитиш
методикаси фани асосий фанлардан биридир. Мазкур фан умумий ўрта
таьлим мактабларида технология фанини ўқитилиши, технологик
жараёнлар хакида тушунча бериш, талабаларнинг педагогика, психология,
умум-касбий хамда ихтисослик фанларидан олган билим ва кўникмаларини
технология дарсларини олиб боришда тадбиқ этиш, умумий ўрта таьлим
мактаб ўқувчилари технология дарсларида умуммехнат,касб танлашга
йўллаш
кўникмаларини
шакиллантиришнинг
ташкилий
шакиллари,методлари, шунингдек уларга оид режалаштирувчи хужжатлар
мазмуни билан таништириш масалаларини қамраб олган.
Фанни ўқитишдан мақсад -
талабаларга умумий ўрта таьлим мактабларда
ўқитиладииган
технология
фанини
методологиясини,технология
дарсларида таьлим тарбия ишини ташкил этиш ва уни амалга
ошириш,технология фанининг ўқув меьёрий хужжатларини таҳлил қилиш
ва қайта ишлаш;педагогик ва ахборот технологиялари асосида дарсларни
ташкил қилиш ва ўтказиш кўникмасини хосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун талабаларни фан бўйича назарий
билимлар,амалий кўникмалар, бўлажак технология фани ўқитувчиларини
педагогик- психологик билимларини мактаб ўқувчиларида умуммехнат,касб
танлашга йўллаш ва умумкасбий кўникма ва малакаларни шакиллантириш
жараёнида тадбиқ этиш;
Педагогик – психологик билимлар,бевосита танланган сохаларга ва янги
педагогик,ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни хал
этиш;технология фани ўқув уста хоналарини талаб даражасида жихозлаш ва
уни назорат қилиш; мактабларда технология дарсларини самарали ташкил
этиш хамда уни амалга ошириш методикасини шакиллантирш вазифаларини
бажариш лозим.
Фан бўйича талабаларниниг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади.
Талаба:
технология фанининг умумий ўрта таьлим мактабларида ўқитилиши ва
фан ўқитувчисининг фаолияти, ўқув устахоналарининг моддий техник
таьминоти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
технологик таьлимнинг ривожланиши ва истиқболлари технология
фанида дидактик тамойиллар, дарс шакллари, методлари, технология
фанида тузиладиган ўқув-меёрий хужжатлар давлат таьлим
стандартларининг ишлаб чиқиш мезонлари ва унга қўйиладиган
талабларни, методик ишларни
Do'stlaringiz bilan baham: |