1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Назорат саволлари 
 
1. Сиз фаолият олиб бораётган мактабда технология фанидан синфдан ва 
мактабдан ташқари машғулотлар қандай тартибда ташкил қилинади (илғор 
тажриба, амалга ошириш тартиби, мавжуд муаммо ва унинг ечими)?
2. Технология фанидан тўгарак машғулотларини ташкил қилишдан мақсад 
нималардан иборат? Ҳозирги кунда мактабларда ташкил қилинаётган тўгараклар 
фаолияти қониқарли деб ўйлайсизми? 
3. Мактакбингизда технология фанидан кўрик-танловлар ташкил қиласизми? 
10-мавзу: Технология фани дарсларини кузатиш ва уларни
таҳлил қилиш мезонлари
(2 соат амалий машғулот).
 
Амалий машғулотдан кўзланган мақсад:
технология фани дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини 
ривожлантириш иборат. 
Тингловчилар фаолиятини ташкил қилиш бўйича йўл-йўриқлар: 
Машғулот кичик гуруҳларда ишлаш методи ёрдамида ташкил қилинади. 
Гуруҳларга қуйидаги топшириқлар берилади: 
Қуйида келтирилган назарий материалнинг тегишли қисмини ўрганиб 
чиқинг ва қуйидаги мавзулар бўйича тақдимот тайёрланг ва уни намойиш қилинг. 
1-гуруҳ. Дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмларини шарҳланг.
 
 
расм учун 
жой 


214
2-гуруҳ. Дидактик (ёки таълимий) ва услубий таҳлилнинг мақсади. 
3-гуруҳ. Педагогик ва психологик таҳлил. 
 
Амалий машғулот учун назарий материал 
Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани дарсларини 
кузатиш. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар 
тайёрлаш Миллий дастури”да юқори малакали, эркин ва мустақил фикрлайдиган, 
чуқур назарий ва амалий тайёргарликка эга бўлган, олган билим ва 
кўникмаларини амалиётда қўллай оладиган, жаҳон андозаларига мос 
мутахассисларни тайёрлаш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни 
амалга ошириш ва бу борадаги қатор муаммоларни ҳал этишда умумий ўрта 
таълим мактаблари ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти муҳим 
аҳамиятга эга. Ўқитувчи томонидан олиб борилаётган машғулотлар мазмуни 
юқори савияда бўлиши, фан бўйича белгиланган Давлат таълим стандартлари ва 
тегишли фан дастурларига мос келиши шарт. Ўқитувчининг ҳар бир дарси 
ўқувчиларда шаклланаётган билим ва кўникмалар қамровини босқичма-босқич 
кенгайишига хизмат қилиши, уларнинг мазкур фанга бўлган қизиқишларини янада 
ортишига хизмат қилиши зарур. 
Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва 
кузатишлар ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларини 
такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмоқда. Ўқитувчи педагогик 
маҳоратининг кундан кунга ўсиб бориши, янги педагогик ва ахборот
коммуникация технологияларини ўқув жараёнида қўллай олиши муҳим аҳамият 
касб этади. 
Дарсни турли шаклларда ўтиш мумкин, аммо ўқувчиларнинг билим ва 
кўникмаларини шакллантириш учун айрим талабларга риоя этиш мақсадга 
мувофиқ. Улар қуйидагилар: 

ўқитувчи дарснинг мавзуси ва мақсадини аниқ белгилаши шарт; 

ҳар бир дарс таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифасига эга 
бўлиши керак; 

дарс жараёнида ўқувчиларнинг якка ҳолда, гуруҳ ва жамоа бўлиб 
ишлашлари талаб этилади; 

дарс ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда 
ўқитувчи томонидан мақсадга йўналтирилган бўлиши; 

ўқитувчи ўтиладиган мавзуни дарс давомида ўқувчилар томонидан тўлиқ 
ўзлаштириб олишларини таъминлайди; 

дарсда санитария-гигиена талабларига риоя қилинади. 
Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик самарали эканлиги ва педагогик 
маҳоратини унинг ўтаётган дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш орқали билиш 


215
мумкин. Ўқитувчининг дарсини кузатиш ва таҳлил этиш мўлжалланган бўлса, 
ўқитувчилик касби одобига кўра уни дарсга кириш олдидан огоҳлантириш лозим.
Дарсни кузатишда бир киши, агар имконият бўлса, 2-3 киши бўлиб дарс 
кузатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўз навбатида, ҳар хил 
англашилмовчиликлар ва псиҳологик тўсиқларнинг олдини олишга ёрдам беради. 
Кузатувчилар биргаликда дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқларни 
эгаллашгандан сўнг дарс бошланади. Ўқитувчи дарсга кирганда қўли (ёки ўқув 
хонаси)да гуруҳ журнали, ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарс ишланмаси
бўлиши керак. Дарс учун керакли жиҳозлар ва кўргазмали қуроллар олдиндан 
тайёрлаб қўйилган бўлиши лозим. 
Дарс бошлангандан сўнг ҳеч кимнинг ушбу жараёнга халақит беришига йўл 
қўйилмайди. 
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил 
этиш туман, шаҳар мудирлари, ўринбосарлари, методистлари томонидан 
ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари директорлари, уларнинг 
ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбарлари томонидан
2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат ўқитувчилар дарсларининг кузатилиши ва 
таҳлил қилиниши талаб этилади. 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish