1-мавзу. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш соҳасига оид асосий атама ва тушунчалар Режа



Download 2,2 Mb.
bet22/41
Sana02.03.2022
Hajmi2,2 Mb.
#478529
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
1. TJICHA asosiy atama va tushunchalar

Е /Е

Шчитга ўрнатилган сигнал ўзгарткич. Кириш сигнали электрик, чиқиш сигнали ҳам электрик. Масалан: термоелектрик термометрдан чиқаётган сигнални сигнал ўзгарткич орқали аналог токли сигналга айлантириш.

38.

П /Е

Ўрнатилган жойда пневматик сигнални электриксигналга айлантирувчи сигнал ўзгарткич.

39.



Электр юритгични ишга туширувчи қурилма (улаш, узиш). Масалан: магнитли юриткичлар, контакторлар.

40.



Шчитга ўрнатилган, қўл билан масофадан туриб бошқариш учун мўлжалланган сигнал берувчи қурилма. Масалан: бошқариш тугмаси ва ҳоказо.


Шартли белгиланишлардан фойдаланишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:
1) А ҳарфи шартли белгиланишларнинг соддалаштирилган усулида ва шунингдек, ёйиб берилган усулда, агар сигнал лампа ўлчов асбобининг ўзида ўрнатилган бўлса фақат сигналлаш вазифаси учун қўлланилади. Бошқа ҳамма холатларда ўлчов асбобининг контакт қурилмасини белгилаш учун С ҳарфидан фойдаланилади.
Ўлчанаётган параметрларнинг чегара қийматлари сигналланаётганда буни Н ва Л ҳарфларини қўшиб конкретлаш керак. Бу ҳарфлар график белгиланиш ташқарисига, ундан ўнг томонда кўрсатилади.
С харфидан ростлаш вазифасини белгилашда (позицион ростлаш) фойдаланиш мумкин эмас;
2) ўлчанаётган катталикга аниқлик киритиш учун, ўлчов асбоби тасвирининг ўнг томонида ўлчанаётган катталикнинг номи ёки символи кўрсатилиши керак, масалан, «кучланиш», «ток», рН, О2 ва шунга ўхшаш;
3) керак бўлганда ўлчов асбоби тасвирининг ёнида радиоактивлик турини кўрсатилиши мумкин, масалан α-, β- ёки γ-нурлар;
4) У ҳарфи бир нечта хар хил каталикларни ўлчовчи асбобни белгилаш учун қўлланилиши мумкин. Ўлчанаётган катталиклар турига ўлчов асбоби ёнидаги ёзувларда ёки чизма майдонида аниқлик киритилиши мумкин;
5) Ушбу стандартда ҳисобга олинмаган катталикларни белгилаш учун резерв ҳарфлардан фойдаланиш мумкин. Кўп марта ишлатилаётган катталикларни битта резерв ҳарф билан белгилаш керак бўлади.
Бир маротаба ёки камдан кам ишлатиладиган белгиланишлар учун Х ҳарфини қўллаш мумкин. Резерв ҳарфли белгиланишларни қўллашга мажбур бўлганимизда, уларга чизмада аниқлик киритилиши керак. Битта ҳужжатда битта резерв ҳарфни хар хил катталикларни белгилаш учун қўллаш мумкин эмас;
6) қўшимча қийматларни белгилашда бош ҳарфларни Д, Ф, Қ кичик ҳарфлар д, ф, қ билан алмаштириш мумкин;
7) ўлчов асбобининг шартли белгиланиши айлана ичига сиғмаган баъзи ҳолатларда, бу ёзувларни айлана ташқарисида кўрсатилиши мумкин;
8) Е ҳарфи сезгир элементларни белгилаш учун қўлланилади, яъни, бирламчи ўзгартиришга ишлатиладиган қурилмалар. Бунга мисол бўлиб термоелектрик термометр (термопара), қаршилик термометри, пирометр датчиклари, сарф ўлчагичларнинг торайтириш қурилмалари, индуксион сарф ўлчагичларнинг датчиклар ва шунга ўхшаганлар киради;
9) Т ҳарфи оралиқ сигнал ўзгартиришни-сигнални масофага узатишни ифодалайди. У ахборотни масофага узатувчи асбобларни белгилашда ишлатилади, масалан шкаласиз сигнал ўзгартиргичли манометр, дифманометр, манометрик термометр ва бошқалар;
10) К ҳарфи бошқариш стансияси бор асбобларни белгилашда ишлатилади, яъни, бошқаришни автоматик ёки қўлда бошқаришга ёки бочқарувчи қурилмаси бор асбоблар;
11) Й харфи ёрдамида сигнал ўзгартиргичлар (электропневматик ва пневмоэлектрик, ҳамда Термо ЭЮКни ва электр қаршилигини токли сигналга айлантирувчи) ва хисоблаш қурилмаларини белгилаш қабул қилинган;
12) шартли белгилашда қўшимча ҳарфларни қўлланилиш тартиби қуйидагича: биринчи, ўлчанаётган катталикни белгиловчи харф ёзилади, кейин, қўшимча ҳарфлардан бири, Т, К ёки Й.
Масалан, температурани бирламчи ўзгартиргичини (термоэлектрик термометр, қаршилик термометри ва бошқалар) ТЕ, сарфни бирламчи ўзгартиргичини (сарфни торайтириш қурилмаси, индукцион сарф ўлчагичларнинг датчиги ва бошқалар) ҒЕ, босимни сигнал ўзгартиргичини РТ ва сарфни сигнал ўзгартиргичини ҒТ орқали белгиланади;
13) сигнал ўзгарткичлар ёрдамида электр сигналларни пневматик сигналга ва пневматик сигналларни электрсигналга айлантирилиши ўлчов асбобини график белгиланишининг ўнг томонида кўрсатилади;
14) автоматлаштириш воситалари комплектини шартли белгилашда, комплектга кирувчи ҳар бир асбобни белгилашдаги биринчи ҳарф ўлчанаётган катталикнинг номланиши ҳисобланади. Масалан, температурани назорат қилиш ва ростлаш тизимига кирувчи бирламчи ўзгартиргич ТЕ кўринишида, иккиламчи ёзиб борувчи асбобни ТР, ростлаш блокини ТС кўринишида белгиланади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish