Ўлчанаётган катталиклар ва асбобларнинг функсионал белгиларининг ҳарфий белгиланиши.
Белгиси
|
Ўлчанадиган катталик
|
Асбобнинг функсианал белгиси
|
Асосий белгиланиши
|
Қўшимча белгиланиши
|
Ахборотнинг аксланиши
|
Чиқиш сигналининг шаклланиши
|
Қўшимча қиймат
|
А
|
+
|
–
|
сигнализатсия
|
–
|
+
|
Б
|
+
|
–
|
–
|
–
|
–
|
C
|
+
|
–
|
–
|
Автоматик ростлаш бошқариш
|
–
|
Д
|
Зичлик
|
Фарқ, ўзгариши
|
–
|
–
|
–
|
Е
|
Истаган электер катталик
|
–
|
+
|
–
|
–
|
Ф
|
Сарф
|
Нисбат,каср
|
–
|
–
|
–
|
Г
|
Ўлчам,силжиш, ҳолат
|
–
|
+
|
–
|
–
|
Ҳ
|
Қўлда таъсир
|
–
|
–
|
–
|
Ўлчанаёт-ган катталикнинг юқори чегараси
|
И
|
+
|
–
|
Кўрсатиш
|
–
|
–
|
Ж
|
+
|
Автоматик уланиш, сурилиш
|
–
|
–
|
–
|
К
|
Вақт, вақтли дастур
|
–
|
–
|
+
|
–
|
Л
|
Сатҳ
|
–
|
–
|
–
|
Ўлчанаётган катталикнинг пастки чегараси
|
М
|
Намлик
|
–
|
–
|
–
|
–
|
Н
|
+
|
–
|
–
|
–
|
–
|
О
|
+
|
–
|
–
|
–
|
–
|
П
|
Босим, вакуум
|
–
|
–
|
–
|
–
|
Қ
|
Сифатни ифодаловчи катталик
|
Вақт бўйича интеграллаш жамлаш
|
–
|
+
|
–
|
Р
|
Радиактивлик
|
–
|
Қайд этиш
|
–
|
–
|
С
|
Тезлик частота
|
–
|
–
|
Улаш, узиш, қайта улаш, блокировка
|
–
|
Т
|
Ҳарорат
|
–
|
–
|
+
|
–
|
У
|
Бир нечта турли ўлчанувчи катталиклар
|
–
|
–
|
–
|
–
|
W
|
Масса
|
–
|
–
|
–
|
–
|
В
|
Қовушқоқлик
|
–
|
+
|
–
|
–
|
Х
|
Тавсия этилмайдиган заҳира ҳарф
|
–
|
–
|
–
|
–
|
Й
|
+
|
–
|
–
|
+
|
–
|
З
|
+
|
–
|
–
|
–
|
–
|
Еслатма: «Плюс» ишораси билан белгиланган ҳарфий белгилаш заҳира белги бўлиб, «минус» ишораси билан белгиланганлари фойдаланилмайди.
12.2 – жадвал.
Асбобларнинг функсионал белгиларини акс эттирувчи қўшимча ҳарфий белгилашлар.
Белгилашлар
|
Номланиши
|
Е
|
Сезгир элемент (бирламчи ўзгартириш)
|
Т
|
Масофадан узатиш (оралиқ ўзгартириш)
|
К
|
Бошқариш стансияси
|
Й
|
Ўзгартириш ҳисоблаш функсиялари
|
Автоматлаштириш принсипиал чизмасининг пастки қисмида бошқариш шити ва пултига монтаж қилинадиган назорат ва автоматика асбоблари кўрсатилади.
Автоматлаштириш асбоблари ва воситаларини ва шартли белгиларини белгилашнинг икки усули тавсия этилади: соддалаштирилган ва муфассал кенгайтирилган белгилаш услубида мураккаб вазифаларни, масалан, назорат, ростлаш ва синализасияни амалга оширувчи ҳамда айрим блок кўринишида ишланган автоматлаштириш асбоблари ва воситалари битта шартли белги билан ифодаланади. Эрдамчи вазифаларни бжарувчи қурилмалар (филтрлар, редукторлар, кучайтиргичлар, ток манбалалари, монтаж элементлар ва бошқалар) тасвирланмайди.
Муфассал кенгайтирилган белгилаш услубида ҳар бир асбоб ёки блок алоҳида шартли белги билан тасвирланади.
Асбобнинг шартли белгиланишини 10.1-расм ифодалайди. График тасвирнинг юқори қисмида ўлчанаётган катталикнинг ва асбобнинг функсионал белгиларининг ҳарфий белгилари ифодаланади, пастки қисмида эса асбобнинг ёки автоматлаштириш воситалари мажмуасининг позисион белгилари қўйилади. Битта параметрни ўлчаш, сигналлаш ёки ростлаш учун мўлжалланган воситалар тўплами комплект дейилади. Автоматлаштириш воситалари комплектидаги (барча асбоблар битта номер билан белгиланади, унинг ҳар бир таркибий қисмига эса (ўлчовчи, ростловчи асбобга ва бошқа элементларга) қўшимча рақамли индекс берилади.
Аппаратура комплектида қўшимча рақамли индексларнинг берилиши қўйидаги кетма–кетликда амалга оширилади: датчик, ўлчовчи ёки ростловчи асбоб, қайта улагич ва ҳоказо. Автоматлаштириш схемасининг (АС) позитсион белгиланиши лойиҳанинг барча материалларида сақланади. Асбобнинг ёки қурилманинг (қўлда бошқарилувчи қурилмалардан ташқари) белгиланишдаги биринчи рақам ўлчанаётган катталикнинг номи ҳисобланади. Қўлда бажариладиган ишлар учун мўлжалланган қурилмаларнинг (кнопка, бопқариш калити ва бошқалар) ҳарфий белгиланиши Н ҳарфидан бошланиши керак. Асбобнинг функсионал белгиларининг ҳарфий белгиланишининг жойланиш тартиби И, Р, C, С, А кетма – кетлик билан белгиланган. Чизмаларда иложи борича чизиқлар кам бўлиши ёки кесишиши керак. Агар принсипиал чизмаларда чизиқлар кўпайиб кетса, адрес усулидан фойдаланилади, бунда жойига ўрнатилган асбобларда, кўрсатилган горизонтал чизиқдан 40... 80 мм масофада, боғланиш йўллари узилади. Худди шу масофада ўлчаш учун импулс олиш жойи ва ижро этувчи механизмлар ўрнатилган ердан боғлаш чизиқлари узилади. Боғлаш чизиқларининг рақамли адреслари қўйи ва юқори узунликларга мос иккита горизонталларда жойлашади. Узилиш ерларида чапдан унгга тартиб билан ортиб борадиган қилиб номерлар ёзилади. Назорат–ўлчаш асбобларининг тўғри танлангани ҳақида олдиндан фикр юритиш мақсадида боғлаш чизиқларининг қуйи кесмалари ёнида ўлчанаётган технологик параметрларнинг энг юқори миқдорлари кўрсатилади. Бундан ташқари, бу маълумотлардан ўлчаш асбобларининг шкаласини танлаганда фойдаланиш мумкин.
10.1-расм. ГОСТ 21.404-85 бўйича асбобнинг шартли белгиланишини
Ифодалаш принсипи.
Автоматлаштиришнинг принсипиал чизмасини ўқишни осонлатиш мақсадида асбоблар ва ростлагичларнинг шартли ифодасида кириш сигналларини тепадан, чиқиш синалларини эса пастдан улаган маъқул. Агар чизмада бир хил тавсифли жойига ўрнатилган асбоблар кўп маротаба қайтарилса, у ҳолда «Маҳаллий асбоблар» тўртбурчагига фақат битта асбоб белгиланишини чизишга рухсат берилади (бу биринчи навбатда манометрларга тегишли) бундай асбобларнинг позисия номерлари кўрсатилади. Бу ҳолларда айрим қурилмалардан чиққан боғланиш юлларини бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бир неча датчикдан чиқиб, сигнал битта иккиламчи асбобга борганда (масалан, агар бир нечта қаршилик термометрлари битта кўприк билан ишлаганда) ҳам йўлларни бирлаштириб кўрсатиш мумкин.
Автоматик асбобларнинг контактлари сигнал бериш, блокировкалаш ва ҳимоя каби электр чизмаларида ишлатилса, у ҳолда боғлаш йўллари битта горизонтал чизиқда бирлаштирилади ва унга масалан, «Бошқаришнинг электр чизмаси», «Сигнал бериш чизмаси» каби ёзувлар ёзилади.
10.2-расмда мисол тариқасида ТЖ автоматлаштириш схемаси келтирилган бўлиб, унда ишловга берилаётган маҳсулотнинг ҳарорат ва сарфи АРТ амалга оширилган; магистралдаги буғ босми АРТ тўпланувчи идишдаги сатҳ позисион АРТ; насос электр юритмасини бошқариш тизими.
ТЖАС ини ишлаб чиқишда шчитларни ва бошқариш пултларини чизманинг пастки қисмида тўғри тўртбурчак кўринишида тасвирлаш қабул қилинган. Бу тўғри тўртбурчаклар худудига назорат, сигнализатсия ва бошқарувни ростлаш аппаратураси тасвирланади.
ТЖАСда тасвирланувчи электр аппаратурага (електр ўлчов асбобларига, сигнал лампаларига, тугмаларга, бошқарув калитларига, қўнғироқларга ва бошқаларга) принсипиал электр схемаларда қабул қилинган рақамли ҳарфли белгилашлар киритилади. Баъзи асбобларнинг ва тўғри таъсир қилувчи ростлагичлар, кўрсатувчи термометрлар, монометрлар каби автоматлаштириш воситаларининг принсипиал белгиланишлари фақат тартиб номеридан иборат (10.2-расмда бу тўғри таъсир кўрсатувчи босим ростлагичи РС(3), ҳароратни ўлчаш асбоби Т1 (5), НЛ1, НЛ2, НЛЗ сигнал лампалари, КМ1 магнитли ишга туширгич, СВ1 ва СВ2 бошқариш тугмалалари).
Do'stlaringiz bilan baham: |