1-mavzu: Sug`urtaning iqtisodiy mohiyati va funksiyalari. Reja: Sug‘urta nazariyasining kelib chiqish tarixi. Sug‘urta nazariyasi predmeti va ob’ekti


«ИНКОТЕРМС»нинг экспортчи учун муҳимлиги



Download 453,58 Kb.
bet69/91
Sana30.04.2022
Hajmi453,58 Kb.
#599086
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91
Bog'liq
sug\'urta ishi

«ИНКОТЕРМС»нинг экспортчи учун муҳимлиги
Етказиб бериш шартларини бир хиллаштириш мақсадларида Халқаро савдо палатаси ИНКОТЕРМС-2000 (терминлар талқинининг халқаро қоидалари) деб аталувчи етказиб бериш бўйича халқаро уч ҳарфли белгилар тизимини ишлаб чиқди. Мажбуриятларни бажариш даражасидан келиб чиқиб, терминларнинг тўрт гуруҳи фарқланади. Бу еса, ушбу номдан келиб чиқиб, сотувчи ва ҳаридорларнинг мажбуриятлари ҳақида тўлиқ маълумот олишга имкон беради.
ИНКОТЕРМСда шартлар тушуниш осон бўлиши учун тўрт тоифага бўлинган: биринчи тоифага кўра сотувчи товарни фақат ўз ҳудудида ҳаридорга тақдим қилади («Е» - термин - ЕХ WОРКС); кейинги гуруҳ қоидасига кўра сотувчи тоқварни ҳаридор томонидан белгиланган ташувчига тақдим қилиши керак («Ф» - терминлари - ФСА, ФАС и ФОБ); кейингиси «С» терминлари бўлиб, унга кўра сотувчи юк ташувчи билан товарнинг йўқотилиши ёки унга зиён етиши таҳликалари ёки товар ортилган ва жўнатилгандан кейин содир бўлган воқеалар оқибатида туғилиши мумкин бўлган қўшимча ҳаражатларни бўйнига олмаган ҳолда ташув битими тузади (СФР, СИФ, СПТ и СИП); ва ниҳоят «Д» – терминларга кўра, сотувчи товарни етказиб берилиши керак бўлган мамлакатга олиб бориш учун зарур бўлган барча ҳаражат ва таҳликаларни ўз бўйнига олади (ДАФ, ДЕС, ДЕК, ДДУ, ДДП терминлари).

ИНКОТЕРМС таснифи.



ЕХW


Экспортчининг ҳеч қандай мажбурият, таҳлика ва ҳаражатлари бўлмайди, у фақат импортчига қадоқланган ва тамғаланган товар «қачон» ва «қаерда» ортишга тайёр бўлиши ҳақида хабар беради, холос. Бунда кўрсатилган «қаерда» – экспортчининг ҳудуди, биноси (унинг заводдаги сехи, омбори, майдони ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.

ФСА

Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни етказиб бериш учун ҳақ тўлайди ҳамда уни ўз мамлакатида импортчи томонидан кўрсатилган пунктга безарар етказилиши учун жавоб беради. Агар бу пункт: экспортчининг омбори (а) бўлса, товарни ўз ҳисобидан импортчи ёки юк ташувчининг транспорт воситасига
юклаб ҳам беради; темир йўл, автомобил транспорти бекати, аеропорт ёки унинг яқинидаги терминаллар бўлса (б) экспортчи товарни транспорт воситасига ортиш учун ҳақ тўламайди.

ФАС


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензия, уни етказиб бериш учун ҳақ тўлайди ва уни кўрсатилган денгиз (дарё) портида импортчи томонидан ёлланган кемага қадар безарар етказиб бериш жавобгарлигини ўз зиммасигаолади.

ФОБ


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва етказиб бериш ҳамда уни импортчи томонидан денгиз (дарё) портида ёлланган кема бортига ортиш учун ҳақ тўлайди ҳамда бундан кейин товарнинг безарар сақланиши учун ҳеч қандай масъулиятни бўйнига олмайди.

СФР


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва етказиб бериш ҳамда уни кўрсатилган денгиз (дарё) портида ёлланган кема бортига ортиш учун ҳақ тўлайди, шунингдек, товарни ушбу кемада кўзланган портгача етказиб бериш ҳаражатларини ҳам ўз бўйнига олади. Аммо товар кемага ортилгандан кейин унинг безарар сақланиши учун жавоб бермайди.

СИФ


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни етказиб бериш ҳамда уни кўрсатилган денгиз (дарё) портида ўзи ёллаган кема бортига ортиш учун ҳақ тўлайди, шунингдек, товарни ушбу кемада кўзланган портгача етказиб бериш ва товарни суғурталаш ҳаражатларини ҳам импортчи фойдасига ўз бўйнига олади.

СПТ


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни етказиб бериш ҳамда уни ўзи кўрсатилган денгиз (дарё) портида ёллаган кема бортига ортиш учун ҳақ тўлайди, шунингдек, товарни ушбу кемада кўзланган портгача етказиб бериш ва товарни суғурталаш ҳаражатларини ҳам импортчи фойдасига ўз бўйнига олади. Бундан ташқари, экспортчи товарни кемадан тушириш, бошқа транспорт воситасига ортиш ва уни импортчи томонидан кўрсатилган
мамлакатдаги пунктгача етказиб бериш ҳаражатларини ҳам кўтаради. Товар бошқа транспорт воситасига ортилгандан кейин унинг сақланиши учун юк ташувчи жавоб беради.

СИП


Экспортчи импортчи фойдасига товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни импортчи томонидан кўрсатилган мамлакатдаги манзилгача етказиб бериш ҳамда суғурталаш ҳаражатлари учун ҳақ тўлайди.

ДАФ


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни етказиб бериш ҳамда суғурталаш ҳаражатлари учун ўз мамлакати чегарасидаги битимда кўрсатилган чегара ўтиш пунктига қадар ҳақ тўлайди.

ДЕС

Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни ўзи ёллаган кема бортида айтилган манзилдаги портга қадар етказиб бериш ҳамда суғурталаш ҳаражатлари учун ҳақ тўлайди.

ДЕҚ


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни ўзи ёллаган кема бортида айтилган манзилдаги портга қадар етказиб бериш, товарни причалга тушириш ва уни бутун муддат давомида суғурталаш ҳаражатлари учун ҳақ тўлайди.

ДДУ

Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни импортчи томонидан кўрсатилган мамлакатдаги пунктга қадар етказиб бериш ҳамда суғурталаш ҳаражатлари учун ҳақ тўлайди

ДДП


Экспортчи товарни экспортга тайёрлаш, лицензиялаш ва уни импортчи томонидан кўрсатилган мамлакатдаги пунктга қадар етказиб бериш ҳамда суғурталаш ҳаражатлари, шунингдек, уни божхонадан ўтказиш учун ҳақ тўлайди.

Экспортнинг молиялаштирилиши экспорт операциясининг муваффақиятга еришишида кўпинча ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Экспорт битимини имзолаш бўйича музокаралар шундоқ ҳам жуда муҳим аҳамиятга ега бўлса-да, аммо охир-оқибатда ҳаммаси Сизга пул тўлашлари ва Сиз ҳам қарзларингизни тўлашингиз кераклигига бориб тақалади.


Табиийки, экспортчилар етказиб берилган товар тўловини тезроқ олишни исташади, импортчилар еса токи товарингизни олиб, уни сотмагунча тўламасликни хуш кўришади. Дунё бозорида экспорт бозорлари учун ўта қаттиқ рақобат мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Сиз тақдим етишингиз мумкин бўлган экспорт/импорт тўлови шартлари кўпинча экспорт келишувини амалга ошириш учун етарли бўлмай қолади.
Экспортчилар ўз ташқи савдо фаолиятини молиялаштиришнинг мавжуд манба ва вариантларини аниқ тасаввур қилишлари лозим. Ўз навбатида, экспортчилар ўзлари учун ҳам, импортчи-ҳамкорлари учун ҳам енг қулай бўлган экспортни молиялаштирилиш манбаи ва вариантини танлашлари мумкин. Экспорт молиялаштиришини излаш ва унинг миқдори ҳақида қарор қабул қилинаётган пайтда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим:

Download 453,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish