Экспорт юкларини суғурта қилиш
Ташқи савдо юкларини суғурта қилиш уларни экспортчидан импортчига етказиш, шу жумладан, ташиш, сақлаш, ортиш-тушириш жараёнларида қисман йўқотиш, уларга шикаст етиши ёки бутунлай йўқолиши оқибатида ҳосил бўлувчи зарурларни қоплашга мўлжалланган.
Халқаро амалиётда умум томонидан қабул қилинган суғурта ҳужжатларига суғурта полиси, сертификати, суғурта квитансияси ва очиқ полис бўйича декларация киради. Қуйида экспортчи томонидан импортчига жўнатилаётган юкларни суғурта қилиш тўғрисидаги экспортчи учун зарур бўлган маълумотлар келтирилган.
Жўнатилаётган юклар суғуртасига оид маълумотлар.
Юкни суғурта қилиш
учун жавобгар томон
|
Экспортчи ва импортчи ўртасида келишилади ва битимда қайдетилади.
|
Экспортчи олдида
юкнинг нобуд бўлиши,
йўқотилиши,
шикастланиши учун
жавобгар томон
|
Транспорт ташкилоти (транспорт ташкилоти бартараф етиши мумкин бўлмаган ва унга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли йўқотиш ва шикастланиш содир бўлгани исботланган ҳоллардан ташқари).
Экспортчи билан шартномага кўра юкнинг сақланиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олган транспорт-експедиторлик компанияси (юқорида келтирилган истиснодан ташқари ҳолларда).
|
Юк де-факто суғурта қилинганлиги ҳақида ҳужжат
|
Экспортчи ёки бошқа суғурта қилувчининг суғурта ташкилоти билан шартномаси асосида бериладиган суғурта полиси.
|
Суғурта қилувчининг
аризасида суғурта
шартномаси тузилганлиги
ҳақида кўрсатиладиган
маълумотлар
|
Товарнинг номи, оғирлиги, жойлар сони, юк қадоғи тури.
Транспорт тури ва ташув йўли (доналаб, пакетларда ва ҳ.к.).
Юк жўнатилган вақт.
Ташув ҳужжатлари
Юкнинг суғурта суммаси.
Суғурта шартлари (барча таҳликалар, уларнинг бир қисми учун жавобгарлик).
|
Суғурта қилувчининг
даъвосига илова
қилинадиган ҳужжатлар
|
Суғурта полисининг асл нусхаси
Юк хати ёки бошқа ортиш ҳужжатининг асл нусхаси.
Инвойс (счет-фактура).
Авария сертификати, експертиза акти ёки суғурта вазиятининг борлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
|
Экспорт фаолияти халқаро даражада кенг сектрдаги халқаро шартномалар, миллий, савдо ва банк ҳуқуқчилигига оид мавжуд меъёрлар, халқаро савдо палатаси томонидан ишлаб чиқилган ИНКОТЕРМС халқаро савдо терминларини талқин қилиш қоидалари, ҳужжатли активлар ва инкассо учун бир хиллаштирилган қоидалар доирасида тартибга солинади. Шунингдек, денгиз, ҳаво ва ҳудудий транспорт шартномаларини қамраб олиб, халқаро нормалардаги талабларни бажаришга бевосита алоқадор бўлган бошқа бир қатор халқаро талаблар ҳам мавжуд.
Халқаро савдо қонунчилигида, ички қонунчиликдан фарқли равишда, мураккаблик ва турлича талқин қилиш ҳоллари кўп учрайди. Чунки ҳаридор ва сотувчи ёки ҳамкор турли мамлакатларда истиқомат қилишади.Тил, маданият ва жуғрофий фарқлар ўзаро бир-бирини тушунишни қийинлаштиради ва ҳар икки томонни қониқтирадиган даражада ҳал қилиш қийин бўлган баҳсларга сабаб бўлади.
Шу сабабли, экспорт фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни турлича талқин қилиш билан боғлиқ тушунмовчилик ва баҳсларнинг олдини олиш мақсадида шу жумладан, экспорт битимини тузишда ҳам, халқаро ҳуқуқ масалалари билан шуғулланувчи юристлар хизматидан, фойдаланишни тавсиф қиламиз. Экспорт (ташқи савдо) битими экспортчи ва хорижий ҳамкорнинг еркин иродасини ва уларнинг бир-бири олдидаги жавобгарлигини ифодалайди. Экспорт битимини имзолашдан олдин экспортчи ва импортчи битим лойиҳасини тузиб, уни кўриб чиқадилар, унга ўзгартиришлар киритадилар, ўз ҳамкорлари ва юристлари Билан маслаҳатлашадилар ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |