1-mavzu: Sug`urtaning iqtisodiy mohiyati va funksiyalari. Reja: Sug‘urta nazariyasining kelib chiqish tarixi. Sug‘urta nazariyasi predmeti va ob’ekti


-мавзу. СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ КЛАССИФИКАТОРИ ВА УНГА



Download 453,58 Kb.
bet44/91
Sana30.04.2022
Hajmi453,58 Kb.
#599086
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91
Bog'liq
sug\'urta ishi

5-мавзу. СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ КЛАССИФИКАТОРИ ВА УНГА
ОИД СУҒУРТА КЛАССЛАРИ.


Асосий саволлар:
1. Суғурта фаолияти классификатори ҳақида тушунча ва умумий тавсиф.
2. Умумий суғурта тармоғи ва унга оид асосий суғурта класслари.


Таянч сўз ва иборалар:
Суғурталовчи – суғурта қилувчи ташкилот. Суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади.
Суғурталанувчи – ўзига тегишли мол-мулкни суғурта қилдирадиган корхона, ташкилот ёки ўз ҳаётини суғурталовчи фуқаро суғурталанувчи ҳисобланади.
Суғуртанинг объекти – мулк суғуртасида объект сифатида моддий бойликлар, мол-мулк кўзда тутилса, шахсий суғуртада фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилияти кўзда тутилади.
Суғурта субъекти –суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолиятининг субъектидир.
Суғурта мукофоти – Ўзбекистон Республикаси ФК 942-моддасида суғурта мукофоти деб суғурталанувчининг суғурталовчи ташкилотга тўлайдиган суммаси тушунилади дейилган.


1-савол баёни: Ҳар бир суғурта хилининг хусусиятини кўзда тутиб, суғурта фаолияти қуйидаги йўналишларда гуруҳлаштирилади:

  • ҳудудлар бўйича (мамлакатнинг ички доираси ва ташқи суғурта муносабатлари эътиборга олинади) – алоҳида худудда суғурта ишини ташкил этиш билан амалга оширилади;

  • давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари бўйича;

  • мулк турлари бўйича суғурталаш;

  • хавф-хатар хиллари бўйича;

  • мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича.

Ҳудудлар бўйича суғурталашда мамлакатнинг ички доирасида ва ташқи иқтисодий муносабатларида олиб бориладиган ишлар, шу жумладан, хорижий мамлакатлар билан суғурта соҳасида ҳамкорлик қилиш, бунда фақат экспорт ва импорт муаммоларигина эмас, балки инвестициялар, дипломатия ходимларини ҳам суғурталаш кўзда тутилади, бундай суғурталаш давлат ва хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шу муносабат билан дастлаб суғурта ташкилотларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  1. Фақат хорижий мамлакатлар инвесторлари ва ташқи иқтисодий муносабатларга хизмат қилувчи ташкилотлари .

  2. Қўшма суғурта ташкилотлари , компаниялар(масалан, “Умид” суғурта ташкилоти,“Ўзбексуғурта Хауден Лих” қўшма корхонаси)

  3. Фақат мамлакат доирасида хуқуқий ва жисмоний шахсларга хизмат қилувчи хусусий ташкилотлар

  4. Давлат ҳиссадорлик суғурта ташкилотлари .

Мулк турлари бўйича суғурталаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • мулк суғуртаси;

  • шахсий суғурта;

  • жавобгарлик суғуртаси;

  • тадбиркорлик бўйича хавф хатар суғуртаси

Бундай суғурталаш фақат мол –мулк суғуртасига таалуқли. Гурухлаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
а) ёнғин ва бошқа табиий офатлардан суғурталаш;
б) қишлоқ хўжалик экинларини қурғоқчилик ва бошқа табиий офатлардан суғурталаш
в) чорва моллари ўлати ва мажбўран сўйиб юборишдан суғурталаш;
г) транспорт воситаларини олиб қочишдан ва бошқа хавф-хатарлардан суғурталаш.
Хавф-хатар турлари бўйича суғурта – бу асосан мулк суғуртасига тегишлидир ва улар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • оловдан суғурта қилиш;

  • қишлоқ хўжалигини суғурта қилдириш;

  • автотранспорт воситаларини суғурта қилиш.

Мажбурий ва ихтиёрий суғурта. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 914-моддасига ва суғурта тўғрисидаги қонуннинг 4-5-моддаларига мувофиқ суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Мажбурий суғурта турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Бахтсиз ходисалар шахсий суғуртанинг объекти бўлиб , унга тўсатдан, қисқа муддатда инсон танасига табиий кучларнинг зарарли таъсири натижасида вужудга келадиган ходисалар, кимёвий таъсирланиш, ҳароратнинг пасайиб кетиши ёки кўтарилиши киради. Бахтсиз ходисалар белгиси қуйидагилардан иборат:
1.Ходисалар кутилмаганда, тўсатдан содир бўлади.
2.Қисқа муддатда бўлиб ўтади.
3.Табиий кучлар таъсири асосида содир бўлади.
4.Инсон танасига зарарли таъсир кўрсатади.
5.Ҳароратнинг кўтарилиши ёки пасайиб кетиши натижасида юзага келади.
6.Кимёвий таъсир натижасида ўзгаришлар вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасида суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:

  1. Хаётни суғурта қилиш;

  2. Умумий суғурта.

Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларининг умумий ҳусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига бўлинади. Суғурта турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади.



Download 453,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish