1-mavzu: Sug`urtaning iqtisodiy mohiyati va funksiyalari. Reja: Sug‘urta nazariyasining kelib chiqish tarixi. Sug‘urta nazariyasi predmeti va ob’ekti



Download 453,58 Kb.
bet4/91
Sana30.04.2022
Hajmi453,58 Kb.
#599086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
sug\'urta ishi

атама ва тушунчалар
РЕЖА:
1. Суғурта фондини ташкил этиш билан боғлиқ атамалар.
2. Суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ атама ва тушунчалар.
3. Халқаро суғурта амалиётида ишлатиладиган атама ва тушунчалар.


1. Суғурта фондини ташкил этиш билан боғлиқ атамалар:
Суғурта муносабатларида қуйидаги томонлар қатнашадилар:
Суғурталовчи – суғурта хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ва тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар. Тадбиркорлик фаолиятининг муҳим бўғини. Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига кўра, суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади.
Суғурталовчилар турли мулк шаклига эга бўлиши мумкин (давлат суғурта ташкилотлари, акционерлик суғурта ташкилотлари ҳамда ўзаро суғурталаш жамиятлари). Суғурта фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар махсус давлат органининг тегишли лицензиясига эга бўлиши зарур.
Суғурталанувчи – суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабати ўрнатган ва тегишли суғурта мукофотларини тўловчи юридик ёки жисмоний шахс.
Суғурта воситачилари – суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида воситачилик вазифасини бажарувчи юридик шахс. Мақоми бўйича воситачи суғурталанувчининг манфаатларини ҳимоя қилади. Кўрсатган хизматлари учун воситачи тегишли воситачилик ҳақини олади.
Риск- битта кутилаётган ҳодиса бўйича хавфнинг юзага келиши. Риск тушунчаси кўринишларининг хилма-хиллиги, уни содир бўлиши натижасида юзага келган оқибатларнинг оғирлиги, рискни рўй бериши сабабли пайдо бўлган зарарларни мутлоқ тугатишни имконияти бўлмаганлиги суғурта ишини ташкил этиш учун асос яратди. Шундай қилиб, риск суғуртавий ҳуқуқий муносабатларни шакллантириш учун шарт-шароит яратади. Риск-рискли ҳолатларнинг ягоналик ва ўзаро алоқадорлик йиғиндисидир.
Суғурта фанида риск тушунчасига турлича тарифлар берилган. Жумладан, риск-бу конкрет ҳодиса ёки ҳодисалар йиғиндиси бўлиб, улар содир бўлган тақдирда суғурта компанияси қопламалар тўлайди. Риск суғурта объекти билан тўғридан тўғри боғланган. Объектга риск салбий таъсир кўрсатиб, уни шикастлаши ёхуд нобуд қилиши мумкин. Шу туфайли риск - бу ягона тасодифий ҳодиса бўлиб, унинг рўй бериши инсон онгига ёки иродасига боғлиқ эмас. Суғурта рискларининг рўйхати суғурталовчининг суғурта жавобгарлиги ҳажмини ташкил этади.
Риск баҳосининг пулдаги ифодаси суғурта тариф ставкасини ташкил этади; суғурта объекти; суғурта жавобгарлигининг тури.
Тиббий суғурта- аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш воситаларидан бири. Суғурта ҳодисаси рўй бериши муносабати билан, суғурта полиси орқали бепул тиббий хизмат кўрсатилиши. Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни суғурта компанияси тўлайди. Тиббий суғурта мажбурий ёки ихтиёрий бўлади.
Мулкий суғурта - турли кўринишдаги мол-мулкларни сақлаш билан боғлиқ манфаатлар суғурта муносабатларининг объекти ҳисобланган, суғуртанинг мустақил тармоғи. Суғурталанувчининг шахсий мулки, унинг қарамоғида жойлашган мол-мулклар суғурталаниши мумкин. Суғурталанувчи сифатида, нафақат мол-мулкнинг соҳиблари, балки мол-мулкнинг сақланиши учун масъулиятли бўлган жисмоний ва юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Нетто-ставка - брутто-ставканинг асосий таркибий қисми. Нетто-ставка суғурта қопламасини тўлашга мўлжалланган пул маблағлари ресурслари бўлиб, у брутто-ставканинг 90 фоизигача миқдорини ташкил этиши мумкин.

Download 453,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish