Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 21 апрелдага қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларинингфуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 21 апрелдага қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларинингфуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни Ушбу қонун 6 та боб 41 та моддадан иборат.
Ушбу қонуннинг асосий принципи жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар ўрни қопланишининг кафолатланишидир.
Ушбу қонуннинг 6 моддасида Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва шартларда суғурталашлари шарт деб кўрсатилган.
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди:
-энг катга конструктив тезлиги соатига йигирма километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;
-тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми эллик куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;
-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, бундан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобилллар, бошқа транспорт воситалари мустасно;
-чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурталанган бўлса.
Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 141-сонли қарори Ушбу қарор билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда мажбурий суғурта қилиш деб аталади) бўйича суғурта пули 3 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдорда белгиланди.
Ушбу қарорга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
-Транспорт воситалари эгаларининг фуқароликжавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйичатўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ ;
-Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигинимажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасининг кузатув кенгаши ТАРКИБИ;
-Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ
-Транспорт воситалари эгаларининг фуқароликжавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари
Ушбу қоидалар 9 та боб 82 моддадан ва 6 та иловадан иборат.
1 илова: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигинимажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкаси намунаси.
2-илова: Махсус давлат белгиси шакли.
3 илова: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигимажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисида ариза- анкета.
4 илова: Суғурта тўғрисида маълумотлар
5 илова: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари, уларнинг чекланган даражаси, тузилмаси ва суғурта мукофотини белгилашда суғурталовчилар томонидан уларнинг қўлланиш тартиби.
6 илова: Юз берган воқеа тўғрисида ариза
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга қўшимчалардан иборат