1-мавзу: “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети


Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби Солиқ кодекси билан белгиланади



Download 60,11 Kb.
bet10/19
Sana25.05.2023
Hajmi60,11 Kb.
#943750
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
1 маъруза Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фони буйича

Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби Солиқ кодекси билан белгиланади.

Солиқ ставкаси

Солиқ ставкаси солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган солиқнинг фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди.

Солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби солиқ базасидан, солиқ ставкасидан, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда, солиқ имтиёзларидан келиб чиққан ҳолда солиқ даври учун солиқ суммасини ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини белгилайди.

Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда бу мажбурият солиқ органига ёки солиқ агентига юклатилиши мумкин.

Агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқлар ҳамда йиғимларни мустақил равишда тўлайди.

Солиқни тўлаш солиқнинг тўлиқ суммаси бўйича ёки Солиқ кодексида назарда тутилган бошқача тартибда амалга оширилади.

Агар солиқ бўйича солиқ даври бир неча ҳисобот даврини ташкил этса, улардан ҳар бирининг натижалари бўйича жорий тўловлар тўланади. Жорий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқни тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилади.

Алоҳида солиқ турлари учун бўнак тўловлари назарда тутилиши мумкин. Бўнак тўловларини тўлаш мажбурияти солиқни тўлаш бўйича мажбуриятга тенглаштирилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни банклар орқали нақд пулсиз шаклда тўлайди.


Солиқлар ва йиғимларни тўлаш тартиби:
Солиқни тўлаш, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, миллий валютада амалга оширилади.
Чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини миллий валютада қайтадан ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқни тўлаш санасидаги расмий курси бўйича амалга оширилади.

Download 60,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish