1-МАВЗУ: Ўрта Осиё археологиясини ўрганишнинг замонавий босқичи. Ўрта Осиёда қадимги одамнинг пайдо бўлиши масалалари. Палеолит даври макони ва манзилгоҳларининг хронологияси масалалари.
Режа:
- Ўрта Осиё археологиясини ўрганишнинг замонавий босқичи.
- Ўрта Осиёда қадимги одамнинг пайдо бўлиши масалалари.
- Палеолит даври макони ва манзилгоҳларининг хронологияси масалалари.
- Ўрта Осиёнинг мезолит даври археологияси ўрганилиши.
- Неолит даври ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг шаклланиши.
Инсоният тараққиётида энг узоқ давом қилган давр - қадимги тош даври – палеолит ҳисобланади. “Палеолит” сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб, “палеос”– “қадимги”, “литос”–“тош”, яъни қадимги тош даври деган маънони беради. Палеолит даври хронологик жиҳатидан 3 миллион йилликдан то 12 минг йилликкача давом қилади ва уч даврга– илк, ўрта ва сўнгги даврларга бўлинади
Тош қирғич. Палеолит даври
Селунгур макони– Фарғона водийси худудида ашель даврига оид энг ноёб макон. Селунгур ғори Фарғона шаҳридан жанубий—ғарбда Ҳайдарконнинг ғарбий чеккасида Селунгур. жойлашган.
Селенгур ғори дастлаб 1958 йилда академик А.П.Окладников томонидан ўрганилган ва у ердан бир неча тош учриндилар топилиб, уларнинг ёши сўнгги палеолит даврига оид деб белгиланди. 1980 – 1988 йилларда археолог Ў.Исломов бошчилигидаги ЎзР ФАга қарашли Археология институтининг палеолит отряди Селунгур маконни қайта текширди. Тадқиқотлар давомида 7 метр чуқурликда ўртача қалинлиги 20-40 см дан иборат 5 та маданий қатлам аниқланди. Маданий қатламлардан тошдан ясалган меҳнат қуроллари: қўл чўқмори, тўмтоқ болталар, пичоқсимон қуроллар, кўплаб тишли қуроллар, қуш тумшуғига ўхшаш қуроллар қазиб олинган. Бешинчи қатламдан ашель даврига мансуб қўл чўқмори топилди. У аждодларимиз ишлатган илк қуролдир. У найзасимон шаклга эга бўлиб, қизил яшма тошдан тайёрланган.
Қўл чўқмори.
Қўлбулоқ макони –Ангрен шаҳридан 10-12 км ғарбда Қизилолма сойининг ўрта оқимидаги қирликда жойлашган. Бу макон 1963 йилда топилган. Кўлбулоқ очиқ тарздаги кўп қатламли макон. Ҳозиргача унинг 19 м чуқурликкача бўлган жойида тадқиқот ўтказилиб, илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига оид ашёлар топиб ўрганилди. У ердан топилган нуклеуслар, парақалари, қўл чўқморлари, содда тош қирғичларнинг ишланиш
Қўл чўқмори
Ўрта палеолит даври ёдгорлиги Ўзбекистонда дастлаб 1938 йилда Тешиктошда топилган. Ҳозирги кунда эса Ўрта Осиё ҳудуди бўйича уларнинг сони 300 дан ортган. Улардан 50 дан ортиқ макон кенг ўрганилган. Лекин ҳозиргача Тешиктош макони ўзининг қадимийлиги ва археологик материалларга бойлиги билан ажралиб туради.
Мустье босқичи тош даврининг бошқа даврларига нисбатан кенг ўрганилган. Бу даврга оид маконларнинг тадқиқ қилиниши ўрта палеолит даври хўжалик маданий ҳаётининг барча томонларини ёритди. Бу давр Ў.Исломов, К.Крахмаль, А.Окладников, В.Ранов, М.Қосимов, Р.Сулаймонов, Т.Мирсоатов, Н.Тошкенбоев, З.Абрамова ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган.
Мустье даври тош қуроллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |