ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
1-Мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби
Маърузачи: Бухгалтерия ҳисоби кафедраси катта ўқитувчиси Ё.Суюнов
Режа
1. Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
2. Касса операцияларини ҳисобга олиш
3.Хисоб – китоб счети бўйича операцияларни ҳисобга олиш
4. Валюта счетини очиш тартиби, унинг ахамияти ва вазифалари бўйича амалга оширилган операцияларни ҳисобга олиш
5. Валюта счетидаги маблаглар харакатини хужжатлаштириш ва ҳисобга олиш
1. Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари
Бозор иктисоди шароитида пул маблағини ва унинг эквивалентларини сақлаш, кирими ва сарфини устидан қаттиқ ва тизимли назорат ўрнатиш лозим. Чунки улар тез ҳаракат қиладиган ва ўғирланиши нисбатан осон бўлган маблағлардир.
Ички назорат тизими қуйидагиларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган сиёсат ва тадбирлардир:
- активларни ҳимоя килиш;
- субъектнинг молиявий сиёсатини мослигини таъминлаш;
- бухгалтерия счётларида акс эттирилган курсаткичларнинг ишончлилигини таъминлаш.
Хўжалик алоқаларини олиб бориш хўжаликларнинг асосий фаолияти ҳисобланади ва ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги, маҳсулотларни ўз вақтида жўнатиш ҳамда сотиш жараёни таъминланади.
Корхоналар банкларда ҳисоб–китоб ва валюта счетларидан ташқари, махсус жорий счетлари (лимитлаштирилган чек дафтарчалари, аккредитивлар, махсус счетлар ва бошқалардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш жараёнида доимо бошқа хўжаликлар билан иқтисодий алоқада бўладилар
Хўжалик алоқалари шартномалар билан расмийлаштирилиб, уларга асосан бир томон маҳсулот (иш ва хизмат) ларни таклиф этувчи (сотувчи), иккинчи томон эса – харидор сифатида қатнашиб, тўловни амалга оширувчи бўлиб қатнашади.
Хўжаликларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли идоралар ҳамда ишлаб чиқаришда, бошқарув аппаратида фаолият кўрсатаётган ходимлар билан ҳисоблашишлар вужудга келади.
Корхоналар мустақил равишда ўзлари танлаган бир ёки бир нечта банкларда шартнома асосида депозит счетлари очиб, бўш пул маблағларини сақлайдилар, ҳамда ҳисоб-китоб -пул билан боғлиқ ҳисоблашиш операцияларини амалга оширадилар.
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолияти кенгайтириш мақсадида банкнинг кредит ресурсларидан фойдаланишларилари ва мақсадли кредит муносабатлари юзасидан кредит шартномаларини расмийлаштиришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |