1-мавзу. Психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи Асосий саволлар



Download 43,13 Kb.
bet2/7
Sana02.03.2022
Hajmi43,13 Kb.
#478948
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу Психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи

1-саволнинг баёни:
Умумий психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. Ҳар кимга маълум ҳодисалар сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психик ҳодисалар жумласига киради. Шахснинг психик ёки индивидуал хусусиятлари: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради. Психик (руҳий) ҳодисалар барчаси психика деган бир сўз билан аталади.
Психика ўзга алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. Ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. Лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак шакли - онг бор. Одам онгли зот ҳисобланади.
Психик ҳаёт ҳодисалари жуда хилма-хил, аммо бир-бири билан ўзаро боғланган бўлади. Психология ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беради. Ҳозирги кунгача психик ҳодисалар ривожланиб келган ва ривожланмоқда. Шу сабабли, психология психиканинг тараққиёт қонуниятларини очиб бериши керак.
Ҳар бир шахс психология фанининг маълумотларидан амалий мақсадда, аввало таълим-тарбия ишида, шунингдек, ишлаб чиқаришда, меҳнатни ташкил этиш ва ихчамлаштиришда, тиббиётда, санъат ва шунга ўхшаш соҳаларда фойдаланмоқ учун психиканинг тараққиёт қонуниятларини билиши керак бўлади. Шундай қилиб, психология психик ҳаёт соҳалари ёки, қисқача қилиб айтганда, психикадан баҳс юритади. Психик ҳаёт турли-туман ҳодисаларда намоён бўлади. Психик ҳаёт ҳодисалари: психик жараёнлар, психик маҳсуллар ва психик ҳолатларга ажратилади.
Психик жараён — психик ҳодисанинг кетма-кет ўзгаришидир.
Психик маҳсуллар — психик жараёнларнинг натижасидир. Буларга сезги ва идрокларнинг образлари, тасаввурлар, муҳокамалар, тушунчалар киради. Психик ҳолатларга эса ёқимли ва ёқимсиз туйғулар, тинчлик-фароғат, ҳаяжонланиш ва маъюсланиш, уйғоқлик ва уйқу ҳолатлари, дадиллик ва тараддудланиб қолиш ҳолатлари киради.
Хилма-хил психик ҳодисаларни: билиш, эмотционал соҳа (ҳиссиёт соҳаси)
ва ирода соҳаси деб учга бўлиш қадимдан бор. Одам онги фаолиятида зоҳир бўладиган ана шу турлар психик функциялар деб аталади.
Билиш ҳодисалари бошқача қилиб айтганда ақлий, интеллектуал жараёнлар деб аталади. Сезгилар, идрок, хотира, хаёл, тафаккур ва нутқ - билиш жараёнлари деб ҳисобланади. Одатда ҳаётимизда психик функциялар термини ўрнига психик жараёнлар терминини ишлатамиз.
Аммо психик функциялар терминидан фойдаланган маъқулроқ. Функция тушунчасининг мазмуни кенгроқ. Бу тушунча психик жараённи ҳам, психик ҳолатни ҳам, фаолликни ҳам, иш-ҳаракатини ҳам ўз ичига олади. Функсия қандай бўлмасин яхлит бир нарсанинг қисми эмас, балки намоён бўлиши, амал қилиши демакдир. Шунинг учун сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқ, диққат, ҳислар, ирода психика қисмлари эмас, балки бир бутун онгнинг функциялари, бир бутун шахснинг функцияларидир.

Download 43,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish