Ал Хоразмийнинг психологик қарашлари
Абу Абдуллоҳ ал Хоразмий 997 йил вафот этган. Абу Абдуллоҳ ал Хоразмийнинг дунёқарашининг муҳим томони, унинг кенг билими, илмнинг кўп жабҳалари масалаларини тушунишга объектив ёндошишга қаратилган. Хусусан, унинг тиб, одам анатомияси ва физиологияси соҳасидаги билими ҳиссий сезгининг моддий асосларини қидиришга ёрдам беради. «Шахсий руҳ - у мияда бўлиб, ундан бадан аъзоларига асаб орқали тарқалади» дейди. Ўрта аср шарқ перипатетиклари учун ақл билимининг яна бир манбаидир. Улар ақлни икки турга - туғма ва орттирилган ақлга ажратишади. Хоразмий ақлни одам нафсларининг кучларидан бири деб ҳисоблаб, юқорида қайд этилган уч турга бўлади.
Умуман олганда, Абу Абдуллоҳ ал Хоразмийнинг психологик фалсафий қарашлари ўз даври илмий дунёқарашининг ривожига катта ҳисса қўшган.
Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашлари
(Абу Али Ҳусайн ибн Абдулла ибн Ҳасан ибн Али ибн Сино)
Буюк ҳаким, олим ва файласуф ибн Сино Бухоро шаҳри яқинидаги Афшона қишлоғида туғилди.
У 19 ёшга тўлганда она шаҳри Бухорони қорахонийлар босиб олдилар. Босқинчлар шаҳарни буткул вайрон қилиб, кўплаб маданий бойликларни йўқотиб юборишди. Бу вақтга келиб, ибн Сино истеъдодли ҳаким ва файласуф сифатида танилиб улгурганди. Кўп ўтмай Шарқда уни «Шайх ар-раис», яъни «Донишмандлар етакчиси» деб атай бошладилар.
Ибн Сино жуда кўп мутола қиларди. У илм чўққиларига мустақил ўқиб ўрганиш йўли билан етиб борди. Бу хақда алломани ўзи шундай ёзади: «Ўн ёшимда Қуръонни ўргандим, бадиий адабиётларни ўқиб чиқдим. Кейин мантиқ илмига оид китобларни мутола қилиб, мустақил равишда бу илмнинг нозик қирраларини ўзлаштира билдим. Шундан сўнг тиббиёт илмига мурожаат қилиб, кўплаб китобларни ўқишга тутундим. Қисқа вақт ичида меннинг тиббиёт соҳасидаги билимларим ва даволаш саънатим шундай сарҳадларга етдики, ўша даврнинг энг ҳурматли ҳакимлари меннинг ҳузуримга маслаҳат сўраб кела бошладилар. Мен ҳакимлик амалиёти билан ҳам тинмай шуғулландим ва ниҳоят менга инсонларни даволаш илмининиг дарвозалари кенг очилди. Бу вақтда эндигина 16 ёшга тўлгандим. Ана шу ёшимда тунлари уйқу, кундузлари ҳаловат нелигини билмай фақат илм билан машғул бўлдим, инсон табиати ўз билимларини мустаҳкамлаш ва илм йўлида олға боришга қай даражада қодир бўлса, мен ҳам шу даражада ҳаракат қилиб, тер тўкдим».
Абу Али ибн Синонинг психологик фалсафий қарашлари, илмлар таснифи, таърифи ва таркиби ҳақидаги фикрлари унинг «Тиб қонунлари» асарида инсон физиологияси ва психологияси асосида талқин этилади. Ибн Сино сезгини ташқи ва ички сезгиларга ажратади. Ташқи сезги инсонни ташқи олам билан боғлайди, улар 5 та: кўриш, эшитиш, таъм - маза билиш, ҳид ва тери сезгиси. Булар инсоннинг маълум органлари - тери, кўз, оғиз, бурун ва қулоқ билан узвий боғлиқ.
Ички сезгилар - бу умумий, чунончи, таҳлил этувчи, ифодаловчи, эслаб қолувчи (хотира), тасаввур этувчи сезгилардир. Ибн Сино мияни барча сезгилардан борувчи нервлар маркази, умуман инсон нерв системасининг маркази эканлиги ҳақидаги таълимотни олға сурган. Инсон тана ва жондан ташкил топади, мия инсонни бошқариб турувчи марказдир.
Руҳ - шамчироққа, билим – ана шу шамчироқдан таралаётган ёғдуга, Аллоҳнинг закоси – мойга ўхшайди. Шамчироқ ёнишдан тўхтамас экан – сен тириксан. Агар у ўчса – сен ҳалок бўласан.
Ақл тарозусида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим асоссиздир. Шу боис мантиқ илмини ўрганмоқ жуда муҳим.
Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билимсизлик афзалроқдир.
Ибн Синонинг илмий психологик фалсафий фикрлари ноёб олтин хазина бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |