1-Мавзу. Олигофренопедагогика фанининг мақсад ва вазифалари



Download 14,49 Kb.
Sana23.07.2022
Hajmi14,49 Kb.
#845523
Bog'liq
Olego pedagogika 1-mavzu


1-Мавзу. Олигофренопедагогика фанининг мақсад ва вазифалари
(2 соат маъруза)
Режа:
1. Алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг бирламчи ва унинг оқибати.
2. Ногиронликка бўлган замонавий ёндашувлар
3. Олигофренопедагогика ақлий ривожланишида муаммолари
XXI аср махсус мактаб, мактаб-интернатлари олдига, умумий ўрта таълим мактабларининг таркибий қисми сифатида, ўз битирувчиларига жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган давр учун зарур бўлган мустаҳкам ҳамда тизимли билим асосларини бериши, шунингдек, она Ватанига муҳаббат ва содиқлик, дунё халқлари ва элатларига ҳурматда бўлиш каби инсонпарварлик ғояларини мужассамловчи миллий истиқлол руҳини сингдириши, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган кўникма ва малакалар (ўз-ўзини бошқара олиш, мураккаб вазиятлар ва стрессли ҳолатлардан чиқиб кета олиш, коммуникация (мулоқат)га кириша олиш ва б.қ.) билан қуроллантириш каби муҳим масалаларни ҳал қилиш муаммоларини қўймоқда. Янги таҳрирдаги УЎТСлари асосида яратилган махсус таълим ДСлари ҳам ўз олдига ушбу масалаларни ҳал қилиш вазифаларини қўяди. Алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг бирламчи ва унинг оқибатида юзага келувчи иккиламчи муаммолари (нутқ ҳамда унинг асосида сўз-мантиқий тафаккурнинг ўзгача ривожланиши ва ҳ.з.) махсус мактаб-интернатларида таълим-тарбия жараёни мазмунига, уни ҳал этиш вазифаларига умумий ўрта таълим мактаб (УЎТМ )ларига нисбатан ўзгача ёндашиш лозимлигини талаб қилади. Истиқлол даврига қадар ногирон болалар таълим-тарбияси ёпиқ мавзу ҳисобланиб, улар асосан “ўқитиладиган” ва “ўқитилмайдиган” лар тоифасига табақалаштирилар эди. Ҳозирги кунда махсус таълим тизимига “аномал ”, “нуқсонли”, “эшитиш нуқсони” каби атамалар ўрнига “алоҳида эътиборга муҳтож”, “эшитмайдиган”, “ривожланишида четга чиқишлари мавжуд”атамалари кириб келди. Бу ҳол бундай болаларнинг реабилитация, коррекция, ижтимоий ҳаётга мослашувлари ва интеграциялашув (уйғунлашув) лари масалаларига бўлган муносабатларнинг ўзгаришига олиб келди. Махсус мактаб, мактаб-интернати ўқув-тарбия жараёнига қўйилаётган янги талаблар у ерда фаолият кўрсатаётган олигофренопедагоглар олдига қатор вазифаларни қўймоқда-ки, бу энг аввало, уларнинг таълим-тарбия жараёнига янгича ёндашишларини тақозо этишда намоён бўлмоқда. Шу сабабли ҳам олигофренопедагогиканинг назарий асосларини пухта ўрганиш ва у орқали самарали таълим тизимига ўтиш коррекция педагогикасининг долзарб саналади. Олигофренопедагогика (юнонча олигос – кам, оз френ – ақл маъносини англатади) ақлий ривожланишида муаммолари бўлган шахслар таълими, тарбияси ва ўқитилиши масалалари билан шуғулланувчи педагогик фанлар қаторига кирувчи коррекция педагогикасининг бир тармоғидир. Олигофренопедагогика фан сифатида ақлий ривожланишида муаммолари бўлган шахслар таълим-тарбияси амалиёти билан чамбарчас ҳолда, шунингдек, ушбу амалиётни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ривожланади. У нуқсоннинг олдини олиш ва компенсациялаш (ўрнини босиш)нинг илмий асосланган йўл ва воситаларини ишлаб чиқиш, шахснинг ривожланиш шароитларини асослаб бериш билан ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси амалиётига тубдан таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ўзбек олигофренопедагогикаси ўз олдига қуйидаги вазифаларини ҳал қилишни қўймоқда:

  • ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни ҳар томонлама педагогик ўрганиш;

  • ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси объектив қонуниятларини ўрганиш, махсус ташкил этилган таълим – тарбиянинг моҳиятини аниқлаш;

  • илм асосларига ўқитиш тизимини назарий асослаб бериш ҳамда ишлаб чиқиш;

  • она тилини ўқитиш, оғзаки нутқ (талаффуз)ни шакллантириш тизимини такомиллаштириш;

  • махсус таълим тизими мазмуни (ўқув режа, таълим талаб ва дастурлари, дарсликлар)ни илмий асослаган ҳолда такомиллаштириш;

  • махсус муассасада ўқитиш ва тарбия низом, метод ва ташкилий шаклларини илмий асослаган ҳолда такомиллаштириш;

  • ўқувчилар таълими, ижтимоий фойдали меҳнат ҳамда касб тайёргарлиги тизимини такомиллаштириш;

  • махсус мактабгача таълим муассасаси, мактаб-интернати, оила ва маҳалланинг ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш борасидаги фаолиятидаги ҳамкорликларини кучайтириш;

  • махсус педагогик билим ва ютуқларни тарғибот қилиш, оммалаштириш;

  • ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларни инклюзив таълимни жорий этиш орқали ижтимоий ҳаётга эрта уйғунлаштириш масалаларини ҳал қилиш.

Ногиронликка бўлган замонавий ёндашувлар Республикамиз махсус таълим тизими ходимларини алоҳида эътиборга муҳтож бўлган болалар таълим олиш муаммоларини илмий-методик жиҳатдан асослаб бериш масалаларига жиддий эътибор билан ёндашишларига ундамоқда. Ўзбек олигофренопедагогикасининг ривожланиши Тошкентда 1919 йилдан фаолият юрита бошлаган Ўрта Осиёда дастлабки барча нуқсонли болалар биргаликда таълим олишлари учун мўлжалланган мактабнинг очилиши билан боғлиқ. Махсус тизим амалиёти стихияли равишда тизимдаги ишнинг рус махсус мактаблари ўқув дастурлари ҳамда умумтаълим мактаблари дарсликлари асосида олиб борилиши орқали ривожлана борди. Аста-секин Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам махсус муассасалар билан бир қаторда ёрдамчи мактаб, мактаб-интернатлар ҳам очила борди.
Шуни айтиш жоиз-ки, ўша вақтларда мактабларда ўқитиш жараёни оригинал дастур ва дарсликлар асосида олиб борилмай, Россия махсус мактаблари ёки Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари дастур ва дарсликларини бироз ўзгартириб ишлаш асосида ташкил этилар эди. Табиий-ки, бир томондан тил тизимининг тўғри келмаслиги, иккинчи томондан меъёрда ривожланаётган болалар хусусиятларига таянган ҳолда тузилган дарсликлар асосида ишни ташкил қилиш эшитишида муаммолари бўлган болалар мактаблари олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини бермас эди. Фақат илғор амалиётчи педагоглар ўз фаолиятлари билан номутахассис педагоглар билан таъминланган махсус мактабларнинг ишини аста – секин олға силжита бордилар. Илк бор ўзбек тилида яратилган “Алифбе”, “Ўқиш”, “Математика” дарсликлари кар болаларни ўқитиш амалиётининг сифат жиҳатидан бироз юқорилашини таъминлади. Низомий номли ТДПИ дефектология факультети қошида 1967 йилда илк бор “Олигофренопедагогика” бўлимининг очилиши соҳанинг назарий, методик жиҳатдан асослаб берилишини тақозо этган бўлса, иккинчи томондан махсус таълим тармоғи ривожининг ихтисослашган малакали мутахассислар билан таъминланиши орқали жадаллашувини келтириб чиқарди. Ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни назарий жиҳатдан асосланган ўқитиш дастур ва дарсликлари, методик қўлланмаларнинг яратилиши олигофренопедагогиканинг олға илдамланишига омил бўлди. Республика ёрдамчи мактаб, мактаб-интернатлари илк бор илмий – амалий тадқиқот маҳсули ҳисобланган ҳудудий, миллий менталитет, ўзбек тили қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда яратилган ўқув дастурлари ҳамда дарсликлари билан таъминланди. Республикада олигофренопедагогиканинг илмий асосланиши ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланди. Ҳозирги кунда ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларига бағишланган қатор тадқиқотлар мавжуд (В.Раҳмонова, А.Сагатов, П.Пулатова, Х.Пулатова, Д.Нуркелдиева, М.Хамидова ва б.қ.).
Олигофренопедагогика учун тил ва таффакур бирлиги ҳақидаги таълимот бош мезон ҳисобланади. Тил ижтимоий ҳодиса бўлиб, у биргаликда меҳнат қилувчиларнинг мулоқот қилишга муҳтожликлари таъсирида юзага келди. Тил мулоқот қилиш ва фикрлаш воситасидир. Тил ва таффакур бирлигининг моҳияти физиолог, психолог, тилшунос, файласуфлар тадқиқотлари орқали тасдиқланган. Олигофренопедагогика учун Л.С. Виготский томонидан таклиф этилган “нуқсоннинг мураккаб тузилиши” назарияси асос бўлиб хизмат қилади. Яъни, бирламчи муаммолар (ақли заифлик) иккиламчи муаммо (нутқнинг меъёрдан четга чиққан ҳолатда ривожланиши)ни етаклаб келади. Иккиламчи муаммо эса ўз навбатида сўз-мантиқий, абстракт тафаккур ривожланишини чегаралайди. Натижада бундай болаларнинг атроф оламни ўзгача тушуниши, пировардида дунёқарашининг тор даражада ривожланиши ҳолати содир бўлади. Чунки айнан иккиламчи муаммо болаларнинг меъёрида ривожланишларига катта салбий таъсир кўрсатади. Олигофренопедагогика умумий педагогика, ўзбек халқи этнопедагогикасининг маълумотларидан ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар хусусиятлари, уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ижодий фойдаланилади. Коррекция педагогикасининг методологик асослари, умумий, бош, назарий ва амалий вазифалари олигофренопедагогиканинг барча ёндош тармоқлар билан чамбарчас ҳолда ривожланишини тақозо қилади. Олигофренопедагогика ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар психологик шахсий хусусиятлари қонуниятларини очиб берувчи олигофренопсихология фани билан ҳам изчил боғлиқ. Физиология, анатомия, оториноларингология соҳаларидаги билимлардан олигофренопедагогика ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларнинг табақалаб ўқитилиши, нутқларини шакллантириш, касбий тайёргарликлари ҳамда ижтимоий ҳаётга эрта уйғунлашувлари муаммоларини ҳал қилишда фойдаланади. Худди шу муаммоларни ҳал қилишда, шунингдек, ўқитишнинг техник воситаларини ҳам кенг қўллаш талаб этилиши олигофренопедагогиканинг бош масалалардан бири эканлигини асослаб беради. Олигофренопедагогика ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси жараёнини ўрганиш, такомиллаштириш учун кенг кўламда турли-туман тадқиқот методларидан фойдаланади. Адабий манбаларни ўрганиш, педагогик кузатиш, илғор педагогик тажрибани ўрганиш, педагогик синов-тажриба (эксперимент), сўров, суҳбат методи, болалар ишларини ўрганиш, мактаб ҳужжатларини ўрганиш ҳақида билим ва маълумотларга эга бўлиш ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болалар мактаблари ўқув-тарбия жараёнини самарали ислоҳ қилиш ва сифат кўрсаткичи юқорилашувини таъминлайди. Республикамиз Ҳукумати ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болаларнинг барча соғлом тенгқурлари қатори миллий истиқлол руҳида тарбияланишлари, ақлий, аҳлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, жамиятдаги ижтимоий ҳаётга мустақил етук фуқаролик даражасида тайёр бўлиб етишишлари масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Тарбия болалар томонидан аждодлар ижтимоий тажрибаларини ўзлаштиришларига қаратилган жараён ҳисобланиб, узоқ ва мураккаб хусусиятга эгадир. У ўзида ижтимоий, педагогик ва психологик боғлиқлик ҳамда тобеликларни мужассамлаштиради. Ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болалар маънавий ва миллий қадриятларни психик жараёнларининг ўзгача ривожланиши оқибатида эгаллай олмайдилар. Шу сабабли махсус равишда ўқитишни ташкил этишда айнан ушбу тоифа болаларининг ривожланишлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши талаб этилади. Ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болалар шахсий ривожланишлари моҳиятини тушунишда боланинг ривожланиши мулоқотда, фаолиятнинг турли шакл ва кўринишларида амалга ошиши омили ҳисобга олинади. Ақли заиф болаларда ўйинларга бефарқлик, қизиқишнинг пастлиги, ўйиннинг мақсадга йўналмаганлиги ва тартибсизлиги, ижодий фикрлашнинг йўқлиги кузатилади. Улар айнан нима билан шуғулланаётганликларини айтиб беришга қийналадилар ҳамда фаолиятлари нутқлари билан мос келмайди.
Бундай болаларнинг топшириқни бажаришни тўғри бошлаб чалғиб кетишлари туфайли фаолиятлари мунтазам назоратда бўлиши талаб қилинади. Иш жараёнида бундай болаларнинг кўп чалғишлари ва иродавий хисларининг сустлиги, таклиф қилинган ёрдамдан фойдалана олмасликлари, иш натижаларига танқидий муносабатда бўлмасликлари, эришилган натижага нисбатан ҳеч қандай эмоционал туйғу сезмасликлари кузатилади. Ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болаларнинг таълим-тарбиясида нутқни шакллантириш жараёни муҳим ўрин эгаллайди. Тилнинг луғат заҳираси, унинг грамматик қонуниятларини эгаллаш, тилни мулоқат воситаси сифатида ўзлаштириш ушбу тоифа шахсларининг ижтимоий ҳаётга уйғунлашувлари ва шахсий ҳаётларида ўз ўринларини топишларидаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Нутқнинг ривожланиши таъсирида болаларда психик жараёнлар такомиллаша боради, идрок нисбатан тўлиқ бўлиши ва табақалашиб бориши, кўргазмали-образли хотиранинг бойиши ва сўз-мантиқий хотиранинг юзага келиши кузатилади. Тафаккур қилиш ҳам ўзгариб боради: унинг нутқий асосда ривожланиши сўз-мантиқий тафаккур ривожланишига олиб келади. Махсус ўқитишнинг ривожлантирувчи тавсифга эга эканлиги, яъни унинг ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болаларни уларнинг сўзлашув нутқларини ривожлантириш замирида билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ҳамда ижтимоий ҳаётга уйғунлаштириш омили бўлган меҳнат тайёргарлигини амалга оширишга қаратилиши кенг кўламли педагогик жараённи ташкил этишни ва унда қатор тамойилларга риоя қилиш лозимлигини келтириб чиқаради. Олигофренопедагогика умумий педагогика, ўзбек халқи этнопедагогикасининг маълумотларидан ақлий ривожланишида муаммоси бўлган болалар хусусиятлари, уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ижодий фойдаланилади. Коррекция педагогикасининг методологик асослари, умумий бош назарий ва амалий вазифалари олигофренопедагогиканинг барча ёндош тармоқлар билан чамбарчас ҳолда ривожланишини тақозо қилади.

Download 14,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish