1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


 метрли ковакли кўприкбоп плиталар тайёрлаш технологияси



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

 
12 метрли ковакли кўприкбоп плиталар тайёрлаш технологияси 
Кўприк қурилишида фойдаланиладиган олдиндан зўриқтирилган
ковакли плиталарни (5.8 - расм) арматуралашда стерженли арматурадан


фойдаланилади ва уларни агрегат-поток технологиясидан фойдаланиб 
тайёрланади. 
Плиталар бир бири билан кетма-кет операциялар билан боғланган тўрт 
постдан иборат потокли тизимда, бир жойдан бошқа жойга кўчирилувчи
кучли қолипларда тайёрланади. Плиталардаги коваклар қолипга бетон
қуйилиши билан бир томонгдан тортиб олинадиган қаттиқ металл
пуансонлар ёрдамида ҳосил қилинади. Плиталарни бетонлаш қаттиқ бетон
қоришмасидан фойдаланиб, поток линиясининг кучли титратиш воситалари 
билан жиҳозланган постида амалга оширилади. 
Плиталарнинг мустаҳкамликка эришишини тезлаштириш қолипдаги
мавжуд буғ юбориш қобиғи ва ковакларга буғ юбориш орқали иссиқ-нам
ишловини бериб амалга оширилади. 
5.8 - расм. Ковакли плиталар тайёрлашнинг технологик тизими схемаси:

– қолип ва вибростол; 2 – ковак ҳосил қилувчилар билан тележка; 3 - лебедка; 4 - 
виброюк; 5 – бетон жойлаштиргич; 6 – арматура элементларини узатувчи 
тележка; 7 – тарқатиш бункери; 8 –арматура тўрлари; 9 - кўприкли кран. 


5.9 - расм. Ковакли плиталарни бетонлаш пости.
1 – бетон жойлаштиргич; 2 - 
қолип; 3 – титратиш столи; 4- виброюк; 5 – ковак ҳосил қилувчилар; 6 - тележка; 7 - 
лебедка. 
Плиталарни тайёрлашнинг агрегат-поток тизими ўзига қуйидаги тўрт
постни ўз ичига олади: 
1- пост - қолипларни йиғиш, ишчи арматурани таранглаштириш, 
зўриқтирилмайдиган арматурани монтаж қилиш; 
2- пост - плиталарни бетонлаш; 
3- иссиқ-нам ишловини бериш; 
4- пост - плиталарни қолипдан олиш ва тахлаш, қолипларни тозалаш
ва мойлаш. 
1- пост олдиндан тозаланган ва мойланган қолипларни йиғиш
Конструкцияни арматуралашга мўлжалланган майдон бўлиб, у ерда
конструкцияларни арматуралашдан аввал арматуралашдан аввал арматура
цехидан олиб келинган арматура стерженлари ва тўрларини лойиҳавий
ўлчамларини текшириш учун кондукторлар мавжуд. Арматура
маҳсулотларининг ўлчами текширилгандан сўнг НСП-400 насос стансияси
билан жиҳозланган ДТС-63-315 гидродомкратлари ёрдамида стерженли
ишчи арматурани таранглаштирилади ва таранглаштирилмайдиган
арматурани монтаж қилингандан сўнг қолипни бетонлаш постига кприкли 
кран ёрдамида узатилади. 
Бетонлаш пости 16 виброблокдан йиғилган умумий юк кўтариш
қуввати 24 т бўлган СМЖ-199 титратиш столи билан жиҳозланган бўлиб,
қолиплар унга электромагнит ёрдамида маҳкамланади. 
Плиталарни бетонлаш В-2000 тасмали питател билан жиҳозланган
6563/ИМ русумли бетон жойлагич ёрдамида қатлам-қатлам қилиб амалга
оширилади. Қолип титратиш столига маҳкамлангандан сўнг бетон
жойлагичнинг бир марта ўтишида плитанинг пастки полкасига этарли
бетон қоришмаси қолипга солиниб титратиш столи 90 секунндга ёқилади ва 
пастки қатлам бетони зичлаштирилади. Шундан сўнг ковак ҳосил қилиш
ускунаси ишга туширилади ва қолипга ковак ҳосил қилувчи пуансонлар 
киргазилади.
Плиталарда коваклар электр лебедка ёрдамида йўналтирувчи
швеллерларда ҳаракатланувчи тележкага маҳкамланган узунлиги 16,45 м
бўлган ковак ҳосил қилувчи икки пуансондан иборат машина ёрдамида
ҳосил қилинади. Пуансонлар бир томонига кичрайиб борувчи овал кесим
юзага эгадир. Улардан фойдаланиш вақтида улар аввалдан тозалаб мойланган 
бўлишлари керак. 
Плиталарнинг ўрта зонасини титратиш столи ёқилган ҳолатда 90 -
120 сек давомида, бетон жойлагичнинг икки марта ўтиши орқали хар бири
15-20 см қалинликда бетон солиб бетонланади.
Плитанинг юқори полкаси бетон жойлагичнинг умумий 210 секунд 
давомида икки марта ўтиши орқали титратиш столи ёқилган холда амалга 
оширилади. Қолипга жойланган бетоннинг охириги зичлаш қолипга
жойланган бетоннинг юқори қатламининг бутун юзасига юк қўйиб 120
секунд давомида титратиб амалга оширилади. Плита бетониннинг юқори
қатламига қўйиладиган юк бетонга 40 г/см 
2
га тенг солиштирма босим


ҳосил қила оладиган вазни 4,8 тонна виброюкдан иборатдир. Бетонлаш
тугатилгандан сўнг плита бетонининг юқори қатламидан сувни буғланиб 
кетиши, бетоннинг киришишидан ва пуансонларни тортиб олиш вақтида 
бетоннинг сурилиши оқибатида кўндаланг дарзларнинг ҳосил бўлишини 
олдини олиш мақсадида ва плита бетонинг мустаҳкамлигини ошириш
мақсадида ва пуансонларни олиш вақтида қўйилган юк плитанинг устида 
бўлиши зарур. 
Қўйилган юк пуансонлар тўлалигича қолипдан суғуриб олингандан
сўнггина олинади. Плитани тайёрлашнинг умумий вақти бир соатдан кўп 
бўлмаслиги керак. Плита бетон қоришмасини зичлашнинг умумий вақти
11-14 минутни ташкил этади. 
Пуансонларни қолип ичида ўрнатилган холда туриш вақти бетон 
қоришмасининг жойлашувчанлиги ва 5 тоннали пресс ёрдамида ўлчами 
10×10×10 см бўлган кубикларни синаб тажриба йўли билан аниқланади. 
Пуансонларни суғуриб олиш вақтида бетоннинг мустаҳкамлиги 2,5 кг/см 
2дан кам бўлмаслиги керак. 
Бетон ишлари тугатилиб пуансонлар қолипдан суғурилиб олингандан
сўнг қолип иссиқ-нам ишлови бериш постига ўтказилади. 
Поток-агрегет технология бўйича ковакли плиталарга нам-иссиқ
ишлов бериш қолипларни бирини устига иккинчисини тахлаб қўйилган
холда амалга оширилади. Иссиқ буғ қолиплардаги буғ бериш қобиқларига ва 
ковакларга трубалар ёрдамида узатилади. Бетон таркибидаги сувни тез
ажралиб чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида плиталарнинг устки
қисми метал листлар ёки бошқа сув ўтказмайдиган материал билан ёпиб 
қўйилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish