1-Мавзу: Назарий механика фани, қисқача тарихи, мақсади, вазифалари, тушунчалари ва аксиомалари



Download 0,53 Mb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#50155
  1   2   3   4
Bog'liq
1маьруза


1 маъруза - 2 соат.


1-Мавзу: Назарий механика фани, қисқача тарихи, мақсади, вазифалари,

тушунчалари ва аксиомалари.


Мавзунинг режаси
1. Куч тушунчаси
2. Механика ривожланишининг асосий босқичлари
3. Статика аксиомалари.
4. Эркин, қисман эркин ва мутлоқ эрксиз жисмлар.
5. Боғланиш, уларнинг турлари ва боғланиш реакциялари.
6. Боғланишлар аксиомаси.


Мавзунинг мақсади: Қадим замонлардан бери, неча-неча олимлар моддий нуқталарнинг, айниқса қаттиқ жисмларнинг ҳаракат қилиш сабабларини, ҳаракатларининг ўзгариш қонуниятларини, қайси ҳоллардаулар мувозанат ҳолатларда бўлишлик сабабларини ва унинг сирларини аниқлаш устида бош қотирганлар.
Неча-неча олимлар турли хил машиналар, меъморлар эса тарихий иншоотлар қурганлар, баъзилариники ўша даврлардаёқ синиб кетган ёки қулаб тушган, баъзилари анча муддатгача яхши ишлаган ва сақланган, баъзилари эса хозирги кунгача ҳам ўз мустаҳкамлигини ва ишлаш қобилиятларини йўқотмаганлар.
Лекин уларнинг бирортаси ҳам шу қурган машиналарининг ёки иншоотларининг мустаҳкамлигининг назарий асосларини исботлаб, тушунтириб бера олмаганлар. Қуйида шундай масалаларни назарий асосларини тушунтириб бериш билан шуғулланамиз.
Таянч иборалар: Куч, куч вектори, кучнинг таъсир чизиғи, векторнинг модули, абсолют қаттиқ жисм, статика, аксиома, мувозанатлашувчи кучлар системаси, учрашувчи кучлар системаси, тенг таъсир этувчи куч, эркин жисмлар, қисман эркин жисмлар, боғланишлар, боғланишлар реакцияси, боғланишлар аксиомаси.


Мавзунинг баёни: Назарий механика фани, мақсади ва вазифалари хақида қўлланманинг бошида етарлича маълумот берилган, шунинг учун оғзаки равишда ҳар бир йўналишлар учун уларга яқин бўлган техникага оид қўшимча малумотлар билан бойитиб борилади.
Назарий механика фани моддий жисмларнинг ҳаракатланиш қонуниятларини ёки уларни мувозанатда бўлиш сабабларини ўргатади. Назарий механикада барча жисмлар абсолют қаттиқ деб қабул қилинади, яҳни жисмлар ҳаракат давомида ёки мувозанат µолатида ўзининг шаклини ўзгартирмайди деб фараз қилинади.
XVII асрда Италия олими Г.Галилей ва Инглиз олими И.Ньютонлар томонидан узоқ вақтлар давомида олиб борилган тажриба ва кузатишлар натижасида ҳар қандай моддий жисмларнинг ҳаракатларини пайдо бўлиши, ёки шу ҳаракатларнинг ўзгариши уларнинг бир бировларига кўрсатаётган ўзаро таъсирларига, ёки бошқача қилиб айтганда кучларга узвий боғлиқ эканлигини аниқладилар.
Шунга кўра куч, бу бир жисмнинг иккинчи жисмга ва иккинчи жисмнинг биринчи жисмга таъсиридан иборат экан.
Куч вектор қийматдан иборатдир, чунки унинг йўналиши, қўйилган нуқтаси ва унинг сон қийматларидан бирортаси номаълум бўлса, унинг таъсиридаги жисмнинг қайси томонга қандай тезланиш билан ҳаракатини ўзгартириши хақида аниқ маълумот олиб бўлмайди. Демак куч ҳар доим вектор қийматдан иборат бўлади, ҳар доим унинг модули (сон қиймати), йўналиши ва қўйилган нуқтаси бизга маълум бўлиши шарт.
Фақат сон қийматини билишни ўзинигина етарли бўлган катталиклар скаляр қийматлар дейилади. Масалан вақт - t, масса - m скаляр қийматлар ҳисобланади. Уларни қўйилган нуқтаси ва йўналиши бўлмайди. Вақт ва масса коинотнинг барча жойида бир хил ўзгаради деб қабул қилинган, яъни жойга боғлиқ эмас.
1.1-шаклда куч вектори тасвирланган, унда DE чизиғи кучнинг таъсир чизиғи дейилади, А нуқта кучнинг жисмга қўйилган нуқтаси, куч вектори икки хил тарзда ифодаланади, ёки - шаклида, ёки - шаклида, иккинчи ҳолда биринчи ҳарф А нуқта векторнинг қўйилган нуқтасини белгиласа, иккинчи ҳарф В нуқта шу векторнинг охирини белгилайди.

1.1 шакл.

Вектор қийматнинг белгиси чизиқчадан иборат бўлиб, у албатта ҳарфнинг устига чизилади. Агар чизиқча бўлмаса, у ҳолда бу вектор эмас балки векторнинг сон қиймати холос, уни механика тилида векторнинг модули деб аталади.


Агар бир вақтни ўзида бир жисмга бир нечта кучлар таъсир этса, уларни кучлар системаси деб аталади.
Назарий механикада жисмларнинг икки хил ҳолатлари ўрганилади. Биринчи навбатда моддий нуқта ёки қаттиқ жисмларнинг ҳаракатсиз (бирорта саноқ системасига нисбатан ҳаракатсиз) ёки мувозанат ҳолатлари ўрганилади.
Бундай масалаларни статик масалалар дейилади. Агар моддий нуқта ёки қаттиқ жисм ҳаракатда бўлса унинг ҳаракатининг қонуниятини ўрганувчи қисм динамика қисми деб аталади.
Статика қисмини ўрганишни статика аксиомаларидан бошланади. Аксиома деган сўз (грек) юнон тилидан олинган бўлиб, унинг ўзбекчага таржимаси исбот талаб қилинмайдиган оддий хақиқат деган маънони англатади. Улар унча кўп эмас, биз фақат 4-та аксиомага асосланган ҳолда статика қисмини ўрганамиз.
1. Статика аксиомалари.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish