Ўз-ўзини тарбиялаш ва касб танлаш. Сиз ўзингизнинг бўлғуси
касбингизни танлаш тўғрисида ўйлар экансиз, ўз қизиқишларингиз,
майлларингиз, имкониятларингизга баҳо бера бошлайсиз. Хуллас, сиз ўз
фазилатларингизнинг мураккаб оламини таҳлил қилишни ўрганасиз. Зеро ҳар
бир киши ўзининг бўлғуси меҳнат йўли тўғрисида ўйлаётган вақтда бу
фазилатларни эътиборга олмай иложи йўқ.
Киши ўз устида ишлашни, ўз характерини, ирода кучини шакл-
лантиришни, ўз касбий қобилиятларини ривожлантиришни истаса, ҳеч қачон
кеч бўлмайди, лекин бу ишни ёшлик пайтидан бошлагани маъқул.
Абдулла Орипов ўз характери ва иродаси устида зўр бериб ишлашнинг
ажойиб намунаси бўлиши мумкин. Доҳий ёшлик йилларида кишини ҳайратга
соладиган даражада аниқ мақсадни кўзлаб ишлаганлиги ва ниҳоятда зўр иш
қобилиятига эга бўлганлиги тўғрисида Э.Вохидов бундай ҳикоя қилади: «У
жуда ёш пайтидан бошлаб, ҳали мактабда ўқиб юрган йилларидаёқ қаттиқ
меҳнат қилишга ўрганган ва умуман ҳар бир кунни ўзи тузиб чиққан қатъий
жадвал асосида ўтказишга ўрганган эди. Бу жадвалга ўқиш ҳам, дарс тайёрлаш
ҳам, китоблар мутолаа қилиш ҳам, дам олиш ҳам, сайр қилиш ҳам, турли
ўйинлар билан машғул бўлиш ҳам киритилган эди. У ёки бу машғулот қанча
вақт, яъни соат нечадан нечагача давом этиши жадвалда аниқ кўрсатилар эди.
Ҳеч қандай куч ёки сабаб унинг ўзи томонидан белгилаб қўйилган иш
тартибини ўзгартиришга мажбур қила олмас эди. Фақат янгидан пайдо бўлган
оқилона ишларгина, унинг ўзига боғлиқ бўлмаган муҳим шароитларгина
машғулотларни ўтказишдаги белгиланган изчилликни ўзгартириши мумкин
эди».
Бу ишдаги биринчи қадамни ўзидаги мустаҳкамланиши ва ри-
вожлантирилиши зарур бўлган фазилатлар рўйхатини тузиб чиқишдан
бошлаш керак. Шунингдек, ҳар бир киши фақат ўзигагина хос бўлган баъзи
бир хусусиятларни йўқотишни ҳам, ўзгартиришни ҳам режалаштириши,
ўзидаги салбий сифатлар ўрнига ижобий сифатларини ривожлантириши, кўп
машқ қилиши, меҳнатни ташкил этишнинг яна ҳам такомиллаштирилган
усулларидан, янгича иш режаларидан фойдаланмоғи керак ва ҳоказо.
Демак, киши ўзини-ўзи бошқаришни ўрганиб олиши учун биринчи галда
ўзини билмоғи керак. Ўз эҳтиёжлари ва қобилиятига, қизиқишлари ва хулқ-
атвори мотивларига, изтироблари кечинмалари ва фикр-ўйларига онгли
муносабатда бўлмоғи керак. Киши ўзини-ўзи фақат конкрет меҳнатдагина
билиши мумкин, яъни меҳнат фаолиятининг талабларига ўзидаги билим,
маҳорат ва малакалар мос келиш-келмаслигини текшириб кўриши, ўзининг
жисмоний имкониятларига, ирода сифатларига, коллектив ичида ишлай олиш
маҳоратига, одамлар билан муомала қилиш маданиятига чуқур баҳо бермоғи
керак ва ҳоказо. Бундай ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш
натижаларини шахсий кундалик дафтарга ёзиб бориш фойдалидир, бу ҳар ким
ўзига объектив баҳо бериш ҳамда ўз-ўзини такомиллаштириб камолга етказиб
бориш реал режасини тузиб олиш имконини беради.
Мана, масалан, улуғ ўзбек ёзувчиси Мухаммад Юсуф тутган кунда-
ликдан олинган қуйидаги баъзи бир фикрларни ўқиб кўринг: «Сен ҳар куни
эрталаб туриб бутун кун бўйи нима ишлар қилишинг кераклигини ўзинг учун
топшириқ тарзида ёзиб чиқ ва белгиланган ишларнинг ҳаммасини бажар. Ўз
сўзингга амал қил. Башарти, сен бирор ишни қилишга киришган бўлсанг,
ўзингдаги бутун куч-кувват ва кобилиятни мана шу ишни бажаришга қарат».
Ҳар ким ўзига, ўз қобилиятларига, ахлоқий сифатларига, хатти-
ҳаракатларига танқидий баҳо бериши ўзи танлаётган касб талабларига ўз
имкониятлари қанчалик мувофиқ келишини таққослаб кўриш имконини
беради. Киши ўзига-ўзи паст баҳо қўядиган бўлса, бу унинг ўз
имкониятларини рўёбга чиқаришига ҳалал беради, агар киши ўзига-ўзи ортиқ
баҳо берадиган бўлса, бу аянчли оқибатларга, жамоа ўртасида
келишмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ҳар бир киши ўз устида муваффақиятли иш олиб бориши учун
интизомли бўлмоғи керак, яъни у белгиланган ахлоқ-одоб қоидаларига,
машғулот тартибига бўйсунмоғи, олдиндан белгилаб қўйилган яшаш ва
меҳнат қилиш тартиби талабларига қатъий риоя қилмоғи лозим. Мана,
масалан, машҳур ўзбек педагоги С.Р.Ражабов ўз ҳаётида кандай қоидаларга
амал қилганлигини ўқиб кўринг:
«Мукаммал даражада вазминликка, жуда бўлмаганда, сиртдан вазмин
бўлиб туришга эришиш.
Сўзда ва амалий ишларда ростгўй бўлиш.
Ҳар бир хатти-ҳаракатни пухта ўйлаб кўриш.
Қатъиятли бўлиш.
Агар зарурат бўлмаса, ўз ҳақингда бир оғиз ҳам сўз айтмаслик.
Вақтни беҳуда ўтказмаслик, дуч келган ишни эмас, балки ўзи хоҳлаган
ишни қилиш.
Ҳар куни кечкурун ўз хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳалоллик билан
ҳисобот бериш.
Қилинган ишлар билан ҳам, ҳозир қилинаётган ишлар билан ҳам, энди
қилинажак ишлар билан ҳам ҳеч қачон “мақтанмаслик”.
Характернинг, ирода кучининг аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда
шакллантирилиши, бу сиз қандай касбни танлашингиздан қатъи назар, бозор
иқтисодиётининг истаган бир соҳасида муваффақиятли равишда ишлаш учун
зарур бўлган шахсий сифатларни ривожлантиришнинг таркибий қисмидир.
Сиз ўзингиз танлаган бўлгуси касбингизга яроқлиликни шакллантириш
учун ўзингизда ривожлантириб боришингиз лозим бўлган сифатлар
рўйхатини тузишга ҳаракат қилиб кўринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |