1 Мавзу: муҳандислик психологияси режа: Муҳандислик психологияси нимани ўрганади?


Касб танлашдаги онглилик ва мустақиллик



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#260489
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
МУХ.ПСИХ

Касб танлашдаги онглилик ва мустақиллик. Меҳнат фаолиятини 
бошлаш учун касб танлашда бу ишга онгли равишда ёндашмоқ ва уни 
мустақил равишда ҳал қилмоқ керак. Муайян иқтисодий туманнинг 
ходимларга бўлган эҳтиёжи, танланадиган касб талабларига кишининг 
қизиқиши, майллари, қобилияти, соғлиғи мувофиқ келиши, конкрет меҳнат 
соҳасида орттирилган амалий фаолият тажрибаси, меҳнат шароити каби 


муҳим омиллар ҳисобга олинсагина касбни онгли равишда танланган деб 
ҳисоблаш мумкин (5-расм). 
Касб танлашдаги мустақиллик деганда кишининг бу соҳадаги макcимал 
даҳлсизлиги, ўзининг ташаббускорлиги тўла намоён бўлиши тушунилади. 
Лекин бу, сиз ишни яхши биладиган, тажрибали кишиларнинг насиҳатларига 
қулоқ солмаслигингиз керак, деган маънони англатмайди, албатта.Бунда энг 
аввало оиладаги катта ёшли кишиларнинг фикрлари назарда тутилади. 
Башарти, касб танлаш тўғрисидаги масалада сизнинг ва ота-оналарингизнинг 
фикри бир жойдан чиқса, бу яхши, албатта. Мабодо бундай ҳамфикрлик 
бўлмаса, ўз имкониятларингизни чамалаб, сиздан каттароқ ёшдаги 
кишиларнинг фикр мулоҳазаларини таҳлил қилиб кўринг. Шундан кейин ўз 
танлаган касбингиз фойдасига ишончли далиллар келтириб фикрингизни 
ўзгартирмайсиз ёки сизга билдирилган эьтирозлар ўринли бўлса, ўз 
қарорингизни ўзгартирасиз — бу масалани ҳал қилишда, албатта, ўзингиз 
мустақил бир фикрга келишингиз керак. 
Мустақилликни ўжарлик билан аралаштириб юбормаслик керак. 
Мустақил одам, ўжар кишидан фарқли ўлароқ, кимнингдир унга берадиган 
маслаҳатлари ўзини тўғри йўлдан адаштириб қўяди, деб қўрқмайди, у ўша 
маслаҳатларнинг фойдасини тушунади, доно фикрларни ўзига қабул қилади, 
шоша-пиша бир хулосага келишни ўйламайди. 


5- расм. Меҳнат шароитлари классификацияси 
МОДДИЙ ШАРОИТЛАР 
Иш ҳақи, дам олишга йўлланмалар, уй-жой билан 
таъминлаш ва бошқалар 
САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ШАРОИТЛАРИ 
Ҳароратнинг кескин ўзгариши, намлик, 
шовқин, тебраниш, жисмоний зўриқиш, кўзнинг,
қулоқнинг толиқиб чарчаши ва бошқалар 
ПСИХОЛОГИК ШАРОИТЛАР 
Хотиранинг самарали ишлаши, тафак-курнинг мустақил 
ва 
мослашувчан 
бўлиши 
кераклиги, 
иродавий 
сифатларнинг ривожланган бўлиши (дадиллик, сабр-
тоқат, қатъият, ўзини тута билиш) зарурлиги ва шу 
кабилар 
ИЖТИМОИЙ ШАРОИТЛАР 
Касбий ва ижтимоий жиҳатдан ўсишга эришиш 
истиқболлари (разрядлар ва классларнинг оширилиши, 
илмий даража ёки унвон олиш, юқори лавозимга 
кўтарилиш), жамоага мослашиб кетиш 
ГЕОГРАФИК ШАРОИТЛАР 
Касбнинг қай даражада кенг тарқал-ганлиги: ҳамма 
ерда мавжудлиги ёки чекланганлиги. 


Касб танлашда онглилик ва мустақиллик одамнинг ўз қизиқиши, 
қобилиятлари, иродавий сифатларига ўзи реалистик баҳо беришини тақозо 
этади. Бундай ўз-ўзига баҳо бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Шунинг учун фан ўқитувчиларнинг, мураббийларининг фикрларига қулоқ 
солиш ва амал қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳар бир педагог сизнинг 
хулқ-авторингиз, иш фаолиятингизни кузатиб бориб, қизиқишларингиз, 
майлларингиз характерингиз, қобилиятингиз ва меҳнатга қай даражада тайёр 
эканингиз тўғрисида ҳаммадан кўра яхширок фикр билдириши мумкин. 
Онгли равишда касб танлаш деган гапнинг маъноси шуки, сизнинг ҳар 
бирингиз ўз имкониятларингизни жамиятимиз эҳтиёжлари билан, унинг 
ахлоқий принциплари билан таққослаб кўришингиз керак. Бунда фақат 
жамиятнинг бугунги кундаги эҳтиёжлари ва имкониятларинигина ҳисобга 
олиш билан чекланибгина қолмай, шу билан бирга мамлакатимизнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
жадаллаштиришга 
қаратилган 
тадбирларини назардан қочирмаслик муҳимдир. 
Мутахассисларнинг башорат қилишларига қараганда, сизнинг ҳар 
бирингиз ўз ҳаётингиз давомида 5-6 марта касбий билим ва малакаларни 
янгилашингизга тўғри келади. Бунинг учун эса мустаҳкам пойдевор умумий 
ўрта маълумот бўлиши керак. Айни мана шунда билимлар тизими ҳар қандай 
касбий фаолиятнинг негизини ташқил этади, умумий қобилиятларни ҳамда 
касбий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган фазилатларни ривожлантиришга 
ёрдам беради, ўнлаб турли машғулотларнинг тушунарли бўлишини, 
маҳоратни тез суръатлар билан ўстиришни таъминлайди, агар зарур бўлса 
фаолият соҳасини ўзгартириш имконини беради. 
1. Касб танлаш тўғрисида ўйлаётган вақтда қандай асосий шарт-
шароитларни, вазиятларни ҳисобга олмоқ керак?
2. Нима учун киши ўзининг бутун меҳнат фаолияти давомида ўз 
билимини такомиллаштириб, ўз қобилиятини ривожлантириб бориши лозим? 
3.Ўзингиз мўлжаллаган касбни нима учун танлаганингизни асослаб 
беришга ҳаракат қилинг. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish