1-Мавзу “Молия ва кредит” фанига кириш Режа


Фаннинг асосий вазифалари



Download 171,65 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi171,65 Kb.
#80282
1   2   3   4
Bog'liq
1-Mavzu (Maruza)

Фаннинг асосий вазифалари - пулнинг келиб чиқиши ва зарурлиги, 
пулнинг моҳияти ва пул муомаласи қонунлари, пул айланмаси ва пул тизими, 
кредитнинг моҳияти ва принциплари, кредитнинг шакллари ва турлари, банк 
тизими ва унинг таркиби, тижорат банклари операциялари, нобанк молия 
кредит институтлари фаолияти, халқаро валюта муносабатларини ташкил 
қилиш ва тартибга солиш асослари хусусидаги назарий ва амалий билимларни 
ўргатишдан иборат. 
Мазкур фан иқтисодий соҳадаги барча бакалавриат йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликларидаги олий таълимнинг Давлат таълим 
стандартларида кўзда тутилган иқтисодий фанлар билан бевосита алоқада 
ҳамда уларнинг умумий назариясини чуқур ўзлаштиришда асосий восита 
вазифасини ўтайди. 
«Молия ва кредит» фанини ўзлаштириш учун режадаги махсус фанлар, 
яъни «Иқтисодиёт назарияси», «Иқтисодий таълимотлар тарихи»,
«Бухгалтерия ҳисоби» ва бошқа иқтисодий фанларини ҳам яхши ўзлаштириш 
керак бўлади. 
1.2. Молиянинг иқтисодий моҳияти
Молия ҳақида сўз борар экан, энг аввало, бу атама қандай пайдо бўлган, 
деган ҳақли савол туғилиши табиий. “Молия” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида 
энг умумий тарзда “пул маблағлари” маъносини англатади. Бу сўз она 
тилимизда ишлатилишининг қуйидаги кўринишлари мавжуд: 
✓ мақсадли пул фондларини ҳосил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш 
юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; пул 
маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш тизими; 
✓ бирор шахс, оила, жамоа, муассаса, ташкилот ёки давлат тасарруфидаги 
пул маблағлари (масалан, корхона молияси); 
✓ молия ишлари билан шуғулланувчи давлат органи . 
Aраб тилидаги “мол”, яъни “бойлик, мулк; пул жамғармаси”, 
шунингдек, “молият”, яъни “пул маблағлари; солиқ” сўзлари ҳам молияга 
дахлдордир. 
Лекин жаҳон иқтисодий адабиётида луғавий маъноси жиҳатидан 
ўзбекча “молия” иборасининг французча “финанcе”, лотинча “финанcиа” ва 
русча “финансы” каби эквивалентлари ёки маълум маънода, синонимлари 
қачон ва қайерда пайдо бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ 



Aйрим олимлар “финанcиа” (“финанcе”, “финанси” ва ҳ.к. шаклларда) 
тушунчаси айнан шу шаклда ХIII-ХIV асрларда Италиянинг савдо 
шаҳарларида пайдо бўлган ва дастлаб “пул тўлови” маъносини англатган, 
деган фикрларни олға суришади. Халқаро савдо-сотиқ ишларининг 
ривожланиши мазкур иборанинг Италиядан бошқа давлатларга ҳам 
тарқалишига сабаб бўлган. ХV асрда “финанcиа” тушунчаси Францияда 
“давлат даромадлари”, “пул суммалари” маъносида ишлатила бошланган. 
Бошқа тадқиқотчилар бу атама муомалада илк бор француз олими Жан Боден 
томонидан 1755 йилда нашр етилган “Республика хусусида олти китоб” номли 
асарида ишлатилган ва шу тариқа бу атама Европа давлатлари ҳаётига кириб 
келган, деб ҳисоблашади. 

Download 171,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish