1-Мавзу “Молия ва кредит” фанига кириш Режа



Download 171,65 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi171,65 Kb.
#80282
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Mavzu (Maruza)




1-Мавзу “Молия ва кредит” фанига кириш 
Режа:
1.1. “Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги, предмети, 
мақсади ва вазифалари.
1.2. Молиянинг иқтисодий моҳияти.
1.1. “Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги, 
предмети, мақсади ва вазифалари. 
“Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги Молия ва 
кредит узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси бўлиб, 
замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Уларнинг 
амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш 
ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш имконини 
беради. Шу сабабли, Молия ва кредитни алоҳида фан сифатида ўрганиш 
зарурияти юзага келди. Зеро дунёнинг барча мамлакатларида иқтисодиётнинг 
самарали ўсишида молиявий ташкилотларнинг барқарорлигини ошиши 
айниқса тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлашга кўпдан 
боғлиқ бўлгани учун фаннинг олий малакали кадрларни тайёрлашда ўрни 
беқиёсдир.
Фанда молия ва кредит категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг 
эволюцияси, пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари, пул 
айланмаси тушунчасининг моҳияти, инфляция ва унинг юзага келиш 
сабаблари, кредит тушунчаси ва унинг зарурлиги, кредит муносабатлари 
юзага келишининг сабаблари ва шарт-шароитлари, Марказий банкларнинг 
юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши, тижорат банклари 
фаолиятининг ташкилий асослари, тижорат банклари операциялари, нобанк 
молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги, кредит тизими 
ва унинг таркиби, валюта муносабатлари асослари ва халқаро молия 
институтлари фаолиятига доир ғоялар, атама ва тушунчалар, назарий 
қарашлар, концепция ва моделлар, тамойиллар, ёндашув, усул, ва шу каби 
бошқа атрибутларни тизимли ва комплекс равишда, илмий-назарий ва 
методологик асослар нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини 
топган.
Ушбу фаннинг предмети пул ва кредит, банки тизими ва халқаро молия 
институтлари ҳисобланади. Унда пул ва кредитнинг назарий масалалари, 
уларнинг бозор муносабатларида ишлаш қонуниятлари ва тенденциялари 
ўрганилади, шунингдек Ўзбекистондаги банк ислоҳоти, янги шароитда 
банкларнинг функциялари ва операцияларининг ўзгариши, халқаро кредит 
муносабатлари тасвирланган. 



Фаннинг мақсади – талабаларга пулнинг зарурлиги, моҳияти, пул 
назариялари ва пул айланмаси, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва 
банк тизими, валюталарнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини ташкил қилиш 
бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларни беришдан иборат. 

Download 171,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish