1-Мавзу “Молия ва кредит” фанига кириш Режа



Download 171,65 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi171,65 Kb.
#80282
1   2   3   4
Bog'liq
1-Mavzu (Maruza)

"Молия" тушунчаси пул ва товар-пул муносабатлари билан узвий 
боғлиқдир. Товар-пул муносабатлари шароитида, пул оқимининг узлуксиз 
жараёни мавжуд бўлиб, улар бир эгадан бошқасига ўтиб туради. 
Шунинг учун "молия" тушунчаси кўпинча "пул" тушунчаси билан 
бирлаштирилади. Бироқ, бу икки хил, аммо бир-бирига боғлиқ тушунчалар. 
Молия пулдан мазмуни жиҳатидан ҳам, бажарилган вазифалари билан ҳам 
сезиларли даражада фарқ қилади. 
Пул - бу ўз-ўзидан пайдо бўлган махсус товар тури товарларнинг 
умумий массаси. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, у моҳиятан универсал 
эквивалент бўлиб, унинг ёрдамида боғлиқ товар ишлаб чиқарувчиларнинг 
меҳнат харажатлари ўлчанади. Пулнинг асосий маъноси унинг функцияларида 
ифодаланади.
Aгар пул умумий эквивалент деб ҳисобланиши мумкин бўлса, 
молия 
ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) ва миллий даромадни тақсимлаш 
ва қайта
тақсимлашнинг иқтисодий воситаси бўлиб, пул маблағларини 
шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш 
воситасидир. 
Молиянинг асосий мақсади - пул даромадлари ва жамғармаларини 
яратиш орқали нафақат давлат ва корхоналарнинг пул маблағларига бўлган 
эҳтиёжларини, балки молиявий ресурсларни сарфлашни ҳам назорат 
қилишдир. 
Молия- бу пул маблағларининг ўзи эмас, балки пул характеридаги 
иқтисодий муносабатлар тизимидир.
Пул маблағлари харакати билан боғлиқ ҳолда давлат, ташкилотлар, 
тармоқлар, ҳудудлар ва алоҳида фуқаролар ўртасида юзага келадиган 
иқтисодий муносабатлар молиявий муносабатларни шакллантиради. 



"Молия" тушунчасига барча молиявий муносабатлар, шунингдек, давлат 
ва корхоналар (ташкилотлар) тасарруфида бўлган пул маблағлари 
йиғиндисини ўз ичига олади. Молия, шунингдек, кредитни шаклланиши ва 
фойдаланиши билан боғлиқ муносабатларни ўз ичига олади. 
Шу билан бирга, барча пул муносабатлари молия ҳисобланмайди. 
Молиявий муносабатлар фақат маблағларини шакллантириш ва улардан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни қамраб олади.
Корхоналарда иқтисодий фаолият жараёнида материалларнинг бир 
таркибий тузилмадан бошқасига уларга пул билан тўламасдан кўчиши содир 
бўлади. Пул моддий бойликлар қийматининг бундай операциялардан 
фодаланиши фақат хўжалик жараёнлари давомида бухгалтерия ҳисобини 
назорат қилиш учун ишлатилади ва бу молияга мансуб эмас. 
Молиянинг моҳияти унинг функциялари орқали намоён бўлади. Молия 
қуйидаги икки функцияни бажаради: 
1. 
Тақсимлаш; 
2. 
Назорат. 
Молиявий муносабатларнинг асосий тавсифи уларнинг тақсимлаш 
характерига эга эканлиги учун, шунга мувофиқ равишда молиянинг бош ёки 
асосий функцияси тақсимлашдир. 
Молиянинг тақсимлаш функцияси ёрдамида давлат фақатгина қайта 
тақсимлашга эмас, балки ишлаб чиқаришга, капиталнинг жамғарилишига, 
истеъмол соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шу маънода, молия 
иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторларини, ишлаб чиқариш ва социал 
инфраструктурани, 
илмий-техника 
тараққиётини 
ва 
ҳ.к.ларни 
ривожлантиришда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. 
Умуман, молиянинг тақсимлаш функцияси:
• 
хўжалик субъектлари, аҳоли, давлат ва маҳаллий ўз-ўзини 
бошқариш органлари даражасида мақсадли пул маблағлари фондларини 
шакллантиришга; 
• 
хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро, 
шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ижтимоий 
гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашни содир етишга; 
• 
хўжалик субъекти ва давлат даражасида заҳиралар яратишга, 
фуқаролар томонидан жамғаришни амалга оширишга имконият ва шарт-
шароит яратиб беради. 



Молия назорат функциясининг энг муҳим вазифаларидан бири 
молиявий масалалар бўйича қонунчиликнинг аниқ бажарилишини, бюджет 
тизими, солиқ хизмати, банклар олдидаги молиявий мажбуриятлар, 
шунингдек ҳисоб-китоблар ва тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъект-
ларнинг ўзаро мажбуриятлари бажарилишининг ўз вақтидалиги ва 
тўлиқлигини текшириш ҳисобланади. 
Давлат молиявий назорати тизимида Ўзбекистон Республикаси Молия 
Вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи 
органлари алоҳида ўрин тутади. 
Молиявий муассасаларнинг асосий субъектларидан бири бу тижорат 
банклари ҳисобланади. Қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодий адабиётларда 
тижорат банклари жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб 
қилиб, ушбу маблағларни тегишли шартлар (тўловлилик, қайтаришлик, 
муддатлилик, таъминланганлик, мақсадлилик) асосида иқтисодиётнинг турли 
тармоқларига кредит асосида жойлаштирадиган, шунингдек жисмоний ва 
юридик шахсларга тўлов ҳисоб –китобларни амалга ошириш бўйича хизмат 
кўрсатадиган тижорат ташкилоти сифатида таснифланади.

Download 171,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish