1
1-Мавзу “Молия ва кредит” фанига кириш
Режа:
1.1. “Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги, предмети,
мақсади ва вазифалари.
1.2. Молиянинг иқтисодий моҳияти.
1.1. “Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги,
предмети, мақсади ва вазифалари.
“Молия ва кредит” фаниининг ўқитишнинг долзарблиги Молия ва
кредит узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси бўлиб,
замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Уларнинг
амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш
ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш имконини
беради. Шу сабабли, Молия ва кредитни алоҳида фан сифатида ўрганиш
зарурияти юзага келди. Зеро дунёнинг барча мамлакатларида иқтисодиётнинг
самарали ўсишида молиявий ташкилотларнинг барқарорлигини ошиши
айниқса тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлашга кўпдан
боғлиқ бўлгани учун фаннинг олий малакали кадрларни тайёрлашда ўрни
беқиёсдир.
Фанда молия ва кредит категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг
эволюцияси, пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари, пул
айланмаси тушунчасининг моҳияти, инфляция ва унинг юзага келиш
сабаблари, кредит тушунчаси ва унинг зарурлиги, кредит муносабатлари
юзага келишининг сабаблари ва шарт-шароитлари, Марказий банкларнинг
юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши, тижорат банклари
фаолиятининг ташкилий асослари, тижорат банклари операциялари, нобанк
молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги, кредит тизими
ва унинг таркиби, валюта муносабатлари асослари ва халқаро молия
институтлари фаолиятига доир ғоялар, атама ва тушунчалар, назарий
қарашлар, концепция ва моделлар, тамойиллар, ёндашув, усул, ва шу каби
бошқа атрибутларни тизимли ва комплекс равишда, илмий-назарий ва
методологик асослар нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини
топган.
Ушбу фаннинг предмети пул ва кредит, банки тизими ва халқаро молия
институтлари ҳисобланади. Унда пул ва кредитнинг назарий масалалари,
уларнинг бозор муносабатларида ишлаш қонуниятлари ва тенденциялари
ўрганилади, шунингдек Ўзбекистондаги банк ислоҳоти, янги шароитда
банкларнинг функциялари ва операцияларининг ўзгариши, халқаро кредит
муносабатлари тасвирланган.
2
Фаннинг мақсади – талабаларга пулнинг зарурлиги, моҳияти, пул
назариялари ва пул айланмаси, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва
банк тизими, валюталарнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини ташкил қилиш
бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларни беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |