1-мавзу. Миф ва бадиий ижод. Қадимги халқлар мифлари. Миф ва жаҳон адабиёти. Мифологик мактаб: тарихи, вакиллари. Ака–ука Гриммларнинг “Немис мифологияси” асари



Download 62,93 Kb.
bet1/14
Sana28.04.2022
Hajmi62,93 Kb.
#587232
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дарси 1 Аз таърихи адабиёти ҷаҳон


1-МАВЗУ: Кириш. “Жаҳон адабиёти” фанининг предмети ва мазмуни. Номланиши, объекти, географик миқёси, даврлаштирилиши. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Жаҳон адабиётининг қадимий, Ўрта асрлар, Уйғониш каби даврлари, клациссизм, маърифатчилик, романтизм, натурализм, модернизм, постмодернизм сингари йўналишлари ва ҳозирги ҳолати. Жаҳон адабиёти манбаларига типологик, генетик, тарихий маданий ёндашув.
1-МАВЗУ. МИФ ВА БАДИИЙ ИЖОД. Қадимги халқлар мифлари. Миф ва жаҳон адабиёти. Мифологик мактаб: тарихи, вакиллари. Ака–ука Гриммларнинг “Немис мифологияси” асари.
Миф(юнонча mythos – ривоят, ҳикоя, масал) – халқ халқ оғзаки ижодининг энг қадим даврларида пайдо бўлган, воқелик(олам)ҳақидаги тасаввурларни конкрет образлар воситасида акс эттирувчи ривоявий асарлардир. Мифология кўплаб мифлардан ташкил топади. Мифлар олам ва одам ҳақидаги ҳикоялар бўлса-да, уларни том маънода сўз санъати ҳодисаси деб бўлмайди. Улар қадимги одамлар учун тафаккур шакли бўлиб, мифлар воситасида олам сир-синоатлари(оламнинг ёки инсоннинг яратилиши, қуёш чиқиши ва ботиши, шимол эсиши ва момагулдирак сабаби ва ҳ.)ни билишга интилганлар. Дейлик, юнонлар чақмоқ чақишини Зевснинг, денгиздаги даҳшатли довулларни Посейдоннинг ғазаблангани билан изоҳлаганлар, инсон тақдиридаги турфа эврилишларда илоҳларнинг аралашувини кўрганлар.
Содда тил билан айтганда, эрталаб қуёш чиқади, одамлар уйғонишади. Кечқурун ботади, одамлар уйқуга толишади. Осмонда юлдузлар пайдо бўлади. Ҳар доим шундай бўлган. Қадим қадим замонларда ҳам. лекин ўша замонлардан бери инсоният қуёшнинг чиқиши ва ботиши, денгиз сувларининг кўтарилиб тушиши, сув тошқини, қуёш ва ойнинг тутилиши, вулқонлар отилишини тушунмоқчи бўлишган. Шу йўлдаги уринишлар мифларни пайдо қилган.
Мифлар ҳамма халқларда бор. улар қаердадир бир бирларидан фарқ қилса, қаердадир ўхшайди, қаердадир битта деталь ё воқеа муштарак чиқиши мумкин.
Эртак билан мифнинг фарқи нимада? Эртак муаллифи ўқувчини қизиқтириш учун ҳар хил поэтик усуллардан фойдаланиб ҳаракат қилади, лекин ўзи воқеаларга ишонмайди. Унинг мақсади ўқувчини жалб қилиш. Миф яратувчилари эса ўз ривоятларига ишонади. Мифда ишонч энг муҳим атрибут. Миф воқеаларига ишонч бўлмаса, миф табиатини тўлиқ тушуниб бўлмайди. Мифнинг вазифаси у ёки бу воқеа моҳиятини тушунтиришдир. Миф инсонни ўраб турган оламни тушунтиришнинг асосий йўли бўлган.
Қадимги Шумер мифлари. “Билгамиш” достонининт ўн биринчи битиги: Нуҳ тўфони
“Инжил”да келтириладиган Нуҳ тўфони билан боғлиқ ривоят бор. Бу ривоятнинг асосий сюжети “Билгамиш” достонида учрайди. Ундаги воқеалар қуйидагича.
Билгамиш Пир-Напиштимга қараб “Менга ўхшайсану, нега бу ерларда ҳамма нарсадан воз кечиб юрибсан?” дейди. Шунда донишманд Пир Напиштим Билгамишга жавоб айтади: “Мен сенга барча сирни очаман, Билгамиш, маъбудларнинг ҳукмини ҳам яшириб ўтирмайман. Сен Фрот ёқасидаги Сурипак (Шуруппак) шаҳрини биларсан... У ерда маъбудларнинг миясига дунёни сувга бостириш келиб қолди. Буюк маъбудлар кенгаш қурдилар, кенгашда уларнинг бобокалонлари маъбуд Ану, уларнинг маслаҳатчиси, қаттиққўл маъбуд Бэл (дунёни сувга бостириш фикри шунинг миясидан чиққан), уларнинг қирғин келтирувчи арвоҳи маъбуд Ниниб, уларнинг саркардаси маъбуд Нергал, жаҳонни ҳукмдори бор эди. Маъбуд Эа, бундан чиқци, маъ- будларнинг ҳукмларини, камбағалларга ҳам, бойларга ҳам баробар етказар эди). “Кулба! Қамиш кулба! Қаср, ғипггин қаср! Тингла, кулба! Қаср, тингла! Сурипаклик Убартутунинг ўғли! Уйни йиқит-да, кема яса, мол-мулкингни ташла, жонингни сақла! Бойпигингдан воз кеч, ҳаётингни қутқар. Кемага турли навдан, ҳаёт уруғларидан ортиб ол ўзинг билан. Кема энига ҳам, бўйига ҳам, пастга ҳам чўзилиб кетаверсин. Денгиздан бемалол сузиб кетаверсин”.
Кемани қурган инсон Пир Напиштимнинг ўзи эди. Тўфоннинг батафсил тасвири. Олти кун жала қуяди. Еттинчи кун тўхтайди. (Нуҳ тўфони, дунёнинг яратилиши муддати ҳақидаги “Инжил”даги ривоятларни эсга солади). Маъбуд Эа Пир Напиштимга дейди: “Кечқурун бўрилар ҳукмдори даҳшатли жала юборганида кемага кириб ол-да, эшикни маҳкам ёп”... Тўфоннинг биринчи куни... (икки-уч қаторни ўқиб бўлмайди)... Бамисоли одамлар билан қирғинбарот жанг ўйини ўйнаётгандек... Ака укага қарамайди; одамлар бир-бирини ўйламайди. Осмондаги маъбудларнинг ўзлари ҳам қўрқиб кетишган, улар маъбуд Ану (арши аълода) уйига беркиниб олишган; кўппак катагига пусиб киргандай, маъбудлар фалак қафаси ичига кириб ғужанак бўлиб олганлар. Аламдан Ур-Напиштим қаттиқ фарёд солади: “Эвоҳ! (А. Файзулло таржимаси). Атрофга аланглардим: Ҳамма ёқ денгиз эди! Бир кеча-кундуздан кейин оролга ўхшаган бир жойга сузиб чиқцим. Кема Низир тоғи томон сузиб келарди. Низир тоғи уни тутиб қолди ва кема энди чайқалмаётганди”. Еттинчи кун Пир тонгда кубутарни қўлига олиб учиради. Кейин қалдирғочни, кейин қарғани. Кабутар ва қалдирғоч қайтиб келади, лекин қарға қайтмайди. Тоғ устига қўниб дон е бошлайди. Улар халос бўлган эди.
Шунда сув бостирган маъбуд Бэл дарғазаб бўлади. “Тирик қолганлар қанақа махлуқлар ўзи?! Битга ҳам одам боласи тирик қолмаслиги керак!” Эа дейди: “Сен - маъбудларнинг қудратли раҳнамосисан. Аммо маъбуд дегани ҳам одамзот усгига шунақанги бало-қазо тўфонни юборадими? Гуноҳкор ўз гуноҳи, қотил ўз қилмиши учун жазоланиши керак, бу тўғри, аммо сал инсоф қилсанг-чи, ҳаммани қириб ташлаш яхшими? Ҳамма бутунлай қирилиб битмасдан бундоқ раҳминг келсин!..” Шунда Бэл ўзига келади. Пир Напиштим айтади: У (Бэл) кемага чикди, қўлимдан тутди ва ўша ёққа бошлади; хотинимни ҳам бирга етаклади, унинг қаршисида тиз чўкишга мажбур қилди; бизга мурожаат қилиб, ўртамизга туриб олди ва бизни дуо қилди: “Шу пайтгача Пир-Напиштим (банда) инсон эди, энди у ҳам, хотини ҳам бизга ўхшаб маъбудлар сирасига киради. Пир-Напиштим олис ёкдарда, дарёларнинг мансабларида истиқомат қилсин”. Улар мени қўлларига кўтардилар-да, олисдаги юртларга, дарёларнинг мансабларига олиб кетдилар”.
(“Билгамиш” достонининг бу матни фанда “Ниневия” варианти дейилади... Бу нусха ҳам Шумерларнинг асл нусхасидан эмас, балки эски Бобил вариантидан олинган ва тўлдирилган нусхадир. Асл Шумер нусхаси бу нусхадан ва Библиядан икки минг йиллар олдин ёзилган эди, оғзаки ҳолда оғиздан-оғизга ўтиб юргани эса ундан ҳам илгари пайдо бўлган, деб ёзади шумерлар ҳақида махсус асар ёзган ўзбек олими Зойир Зайитов.).

Download 62,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish