2. Менежмент предмети ва ўрганиш услублари.
Ҳар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет – бу фаннинг нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди.
Изланиш усуллари назариядан келиб чиққан ҳолда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ҳодисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чиқиши лозим.
Менежмент предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида менежментнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Менежмент муносабатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа кўринишларда намоён бўлади. Менежмент муносабатлари менежмент қўл остидаги ходимлар ўртасида бўладиган алоқа ва ўзаро та ъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент, энг аввало, кишиларни бошқаришдир.
Иқтисодиётни бошқариш бевосита менежмент объекти бўлган меҳнат жамоалари ва алоҳида ходимлардан иборатдир. Фақат уларнинг меҳнат фаолияти воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни меҳнат воситалари ва предметларига таъсир этилади. Менежмент объекти микро воқеликдан (моддий дунё, жамият) макро даражагача бўлган воқеликни ўз ичига олади.
Бошқарув субъекти – бу жисмоний ѐки юридик шахслар бўлиб, ундан амалдаги қонунлар асосида ҳокимият идоралари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ ҳуқуқий таъсир юзага келади.
Бошқарув объекти – бу бошқарув субъектининг ҳуқуқий таъсири қаратилган нарсадир. Бунга ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимлари, ижтимоий - иқтисодий жараѐнлар, жисмоний ва юридик шахслар кириши мумкин.
Менежментнинг бошкарув фаолияти бозор иктисодиёти шароитида фирма ва корпорацияларда амалга оширилади. Менежмент ҳозирги замон адабиётида кенг таркалган термин бўлиб ташкилот сўзи билан ишлатилади. Менежер бу ташкилот савиясининг ҳар кандай даражасида хизматчи ҳисобланади. Менежер бу иш бошкарувчи етук профессионал шахслари бўлиши керак.
Кенг маънода куйидаги 3 та сўз бир бирлари билан ўхшашдир, яъни бизнесмен (ишбилармон), тадбиркор ва менежер. Менежмент маркетинг тушунчаси билан узвий боғликликка эга, яъни бозорни ўрганиш талаб ва таклифлар асосида иш олиб бориш бу менежмент йўналишидаги асосий йўлдир.
Менежментда баъзи бир ички тушунчалар, яъни бир неча жуфт тушунчалари мавжуд бўлиб уларнинг ўзаро муносабатларини кузатиш мумкин.
1- жуфт тушунча-бу бошкарув ва раҳбарлик.
2- жуфт тушунча-бу бошкарув ва режалаштириш, корхона фаолияти ичида максадли режалаштириш бошкарувини таркибий бўғини бўлиб унинг вазифаси сифатида намоён бўлади ва амалга оширилади.
3- жуфт тушунча-бу бошкарув ва ташкил килиш жараёни.
4- жуфт тушунча-бу бошкарув ва назорат.
Do'stlaringiz bilan baham: |