Bog'liq 1-Ìàâçó. “Ìåíåæìåíò” ôàíèíèíã ïðåäìåòè, ìàçìóíè âà âàçèôàëàðè
9.2. Персонални бошқариш хизмати вазифа ва функциялари. Персонални бошқариш муайян, аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш жараёнида амалга оширилади. Бу жараён қуйидагиларни кўзда тутади (3.9- расм):
— персонал билан ишлашнинг мақсадлари ва асосий йўналишларини аниқлаш; қўйилган мақсадга эришишнинг восита, шакл ва услубларини аниқлаш;
қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
белгиланган тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назоратқилиш;
— персонал билан ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш. Корхона ишлаб чиқаришининг умумий стратегияси мавжуд бўлган тақдирдагина персонални бошқариш функцияларига аниқлик киритиш имкони бўлади.
Персонални бошқариш стратегияси билан тадбиркорлик стратегиясини мувофиқлаштириш бошқарувнинг асосий функцияларини қамраб олади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
ташкилий тузилмани ривожлантириш ҳамда корхонада ҳар бир ходим ижодий фаоллигини намоён этишга ёрдам берадиган маънавий муҳитни яратиш;
ходимлар салоҳиятидан имкон борича яхши фойдаланиш, мазкур салоҳиятни рағбатлантириш;
корхонанинг ҳар бир ходим олдидаги ижтимоий масъулияти кафолатини таъминлаш.
Амалий жиҳатдан персонални бошқаришнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
ўз фирмаси стратегик ва тактик мақсадларини, буларни амалга ошириш йўлларини аниқбилиш;
олдини олиш чораларини кўриш учун меҳнат бозори ва ўз жамоасидаги аҳволни башорат қилиш;
мавжуд кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш ва истиқболни кўзлаган ҳолда бу салоҳиятни ривожлантиришни режалаштириш;
персонални қизиқтириш, кадрларни баҳолаш ва ўқитиш, жорий этилган янгиликларга ходимлар кўникишига кўмаклашиш, жамоада ижтимоий қулай муҳитни яратиш, ходимларнинг психологик жиҳатдан ўзаро бир-бирларига мос келишлари масалаларини ҳал этиш ва бошқалардир. Бу ўринда персонал билан ишлашда анъанавий вазифалар ҳам сақланиб қолишини таъкидлаш лозим.
Бугунги иқтисодиётда ушбу функциялар амал қилиши ҳақида кейинги бобларда батафсил баён этилади.
Корхона персоналини бошқаришнингташкилий тузилмаси ушбу корхонада таркиб топган фаолият тури, вазифалар тақсимотига боғлиқдир. Корхонада меҳнатни ташкил этишнинг турли шакллари — пудрат, бригада, вахта усуллари бўлиши мумкин.
Мутахассислар персонални бошқаришнинг бир неча ташкилий тузилмалари мавжудлигини кўрсатадилар. Уларнинг ҳар бири бу масалага ёндашув тамойилини ифода этади.
Персонални бошқаришнинг умум эътироф этилаётган уч — оддий, линияли (чизиқли) ва функцияли ташкилий тузилмаси мавжуд.
Персонални бошқаришнинг оддий ташкилий тузилмаси икки даражали тузилма бўлиб, кичик корхона ёки йирик компания ва фирмаларнингтурли бўлим ва филиалларига хосдир. Бундай тизимда юқори (раҳбар) ва қуйи (ижрочи) даража мавжуддир.
Бу усул ишлаб чиқаришда бир турдаги ишларни бажаришда, персонал ихтисосликлари бўйича табақалаштирилмайдиган шаро-итларда қўл келади. Ўртача ва йирик компания ва фирмаларда персонални бошқаришнинг линияли (чизиқли) ташкилий тузилмаси, одатда, бу корхоналарнинг қуйи бўғинлари (гуруҳлар, бригадалар, бўлимлар)да самара келтиради. Ишлаб чиқариш ихтисослаштирила бошланиши билан бошқа ташкилий тузилмаларга ўтиш зарурати туғилади.
Ушбу тузилмада тез қарор қабул қилиш, ташқи муҳитдаги ўзгаришларга қараб, шошилинч чоралар кўриш, персонални қизиқтириш ва улар фаолияти устидан назорат қилиш учун норасмий ёндашиш имкониятлари катта. Бу корхонага муайян афзалликлар туғдиради. Шу билан бирга, оддий ташкилий тузилма раҳбарининг волюн-таризмга берилиш эҳтимоллари бор. Айни вақтда, бу тузилмага раҳбар кундалик ишлар билан ўралашиб қолиб, истиқболли масалаларни ҳал қилиш имкониятлари кескин чеклаб қўйилади.
Персонални бошқаришнинг чизиқли ташкилий тузилмаси (3.10-расм) ишда нисбатан мустақилликни, алоқаларнинг юқоридан пастга (вертикал) бўлиши, ўз-ўзини бошқариш имкониятлари берилиши билан ажралиб туради. Шунинг учун улар қуйи ишлаб чиқариш бўғинлари, оилавий ва хусусий тадбиркорликда кенг қўлланилади.
Персонални бошқаришнинг функцияли-ташкилий тузилмаси меҳнатнинг функтсионал тақсимоти ва функтсионал ихтисослашишга асосланган ишлаб чиқаришлар учун мўлжалланган (3.11- расм).
Бу энг кўп учрайдиган ташкилий тузилма ҳисобланади. Корхонада айрим функциялар (масалан, мутахассисларни ишга қабул қилишни режалаштириш, меҳнатга ҳақтўлаш ва тариф сиёсати, ижтимоий ривожланиш) ташкилий жиҳатдан шаклланиши билан мазкур тузилмаларни ягона тизимга боғловчи ва бўйсуниш тартибини белгиловчи персонални бошқаришнинг ташкилий тузилмаси таркиб топади.
Персонални бошқаришнинг функцияли-ташкилий тузилмаси олий раҳбариятга асосий диққат-эътиборни стратегик масалаларга қаратиш, ихтисослаштириш ҳисобига ишлаб чиқаришда юксак самарадорликка эришиш учун қулай имкониятлар яратиб беради.
Анъанавий ташкилий тузилмалардан янги турдаги ташкилий тузилмаларга ўтиш барча ходимлар меҳнат фаолиятини бошқариш тизимини қайта қуриш заруриятини туғдиради. Кўп функцияли команда ёки гуруҳ ана шундай тизимнинг асосини ташкил этиб, ушбу командалар ва гуруҳлар зиммасига барча истеъмолчилар эҳтиёжларини ва бозор талабларини қондириш вазифаси юклатилади.
Персонални бошқаришнинг матритсали ташкилий тузилмаси (3.12 - расм) компания ёки фирма жамоаси аъзолари меҳнат жараёнидан тўла қониқиш ҳосил қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадини кўзлайди
Персонални бошқаришнинг (матритсали) гуруҳли ташкилий тузилмасининг ижобий томонлари билан бирга, ўз камчиликларига ҳам эга. Бундай тузилмада гуруҳлар амалда барқарор бўлмайди, улардан интенсив фойдаланиш гуруҳ аъзоларини доимий иш ўринларидан маҳрум этади. Бундан ташқари, бундай гуруҳларда менежерларнинг персонал билан шуғулланиши мураккаблашади, раҳбар ва мутахассисларнинг тез-тез алмашиб туриши эса назоратни бўшаштириб юборади.
Персонални бошқаришнинг у ёки бу шаклини танлаш бир қатор омилларга боғлиқ.
Улар орасида энг аҳамиятлилари қуйидагилардир:
Персонални бошқаришнингташкилий тузилмаси корхона катта-кичиклигига мос келиши ва мураккаб бўлмаслиги лозим. Бу бизнес учун жуда муҳимдир. Хусусан, корхона унча катта бўлмаса ва раҳбарнинг ўзи персонал фаолиятига раҳбарлик қила олса, оддий ташкилий тузилма қўлланилади.
Агар персонал сони ортиб, раҳбар бир ўзи уларни бошқаришга қодир бўлмай қолса ёки ишлаб чиқаришда айрим ихтисослашган фаолият турлари вужудга келса, чизиқли ёки функцияли ташкилий тузилмага ўтишга тўғри келинади.
Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳам худди шундай ўзгаришларни тақозо этади. Бу шақл қанчалик мураккаб бўлса, персонални бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ҳам шунчалик кўп даража ва бўлинмаларга эга бўлади.