2-Мавзу. Бошқарув тафаккурининг эволюсияси
Режа:
1. Бошқарув тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
2. Бошқарув функциялари
1. Бошқарув тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
“Бошқарув” сўзи одатда аник бир максадга эришиш учун бошкарилувчи тизимга фаол таъсир курсатиш тўғрисида гапирилганда кулланилади. Замонавий адабиётларда бошқарувнинг маъноси буйича уч хил йуналишда тушунчалар мавжуд.
Биринчисига кура, бошқарув маъноси фаолият деб келтирилган. Масалан, бошқарув жараёни буйича илмий изланишлар олиб борган, ўз вақтида бошқарув фанининг ривожланишига салмокли хисса кушган, бошқарув назарияси асосчиларидан бири францўз олими А.Файоль Бошқаришни:
келажакни курувчи;
фаолиятни ташкиллаштирувчи;
ташкилотни идора килувчи;
фаолият турларини мувофиклаштирувчи;
қарор ва буйрукларнинг бажарилишини назорат килувчи кучли курол деб атайди.
Иккинчи йуналиш вакиллари бошқарувни бир тизимнинг иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахсга ёки гуруҳга “таъсир этиши” деб хисоблайдилар.
Учинчи йуналишга кура, бошқарув - бу субъектлар ўртасидаги ўзаро таъсир, яъни тугри ва тескари таъсирларнинг ўзлуксизлиги, бир-бирига таъсир этувчи субъектлар ўзгаришининг органик богликлиги деган карашлар мавжуд.
А.И.Китовнинг таъриф беришига кура: “Бошқарув - бу инсонларни Бошқариш, улар билан ишлаш”.
Мамлакатимизда менежмент фанининг ривожланишига салмокли хисса кушган олимлардан М.Шарифхужаев, Ё.Абдуллаевлар “Бошқарув - бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир”деб таъриф берганлар.
Японлар бошқарувни аввало, тула берилиб ишлаш, агар керак булса, ўзини курбон қилишга ҳам тайёр туриш, деб тушунадилар. Япония бошқарув сохасида улкан янгиликлар яратган мамлакатлардан булиб, хозир ҳам дунёда етакчи уринларни эгаллайди.
Бошқарув инсонларнинг барча фаолиятларига тегишли булган жараён булиб, хаётий эхтиёжларни кондиришда, кўзланган максадларга эришишда маълум бир максадга йуналтирилган фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш, тахлил қилиш ва бахолаш, мазкур жараён иштирокчиларига таъсир курсатиш оркали уларнинг фаолиятини мувофиклаштиришни ифодалайди.
Таълим муассасаси рахбари бошқарув фаолиятининг асосий вазифаси таълим жараёнини ташкил этишда ижобий натижаларга эришиш учун жамоада зарурий шароитларни яратиш, ракобатбардош битирувчилар тайёрлаш ва яхлит таълим тизимини ривожлантириш хисобланади ва ўз навбатида рахбарнинг Бошқариш самарадорлигини таъминлай олиш кобилиятига богликдир.
Бошқариш самарадорлигини таъминлай олиш - бу биринчидан, таълим муассасаси жамоасини уюштира билиш, яъни жамоада ахиллик, бирдамлик ва ҳамкорликни вужудга келтириш, жамоа аъзоларини жипслаштира олиш ва иккинчидан ўзининг шахсий ишини тугри ташкиллаштира олиш кобилиятидир.
Бошқарув услуби - бу муассаса олдига куйилган максадларга эришишда ходимларни Бошқариш ҳамда бошқарув жараёнида вужудга келадиган муаммоларни хал қилишда кулланиладиган усуллар, йуллар мажмуидир.
Билим даражаси - рахбарнинг бошқарув жараёнида энг зарур булган асосий шартлардан бири булиб, Бошқариш, назорат қилиш, қарорлар кабул қилиш, буйрук ва курсатмалар, насихат ҳамда маслахатлар беришида илмий асосланган маълумотларга таяниши зарур хисобланади.
Таълим муассасалари олдида турган максадларга эришиш умумий урта таълим муассасалари педагогик ходимлари ва бошка техник ходимларнинг биргаликдаги самарали фаолиятини назарда тутади. Бу жараён таълим муассасаларида фаолиятни мувофиклаштиришни, муайян ички тартиб-коидаларнинг урнатилишини талаб килади. Мазкур тартиб-коидалар ташкилий тўзилиш шаклида намоён булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |