Bog'liq 1-Ìàâçó. “Ìåíåæìåíò” ôàíèíèíã ïðåäìåòè, ìàçìóíè âà âàçèôàëàðè
13.3. Бошқарувни ташкил этиш ва самарадорлик. Унумдорликни оширишда бошқарувни тўғри ташкил этиш мухим аҳамиятииятга эга. Ташкил этиш жараёни рахбарият мехнат ресурслари, материаллар, технология, ахборот ва кишиларни қўйилган максадга эришиш учун бирлаштирувчи воситадир. Бошқарувни самарали ташкил этиш натижасида (яъни, ташкилий жараёнлар созланганлиги) ресурслардан мақбул фойдаланиш, ижрочилар мажбуриятини таксимлашда тушунмовчилик натижасида мехнат унумдорлиги пасайишини камайтириш, бўлинмалар ўзаро таъсири бўзилишига чек қуйишни таъминлайди. Тўғри йўлга қўйилган ташкилий жараёнлар мехнат унумдорлиги ортишига имкон беради.
Унумдорлик бошқарувининг бошқарув технолгияси, бошқарув ишини лойихалаштириш ва бошқарув ташкилий тизими каби унсурлари билан узвий боғлиқдир. Бошқарувнинг самарали технологияси мехнат унумдорлигига энг кўп таъсир кўрсатувчи омилдир. Хозирги пайтда автоматлашган заводлар, робот техникаси, лойихалаштиришнинг автоматлашган тизимини кулловчи америкалик ва Япония ишлаб чиқарувчилари бозорнинг катта қисмини эгаллаб олмоқдалар, чунки юқори сифатли махсулотни ракобатдошларига нисбатан арзон нархда сотадилар.
Идора ишига компютер технологиясини жорий қилиш мехнат унумдорлиги ортишида бошқа омилларга нисбатан кўпрок аҳамиятииятга эга. Лекин, илғор технология хар доим хам мехнат унумдорлиги ортишига олиб келмайди. Бундай технология афзалликлари унга ишловчиларнинг салбий муносабати туфайли намоён булмаслиги мумкин. Технология дархақиқат унумдорлик ортишига олиб келиши учун рахбарият технология талаблари уни кулловчи кишилар манфаатларига тўғри келишини таъминлаши керак.
Бошқарувнинг ташкилий таркиби рахбрият ва барча даражада унга буйсунувчи хамда корхонанинг асосий таркибий бўлинмалари уртасидаги ўзаро муносабатни белгилайди. Таркиб унумдорликк маъмурий-бошқарув сонига бўлган нисбати орқали бевосита таъсир этади. Агар корхона ўз фаолиятига салбий таъсир кўрсатмай бошқарувчилар сонини кискартирса, унумдорлик юқори бўлади. Ташкилот таркиби унча яккол намоён булмайдиган йўл билан хам унумдорликка таъсир килади. Масалан, мутахассис ва олимлар юқоридан катъий берилган буйруқка салбий муносабатда бўладилар. Бунда улар ўз мехнати натижасидан коникмайдилар ва улар мехнати унча унумли булмайди. Ижодий ёндашувни талаб этувчи таркибга эга ташкилотлар ракобат ракобат курашида кенгрок имкониятларга эга бўладилар. Жахон бозорига ўз вақтида масалан, замонавий компютр билан иш олиб бориш бу даромадларни кескин кўпайтириш ва унумдорликни ошириш демакдир. Кичик корхона баъзан йирик корхонага нисбатанмасаралирок бўлади. Корхона самарали ишлаши учун бирор вазифани бажариш бирор аниқ киши ёки бўлинмага топширилиши ва унга мос ваколатлар берилиши лозимлиги тажрибадан маълум. Унумдорликни жавоб берувчи бирор шахс ёки гурухга берилган ваколат доирасига маблагларни сарф қилиш хуқуқи хам кириши керак.