1-Мавзу: «МЕҲнат иқтисодиёти» фанининг предмети ва мазмуни режа


эҳтиёжларни қондириш усули



Download 45,1 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi45,1 Kb.
#94841
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу маъруза матн

эҳтиёжларни қондириш усули (бу меҳнатнинг биринчи ва энг муҳим функцияси бўлиб, инсоннинг ижтимоий турмуши ана шундан бошланади);

  • ижтимоий бойликнинг яратувчиси (бу шундай фаолиятки, унинг ёрдамида инсон ўз эҳтиёжларини қондиради, ўзи билан табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади, назорат қилади);

  • жамият ижодкори ва ижтимоий тараққиёт омиллари (меҳнат эҳтиёжларни қондириш ва бойлик яратиш билан бутун ижтимоий тараққиётга асос бўлади - жамиятнинг ижтимоий қатламларини ва уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги асосларини шакллантиради);

  • инсоннинг яратувчиси (инсон кишилар ҳаётининг барча бойликларини яратиб, ижтимоий тараққиёт субъекти сифатида майдонга чиқади, умуман, жамиятни меҳнатга жалб қилиб, ўз-ўзини ҳам ривожлантириб боради, билим ва касб малакаларини эгаллайди, муомала ва ўзаро ёрдам кўникмаларини шакллантиради).

    Меҳнат мазмуни – ходимнинг меҳнат предметлари ва воситалари билан ўзаро муносабатга киришувидир. Масалан, тикувчи тикув машинасида фойдаланган ҳолда газлама билан ишлайди, ошпаз таом тайёрлашда озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларидан, шунингдек, ўзи учун зарур бўлган пишириш жиҳозларидан, газ плитасидан фойдаланади. Меҳнат мазмуни қуйидаги белгилар билан характерланади: меҳнатнинг мураккаблиги; ходимнинг касбга яроқлилиги; ходимнинг мустақиллик даражаси. Айтиб ўтилган белгиларни батафсилроқ қараб чиқамиз.
    Меҳнат мазмунининг биринчи белгиси унинг мураккаблик даражаси билан фарқ қилишидир. Олимнинг меҳнати чилангарнинг меҳнатидан мураккаброқлиги, дўкон раҳбарининг меҳнати ғазначи меҳнатидан қийинроқлиги тушунарлидир. Бироқ турли меҳнат хилларига ҳақ тўлаш ўлчовларини асослаш учун уларни таққослаш керак бўлади. Мураккаб ва оддий меҳнатни ўлчаш учун «меҳнат редукцияси» тушунчаси қўлланилади.
    Меҳнат редукцияси – мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга айлантиришдир, бундан мақсад турли мураккабликдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ўлчовларини аниқлашдир. Жамият ривожланганлиги билан мураккаб меҳнат улуши ортиб боради. Бунга сабаб корхонанинг техника билан қуролланиш даражаси ошганлиги, ходимларнинг маълумоти ва ривожланишига қўйиладиган талабларнинг ортганлигидир.
    Мураккаб меҳнат оддий меҳнатдан фарқ қилиб, бир қатор хусусиятларга эга бўлади:

    • ходимнинг ҳаракатларини режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш каби ақлий меҳнат функцияларини бажариш;

    • ходимнинг теран фикрини бир жойга тўплаши ва аниқ мақсад билан интилиши;

    • қарорлар қабул қилиш ва ҳаракатлардаги изчиллик;

    • ходим организмининг ташқи таъсирларга аниқ ва тўғри акс-садо бериши;

    • тез, чаққон ва хилма-хил меҳнат ҳаракатлари;

    • меҳнат натижалари учун жавобгарлик.

    Меҳнат мазмунининг иккинчи белгиси – ходимнинг касбга яроқлилигидир. Унинг меҳнати натижаларига таъсири инсоннинг қобилиятлари, унда генетик иқтидорларнинг шаклланиши ва ривожланиши, касбни тўғри танлаш, кадрларнинг ривожланиши ва уларни танлаш шартлари билан боғлиқдир. Касбий танлашда касбга яроқлиликни аниқлашнинг махсус усуллари, масалан, профессиографиянинг аҳамияти катта.
    Меҳнат мазмунининг учинчи белгиси – ходимнинг мустақиллик даражаси бўлиб, у мулкчилик шакли билан боғлиқ ташқи чекланишларга ҳам, шунингдек, ишнинг мураккаблик миқёси ва даражаси тақоза этувчи ички чекланишларга ҳам алоқадордир. Жавобгарлик даражасини оширганда қарорлар қабул қилишда чеклашларнинг камайиши ҳаракатларнинг кўпроқ эркин бўлишини, ижодкорликни ва муаммоларни ҳал этишга норасмий ёндашиш имкониятини билдиради. Ҳар қандай эркинлик каби мустақиллик даражасининг ортиши ҳам ҳамма нарсани бемалол қилиш мумкинлигини билдирмайди. Ходимнинг мустақиллиги ривожланган шахснинг ўз-ўзини англаш даражаси мезони, иш натижалари учун жавобгарлик чораларини англатади.
    Ҳозирги вақтда меҳнат тақсимотининг у ёки бу шакли соф ҳолда қўлланадиган касбни айтиш қийин, мазкур касбда фақат у ёки бу шаклнинг устунлиги ҳақидагина гапириш мумкин. Масалан, юк ташувчининг меҳнати оддий, жисмоний, бир хилдаги меҳнатдир, у жонли меҳнат ҳам, буюмлашган меҳнат ҳам бўлиши мумкин. Ўқитувчи меҳнати учун ақлий, жонли ва ижодий меҳнат хосдир. Кўпчилик касбларни меҳнат тақсимоти шакллари бўйича аралаш меҳнат деб аташ мумкин. Бундай меҳнатга сотувчининг, иқтисодчи ва менежернинг меҳнатини киритиш мумкин.
    Кўрсатиб ўтилган меҳнат тақсимоти шартли ҳисобланади. Бироқ у мазкур касбдаги ходим меҳнатига ҳақ тўлаш ўлчовини аниқлашга унинг меҳнат ҳиссаси ва жамиятда тутган роли мезонидан келиб чиқиб тўғри ёндашиш имконини беради.
    Меҳнат мазмунини таҳлил қилиш вақтида меҳнат жараёнида қуйидаги функциялар амалга оширилиши ҳисобга олинади:

    • зарур меҳнат операциялари тизимининг мақсади ва уни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган мантиқий функция;


    • Download 45,1 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish