1-Мавзу: «МЕҲнат иқтисодиёти» фанининг предмети ва мазмуни режа



Download 45,1 Kb.
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi45,1 Kb.
#94841
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу маъруза матн

«Меҳнат иқтисодиёти» фанининг мақсади - бу ижтимоий жараёнларни ўрганиш, таҳлил қилиш, тартибга солиш, бошқариш, режалаштириш ва истиқболлаштириш асосида ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишга ўргатишдан иборат.


Ахборотлар тўплаш ва таҳлил қилиш учун «Меҳнат иқтисодиёти»да қуйидаги усуллар кенг қўлланади:

  • тенглаштириш ва тақосслаш;

  • гуруҳлаш ва кузатиш;

  • статистик таҳлил;

  • фактлар тўплаш;

  • иқтисодий-математик;

  • эксперт баҳолаш;

  • социологик тадқиқот;

  • хулоса чиқариш.

Шуни таъкидлаш зарурки, «Меҳнат иқтисодиёти» доирасида ўтказиладиган тадқиқотлар ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг илмий асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, ходимларнинг меҳнат фаолиятига доимий ҳамроҳлик қилувчи ижтимоий муаммолар ва зиддиятларни ҳал этиш учун зарур бўлган ва етарли даражада ишончли ахборотларни беради. Шундай қилиб, «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси», бир томондан, реал мавжуд бўлган воқелик ҳақидаги билимларни кенгайтиришга, иккинчи томондан, меҳнат соҳасида кечадиган янги алоқалар ва жараёнларни қарор топтиришга кўмаклашади.

1.2. «Меҳнат» ҳақидаги асосий тушунчалар


Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назардан айтилганда, бу – организмда йиғилиб қолган ҳаёт энергияси туфайли содир бўладиган асаб ва мушаклар ҳаракати ҳамда оқсил моддаларнинг механик ишга киришув жараёнидир.


Айни вақтда меҳнат – бу, мураккаб ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у кишиларнинг яшаши учун шарт бўлган абадий табиий заруриятдир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасида содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўзининг фаолияти билан ўзи ва табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат қилади.
Меҳнат – инсоннинг бирон-бир мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолият. Дастлаб инсон ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди. Мақсаднинг мавжуд бўлиши онгли мавжудот бўлган инсоннинг меҳнатини, масалан, от ёки машина бажарадиган иш тушунчасидан ажратиб туради. Мақсадга эга бўлган инсон табиат маҳсули – буғдой ёки жавдар, ёғоч ёки лой, пахта толаси, жун ёки теридан фойдаланиб, янги маҳсулот яратади, яъни ўз организмининг жисмоний ва ақлий қувватидан

1.1-чизма. «Меҳнат иқтисодиёти»нинг асосий вазифалари

фойдаланиб, меҳнат ҳаракатларини онгли равишда ва изчиллик билан бажаради.


Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади.

Download 45,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish