1.4.1 Тишли узатмалар.
Бундан узатмалар умумий ҳолда бир-бири билан илашиб ишлайдиган иккита тишли гилдиракдан иборат бўлади. Етакловчи гилдирак, одатда, кичик бўлиб, шестерня дейилади, етакланувчиси эса катта бўлиб, гилдирак дейилади. Тишли гилдиракларнинг ўзаро жойлашувига кўра тишли узатмалар ташқи ва ички илашишли, рейкали илашмали бўлади. Рейкали узатмада шестернянинг айланма ҳаракати илгарилама-қайтма ҳаракатга ва аксинча ўзгартирилади.
1.5-расм. Тишли узатмаларнинг схемалари.
1.4.2.Занжирли узатмалар
Етакловчи ва етакланувчи юлдузчалардан ва уларни қамраб олган занжир ташкил топади. Бу узатма ораларидаги масофа метргача бўлган ўзаро параллел валларга ҳаракат узатиш учун хизмат қилади.
а в
1. 6- расм занжирли узатмалар.
а) роликли занжирлар в) тишли занжирлар
Тузилиши жиҳатидан роликли, втулкали ва тишли занжирлар бўлади. Роликли занжир втулка ички томондан прессланган пластиналар иборат втулка валиклар эркин айланади, валикларга эса ташқи томондан пластиналар прессланган. Валикларга нисбатан ролик эркин айланади ва шу ролик орқали занжир юлдузча тишларига илашади. Втулкали занжир роликли занжирдан ролиги йўқлиги билан фарқ қилади. Втулкали ва роликли занжирлар тезлик 20 мс гача бўлганда ишлатилади. Тишли занжир ўзаро шарнир ердамида бириктирилган икки турдаги пластиналар тўпламидан иборат. Бу пластиналарнинг бирида иккита тишсимон чиқиқ бўлади ва иккинчиси тиш бўлмайди ва йўналтирувчи вазифасини ўтайди. Занжир мана шу тишсимон чиқиқлари билан юлдузчага илашади. Тишли занжирлар равон ишлайди ва тездик юқори (20 мс дан ортиқ) бўлганида қўлланилади. Кўп қаторли занжирлар катта қувватларни узатиш имконини беради.
1.5. Машина иш жиҳозлари
1.5.1. Канатлар (йўғон арқонлар)
Канатлар юкларни кўтаришда, туширишда ва ташишда куч узатиш учун мўлжалланган букилувчан юк кўтариш ёки тортиш жиҳозлардир. Пўлат сим ва канопдан тайёрланган канат (арқон)лар бўлади. Қурилиш машиналаридан мустаҳкамлиги юқори, ишончлилиги юқори бўлган пўлат арқонлар кенг қўлланилади. Вазифаси бўйича пўлат арқонлар юк-одам кўтариш (ГЛ-грузолюдские) ва юк кўтариш (Г-грузовые) канатларига бўлинади. Канатлар бир ўримли (1.7-расм, а), икки ўримли (1.8-расм, б) ва уч ўримли бўлади. Бир ўримли канатлар спирал бўйлаб ўрилган алоҳида симлардан тайёрланади. Қўшалоқ ўримли канатлар органик ёки металл ўзакка ўриш йўли билан ҳосил қилинади. Уч ўримли канатларда ўримлар сифатида кичик диаметрли икки ўримли канатлардан фойдаланилади.
а)
в)
г)
б)
1.7-расм. Пўлат арқонлар (трослар).
Қурилиш машиналарида пўлат арқонларнинг шартли белгилари уларни паспортларига ёзиб қўйилади. Масалан: минорали кранни юк канати қуйидагича 24.0-Г-1-Л-0-Н-180(ГОСТ-2689-89) белгиланган.
бу ерда: канат диаметри 24, Г- юк учун мўлжалланган; О-бир томонлама ўримли; Н-чувалмайди; 18 Мпа - узилишгача бўлган вақтинча қаршилиги (1.7- расм).
Металлмас канатлар каноп, пахта, асбест, синтетик (полипропилен, капрон) материаллардан тайёрланади. Улар асосан строплар тайёрлаш ҳамда
юкларни кўтаришда уларни қамраш ва юк кўтариш машиналарини йиғишда ишлатилади. Каноп канатлар асосан ўзаро қарама-қарши ўрилган учта толадан иборат бўлиб, смола шимдирилган бўлади.
Канат пўлат арқонни тури ва диаметри (мм) узувчи куч, узилишга бўлган зўриқиш орқали ГОСТ жадвалларидан танлаб олинади.
Смола шимдирилмаган канатлар учун [а]уз 100 кг/см2 ёки смола шимдирилган канатлар учун [а]уз = 90 кг/см2 [9МПа].
Пўлат арқонлар, машина узеллари ва кўтариладиган юкларни кўтариш пайтда турли усулларда боғланади. Канатларнинг юк қамровчи мосламалари билан боғланишннинг асосий тури канатларнинг учларида ҳосил қилинадиган сиртмоқлардир. Сиртмоқларнинг ўлчами канатнинг ёки стропнинг вазнфасига борлиқ. Пўлат арқонларнинг кескин букилишидан ва ёйилишидан сақлаш учун сиртмоқ ичига металл сақлагич коушлар 1 (1.8- расм, а) ўрнатилади, уларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Сиртмоқлар маҳкамланиш тури бўйича ажраладиган (1.8-расм, а, б) ва ажралмайдиган бўлади. Ажралмайдиган сиртмоқлар турли конструкциядаги қисқичлар 2 (1.8-расм, д) билан маҳкамланади. Ажралмайдиган сиртмоқлар сиқувчи гильза 3 ёрдамида (1.8-расм, в), канатнинг ўрилган учига осон эрийдиган металлни гильза 4 ичига қуйиб (1.8- расм, г) тайёрланади.
Донали юкларни ёки махсус юк қамраш мосламаларини канатларга илиш учун бир шохли (1.9-расм, а, в) ва икки шохли (1.9-расм, б) илмоқлар ва юк сиртмоқлари (1.9-расм, г) хизмат қилади. Булар юмшоқ пўлатдан болғалаб ёки штамплаб тайёрланади.
1.8- расм. Пўлат канатларнинг учларини маҳкамлаш схемаси.
1.9-расм. Илгак ва сиртмоқлар.
Юкларни илмоқлар ва сиртмоқларга илиш учун канат строплари қўлланилади. Строплар қуйидагиларга бўлинади: универсал халқасимон строп ( 1.20- расм, а); икки томонда халқаси бўлган универсал строп ёки бир томонда ҳалқа иккинчи томонда илмоғи бўлган строп (1.20-расм, б, в); ҳамда 2...8 гача якка строплардан ташкил топган кўп тармоқли строплар (1.20- расм, г), туғри енгиллаштпрлган стропларга бўлинади.
1.20-расм.Строп ва траверсалар.
Стропларни узунликлари турлича бўлиши мумкин. Ҳалқали тортқич 10 м гача, тўғри енгиллаштирилган строп 2,5 дан 5 м гача ва кўп шохобчалиги 2,6 дан 8 м гача бўлиши мумкин.
Катта ўлчамга ва узунликка эга бўлган элементларни кўтариш ва уларни силжитиш учун турли траверсалар ишлатилади, улар қурилиш конструкцияларини кўп шохобчали стропларда кўтарилганда ҳосил бўладиган сиқувчи кучлар таъсиридан сақлаш учун хизмат қилади. Улар илмоқлари ёки строплари найсимон ёки қутисимон тузилишдаги металл тўсинга маҳкамланган оддий траверсаларга (1.19-расм, ж) ва канат тўсин билан шарнирли қилиб бирлаштирилган блок бўйича силжий оладиган балансирли ва универсал (1.19- расм, д, е) траверсаларга бўлинади.
Илмоклар, карабинлар, ярим автоматик қулфлар ва турлича тузилишдаги қамрагичлар стропларнинг юк қамраш органларидир. Думалоқ кесимли пўлатдан тайёрланган доиравий, учбурчак ва овал ҳалқалар, шунингдек скоба ва юк халқалари стропларнинг махсус ўтиш элементларидир. Юкларни кўтаришда уларни боғлаш ва канатларга бириктириш учун турли-туман канат тугунлари ишлаб чиқилган. Махсус қамрагичларга қисқичли, эксцентрик ва вакуумли қамрагичлар, электромагнитлар, бир ва икки канатли грейферлар ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |