1-мавзу. Машина деталлари иш жиҳозлари



Download 2,41 Mb.
bet1/5
Sana28.05.2022
Hajmi2,41 Mb.
#612947
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза


1-мавзу.


Машина деталлари иш жиҳозлари.



    1. Машина деталлари тўғрисида умумий маълумотлар.

    2. Жоиз ўлчам ва ўтказишлар.

1.3 Бирикмалар.
1.4 Узатмалар ва унинг турлари.
1.5 Машина иш жиҳозлари.
Таянч сўзлар: корпус, рама, станина, ўлчам, деталь, резьба , динамик юкламалар,бирикма, зазор, пресс, парчин мих, шпонка, тишли узатма, занжир , калибр, пўлат арқон, ўрим сони, фрикцион, тишли узатма, тасмали узатма.



    1. Машина деталлари тўғрисида умумий маълумотлар

Ҳар қандай машина умумий корпусга, рамага еки станинага бирлаштирилган, турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган бир нечта механизмлардан иборат бўлади. Барча механизмлар эса биргаликда ишлайдиган деталлардан тузилган, тугалланган йиғиш бирликлари кўринишидаги узеллардан ташкил топади. Деталь – машинанинг бир жинсли материалдан, бириктиришлардан фойдаланилмасдан тайёрланган кисмидир. Улар оддий (парчин мих, шпилька, шпонка ва х.), мураккаб (тирсакли вал, редуктор корпуси, экскаватор ковшининг корпуси), умумий ишларга мўлжалланган (болтлар, гайкалар, ғилдираклар, валлар, пружиналар ва ҳ.), махсус (кранларнинг илмоқлари, насос поршенларининг корпуси ва ҳ.) турларга бўлинади.
Лойиҳаланадиган ва тайерланадиган деталга маълум талаблар қўйилади: деталь айни шароитда ишлаш лаеқатига эга, яъни маълум вақт давомида мустаҳкамлигини сақлайдиган, ортиқча тузатиш талаб қилмайдиган бўлиши; тўғри ишлаши; машинадан фойдаланадиган одам учун хавфсиз; тайерланиши қулай ва тежамли бўлиши, яъни мустаҳкамлигини сақлагани ҳолда ўлчамлари кичик, имкони борича енгил бўлиши ва арзон тушиши лозим.
Мустаҳкамлик, бикрлик, иссиқбардошлик, титрашга ва ейилишга чидамлилик деталнинг ишлаш лаеқатини белгилайдиган асосий мезонлардир.
Мустаҳкамлик. Деталнинг унга четдан таъсир этадиган кучларга қаршилик кўрсата олиш хусусияти бўлиб, у таъсир этадиган кучларнинг характери, деталнинг шакли ҳамда у тайерланган материалга боғлиқ.
Деталларнинг ҳисоблаб топилган ҳақиқий кучланишлари уларнинг жоиз кучланишларига таққослаб кўрилади.
Бикирлик деталнинг унга ташқи куч таъсир этганида эгилувчанлиги билан характерланади. Деталнинг зарур бикирлигини таъминлаш учун унинг материали ва ўлчамларини деформацияланиш катталиги жоиз қийматидан ортиб кетмайдиган қилиб танлаш керак, акс ҳолда машинанинг ишига путур етади. Масалан, валнинг бикирлиги етарли бўлмаса, яъни иш вақтида у эгилса, тишли илашманинг ишига путур етади – у ишламаслиги мумкин.
Титрашга чидамлилик деталларнинг титраш мавжуд бўлган шароитларда ишлай олиш лаеқати билан характерланади. Титраш деталларни чарчатувчи кучланишлар ҳосил қилиб, уларни ишдан чиқаради. Деталларнинг титрашга чидамлилигини таъминлаш учун резонанс ҳодисасини келтириб чиқарувчи омилларни йўқотиш керак. Бундан ташқари, титраш ҳодисасини камайтириш учун титроқ сўндиргичлардан, яъни махсус эгилувчан элементлардан фойдаланилади.
Иссиқбардошлик. Бир-бирига ишқаланувчи деталлари бор машиналарда температуранинг маълум даражадан ортиб кетиши кўпгина деталларнинг ишига ёмон таъсир этади. Шунинг учун бундай машиналарни лойиҳалашда уларда ҳосил бўладиган иссиқликнинг меъёридан ортиб кетмаслигига эришмоқ зарур.
Ейилишга чидамлилик. Ишлаш вақтида ишқаланувчи деталларнинг ишлаш даври ейилиш натижасида деталнинг ўлчамлари ўзгаради, бу эса ўз навбатида деталнинг нотекис ишлашига сабаб бўлади. Деталнинг тез еки секин ейилиши унинг ишлаш шароитига, мойланиш даражасига, контакт кучланишнинг қийматига ва бошқа омилларга боғлиқ. Шу сабабли ейилишга чидамлиликни таъминловчи аниқ бир ҳисоблаш усулини тавсия этиш қийин. Лекин амалда қўлланиладиган бир қанча усул бор. Шулардан бири солиштирма босим р ва шартли коэффициенти pv ни ҳисоблаб, уларни жоиз катталиклар билан солиштириш усулидир:

бу ерда - ишқаланиш тезлиги.
Деталь юзаларини мойлаш, улар ўртасидаги босимни камайтириш, уларнинг илашиб ишлайдиган юзаларига абразив заррачалар тушишидан сақлаш ва агрессив муҳитда ишлатмаслик йўллари билан ишқаланиш процессининг олди олинади ва камайтирилади.
Ишончлилик деталлар, узеллар, машиналар сифатининг энг муҳим характеристикаси бўлиб, у деталь, йиғиш бирлиги ёки машинанинг белгиланган вақт ичида ёки талаб қилинган иш ҳажмини бажариш жараёнида ўзининг иш кўрсаткичларини белгиланган чегараларда сақлагани ҳолда топшириқдаги вазифаларни бажариш хоссасидан иборат.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish