1-мавзу: маркетингнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари режа


Маркетингнинг функциялари ва тамойиллари



Download 0,49 Mb.
bet9/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#260097
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
Маркетинг (копия).

4. Маркетингнинг функциялари ва тамойиллари

Маркетинг моҳиятини англашда унинг энг ҳарактерли томонларини тушуниб олиш керак: унинг асосий субъектлари, маркетинг муносабатларининг иштирокчилари ким, маркетинг нималар билан ишлайди, унинг объектлари қандай, у қандай вазифаларни ҳал қилади ва унинг функциялари ва тамойиллари нималардан иборат (2-расм)?








2-расм. Маркетинг субъектлари.
Маркетингнинг асосий субъектлари - ишлаб чиқарувчилар, маркетинг бўйича мутахассислар, воситачилар ва хилма-хил маҳсулот ва хизматларнинг истеъмолчилари ҳисобланади.
Маркетинг объектларига моддий товар, хизматлар, ғоялар, ташкилотлар, ҳудудлар ва шахслар киради. Маркетинг объектларини, одатда, «товарлар» тушунчасига бирлаштирадилар.
Моддий товарлар шахсий истеъмол товарларига, ишлаб чиқаришга ва давлат ижтимоий мақсадлари учун мўлжалланган товарларга бўлинади.
Хизматлар (уй-рўзғор, ишлаб чиқариш, молиявий, транспорт ва алоқа, ижтимоий, интеллектуал) - маркетинг фаолиятининг энг яхши ривожланаётган сектори. Уларнинг сифати ўзгарувчан, чунки аниқ бажарувчига боғлиқ ва уларни стандартлаш қийин.
Ғоялар ривожланиш ва прогноз сценарийлари, лойиҳалар, технологиялар, патентлар, ноу-хаулар, ижтимоий меъёрлар ва анъаналар, эҳтиёжлар ва уларнинг иерархиясини ўз ичига олади. ғоялар маркетинги муаллифлик биринчиликларини ҳуқуқий таъминотининг ривожланишига узвий боғлиқдир.
Ташкилот маркетингнинг объекти сифатида ташкилий структура ва моделлар жиҳатидан ҳам, ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ҳоказо жиҳатидан ҳам қаралиши мумкин. Бизнес муҳитида ва умуман жамият назарида ташкилотнинг обрўиззати ҳақида алоҳида айтиш керак. Ташкилотнинг имижи, одатда, фирманинг, товарнинг белгиси ёки фирманинг хизмат кўрсатиш белгиси билан тавсифланади.
Ҳудудларга маркетинг объектлари сифатида уйжой, дам олиш жойлари, хўжалик қурилишлари, инвестиция объекти сифатида ер ҳам киради. Анча кенгроқ маънода ҳудудлар маркетинги ҳақида гапирганда кўчманчилар, туристлар, бизнесменлар категориясини умумий ҳолда белгилаш, молиявий ва бошқа ресурсларни жалб етишни тушуниш мумкин.
Шахс ҳақида гапирганда, аввало, меҳнат ресурслари ва иш жойлари бозорини, шунингдек, маданият, санъат, сиёсат, фан, таълим, тиббиёт, спорт ва бошқа соҳалардаги буюк шахслар бозорини назарда тутадилар.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish