- Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар
- Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблаш усуллари
- Миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик
- Макроиқтисодий айниятлар
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий даромад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари; - Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), Соф ички маҳсулот (СИМ), Ялпи миллий даромад (ЯМД), Соф миллий даромад (СМД), шахсий даромад (ШД), Шахсий тасарруфидаги даромад (ШТД), Истеъмол(С), Жамғариш (S) кўрсаткичларининг ҳажми ва ўсиш суръатлари;
- Иқтисодиётнинг таркибий тузилиши;
- Мамлакат экспорти ва импорти ҳажми, таркиби, ЯИМдаги улуши ва ўсиш суратлари;
- Ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар (Меҳнат унумдорлиги, Фонд қайтими);
- Давлат бюджети тақчиллиги, ЯИМ дефлятори, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари;
- Ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси;
- Аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар.
Давлат бюджети тақчиллиги, инфляция суръати ва ишсизлик даражаси каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади. - Давлат бюджети тақчиллиги, инфляция суръати ва ишсизлик даражаси каби кўрсаткичлар умумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД, ШД, ШТД кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади.
Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими(МҲТ) ташкил этади. МҲТ мамлакат бухгалтерияси вазифасини ўтагани ҳолда унинг стандартларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, мамлакатлараро таққословларни амалга ошириш имконини беради. - Бу кўрсаткичлар иқтисодиётнинг барча субъектлари фаолиятлари натижаси сифатида аниқланиб, уларни ҳисоблашнинг асосини Миллий ҳисобчилик тизими(МҲТ) ташкил этади. МҲТ мамлакат бухгалтерияси вазифасини ўтагани ҳолда унинг стандартларидан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, мамлакатлараро таққословларни амалга ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |